Ilmiy jurnal
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот методи.
№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
172 кўпроқ эътибор ва ѐрдамга муҳтож. Эгизакларда тенгқурлари билан муносабатларда мослашувчанликни ривожлантириш учун, атроф муҳит билан яхши мулоқот ўрнатиши ва баркамол ривожланиши учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш керак. Ўсмирлик даврида ўқиш билан боғлиқ муаммолар кейинги ўринга тушади чунки бундай вақт эгизаклар ўртасидаги муносабатларнинг энг нозик пайти ҳисобланади. Ўзига ва атрофдагиларга бўлган муносабатларининг ўзгариши ҳар бир эгизак жуфтининг ўзи шахс сифатида тушуниш талаби вужудга келади, эгизаги ва бошқа инсонлардан фарқ қилувчи сифатларининг борлигидан. Жуфтлик ичида ўз сифатларини таъкидлаш тенденцияси пайдо бўлади: уруш , ҳар хил кийим, бир биридан юз ўгириш. Аммо монозигота эгизакларида ўзаро боғлиқлик ва тўсатдан айрилиқда кўринади . Тадқиқот методи. Аксарият эгизаклар психологиясини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотларда уларнинг бир биридан фарқ қилувчи хусусиятлари ва ўхшашлик томонларни аниқлаш бўйича маълумотларни учратиб қоламиз, бироқ ҳозирги кунда уларнинг тенгдошлари билан фарқ килувчи психологик хусусиятлари борасидаги тадқиқотларни деярли учратмаймиз. Шундай бўлсада қуйидаги эгизаклар ва уларнинг тенгдошлари ўртасида ўтказилган проектив методикалардан бири Майя Захаровна Дукаревич томонидан 1990 йилда яратилган ― Мавжуд бўлмаган ҳайвон ― методикасини ўсмир эгизаклар ва уларнинг тенгдошларига ўтказиш натижасида қуйидаги коррелацион фарқларни аниқлаштириб олдим. Тадқиқот методларининг дифференциал фарқланиш ва бир-бирига боғлиқлиги. Мавжуд бўлмаган ҳайвон методикаси бўйича олинган натижалар бўйича намуна 1 Ахмедов Ҳасан Келажакка алоқадор ҳолатни салбий эмоциясидан фойдаланади. Хафа бўлиш одати мавжуд бўлиб вазиятга қараб мослашади. Эгоцентризм мавжуд бўлиб ўзига тегишли ахборотларга қизиқади. Ахмедова Зуҳра Ҳали болалиги тарк этмаган қўрқув мавжуд , эмоционал шахс тоифасига киради. 2 Азимова Фотима Ташқи муҳитдаги ахборотларга қизиқувчан, намойишкороналик мавжуд бўлиб, унда эгоцентризм мавжуд. Ўзини оқлаш ва тажовузкорликка мойил, ўзининнг менлигини устун қўядиган шахс тоифасига киради. Азимова Зуҳра Ҳаѐтда барча соҳаларга қизиқади. Ўзига ишонган, эмоционал шахс тоифасига киради. Ўзидан безотавланиш юқори бўлиб , уни эмоцияси орқали намоѐн қилиб қўяди. Download 5.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling