Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
171 
таърифига ишора қилади, бунда монозиготик эгизаклар ҳали ҳам дизиготик эгизакларга қараганда 
кўпроқ ўхшаш бўлади.
Гетеросексуал эгизаклар муносабатларида назорат ва васийлик кучаймоқда. Қиз бола ҳар 
доим ривожланишда ўғилдан олдинда. У онаси нима қилаѐтганини кузатади ва у билан бир хил 
жинсий алоқани ҳис қилганлиги сабабли, ундан кейин такрорлашни бошлайди. Биргаликда бу 
боланинг ривожланишига ва табиатан унга хос бўлган устунлигини ҳис қилишига тўсқинлик 
қилади. Энг хавфлиси шундаки, ривожланишдаги фарқлар фақат ўсмирлик даврида текисланади. 
Ўша вақтга қадар бола ўзини нуқсонли ҳис қилиши мумкин, бу унинг характерига таъсир қилади.
6
Кейинги йилларда психалогик лабороторияларда ўтказилган тадқиқотлар орқали айниқса 
эгизакларнинг бир биридан фарқланиш хусусиятларини диагностика қилиш кенг самарали йўлга 
қўйилган. Тадқиқотларда кўп қўлланадиган методикалар ичида лангитюд методикаси эгизакларни 
ўрганишга қаратилган. Бу методиканинг мақсади эгизаклардаги ўхшашликни улардаги 
фарқланишни ҳис туйғулари қизиқувчанлиги темпераменти олий нерв фаолияти ва бошқа 
хусусиятлар олинади. Бу методика бўйича француз психологлар П.Зазес ва Ш.Блюлерлар ҳам 
ўрганишган. Ака ука Е.Дей ва Девислар эгизакларни ўрганиш мақсадида 2 ѐшдан 5 ѐшгача бўлган 
80 жуфт эгизаклар устида експримент ўтказишган. Е.Дей фикрича бу ѐшга тўлган бошқа болаларга 
нисбатан эгизакларнинг жуссаси кичикроқ бўлади. Е.Девиснинг такидлашича эгизаклар беш олти 
ѐшга йетганларида жуссалари тенгдошлари қаторида бўлади. Психолог Р. Заззо талқинига биноан 
Монозиготали эгизакларга нисбатан Дизиготали эгизакларнинг ривожланиши ижтимоий муҳитга 
мослашувчанлиги тезлашади. Бошқа эгизакларга нисбатан икки тухумда ривожланган қиз эгизаклар 
эпчилроқ бўлишади. Ҳозирги кундаги аксарият эгизаклар ўз қизиқиш ва эҳтиѐжларига муофиқ 
турлича фаолият олиб бормоқдалар. Бундай ҳолатлар ўғил эгизакларда кузатилади. Чунки улар 
ѐшликлариданоқ мустақил бўлишга интилишади. 
7
Дарҳақиқат, эгизаклар бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг барчаси эгизаклар шахсини 
ўрганишга қаратилган бўлиб, муаян вақт оралиғида уларни диагносика қилиш асосида амалга 
оширилади. Ҳар бир психолог ўз тадқиқоти бўйича эгизакларни ўрганиш давомида ўзларининг 
назарияларига муофиқ ѐндашишган. Когнитив психалогия вакилларидан Мюллер ва Келлерлар 
эгизаклар психалогиясини ўрганишга маълум даражада ѐндашиб уларнинг диққат сезги идрок 
жараѐнларини билиш билан бирга улар ўртасидаги тафавутларни ўрганишга қаратишган. 
Эгизаклар психология мураккаб соҳа сифатида муаян вақт ичида кузатув асосида шунингдек 
турли хил диагностик тестлар орқали амалга оширилади. Эгизакларни ўрганишда уларнинг қайси 
жинсга мансублиги ҳисобга олинади, яъни Ҳасан - Ҳусан Фотима -Ҳусан Ҳасан - Зуҳра ѐки Фотима 
- Зуҳра бўлиши мумкин. Ўрганилаѐтган эгизаклар шарт-шароитлари ҳисобга олиниб анкета ва 
тестлар ѐрдамида улар текширилиб борилади. Эгизакларнинг ижтимоий ҳаѐтга мослашишлари ва 
бир- бирларини қўллаб туришлари оила муҳитига боғлиқ десак ҳам бўлади. Чунки эгизакларнинг 
бир бирларига суянчиқ бўлишига ота -онанинг тарбиясига боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. 
Эгизакларнинг туғулиши ота она ва яқинлари учун хурсандчиликни келтириши мумкин. Эгизаклар 
муаммосини ўрганиш билан боғлиқ жараѐнларда уларнинг эгизак бўлмага тенгдошларидан 
когнитив жараѐнлардаги фарқли томонлари мавжудлигини эътироф этишади. Яъни оламни англаш 
ва билишга муносабат жараѐнлари эгизакларга нисбатан уларнинг тенгдошларида юқори ҳолатни
мулоқатчанлик хусусияти эса эгизакларда юқорироқ бўлиши мумкинлигини айтишди.
Кундалик ҳаѐтимизда эгизаклар ва уларнинг тенгдошлари ўртасидаги боғлиқлик томонларини 
таснифлаб борамиз. Масалан: монозигота эгизаклардаги фаоллик даражаси каттасига нисбатан 
кичигида юқори кўрсатгични, мулоқатчанлик хусусияти эса дизигота эгизакларда бу ҳолат қарама-
қарши кўрсатгични кўрсатади. Олиб борилган кўпгина тадқиқотларга кўра, ўсмир эгизакларнинг 
тенгқури билан шахслараро муносабатлари мазмуни ўсмир эгизак бўлмаганларнинг шахслараро 
муносабатларидан фарқ қилади. Бу фарқлар шунда кўринадики, эгизаклар учун энг паст кўрсатгич 
яъни ўзини ички назорат қилиш ,ўзини қабул қилиш даражасининг пастлиги, бошқалар бошқа 
ўсмирларга нисбатан пастдир. Улар учун муаммога йўналтирилган шахс ва муаммодан тезроқ 
қочиш ва юқори тоифа ўзини эмоционал дискомфорд ҳис қилишга олиб келади. Буларнинг барчаси 
уларнинг тенгқурлари билан муносабатларда камроқ мослашувчан бўлишади, бу шундан далолат 
берадики уларга бошқаларга нисбатан ота оналар, психологлар, ижтимоий педагоглар томонидан 
6
Сергиенко Е.А. и др. «Развитие близнецов и особенности их воспитания», М: РАН, 1996 
7
Twin and Triplet Psychology A professional guide to working with multiples Edited by Audrey C.Sandbank London 
and New York First published 1999 
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling