Ilmiy jurnal


Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар. Баъзи тадқиқотларда, натижага эришиш 
феномени ўқувчининг ўқув фаолиятига хос ўз-ўзини лойиҳалаш, касбий ўсиш, соҳа бўйича турли 
стратегиялар яратиш каби тушунчалар орқали таҳлил этилган. Ушбу мазмундаги тадқиқотлар 
сифатида, Б.В.Кайгородов томонидан олиб борилган тадқиқотни мисол қилиш мумкин. 
Муаллифнинг фикрича, намунали ўқувчи бу, ўз фаолиятини янгича ташкил қила оладиган, ўзини 
ўзи такомиллаштира оладиган шахсдир [3]. Ўқувчи ўзини ўзи тартибга солиш функцияси орқали 
билим жиҳатдан тўлиқ ривожлана боради. 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ўсмир ўқувчиларда натижага эришиш малакаларини 
шакллантириш, аввало, таълим-тарбия жараѐнини инсонпарварлаштириш тамойили орқали амалга 
оширилади. Э.Э.Сыманюкнинг таъкидича, ўсмир ўқувчи ўқув фаолиятига хос мустақил ишлаш 
кўникмалари доимий равишда ўзгариб борадиган динамик жараѐн саналиб, у ўз мазмунида ўқув 
фаолиятида билимлар ривожланишини онгли бошқариш, ўз-ўзини такомиллаштиришнинг йўл-
йўриқлари, ўқув фаолиятининг индивидуал услуби каби хусусиятларни ҳам қамраб олади [4]. 
Муаллиф ушбу таърифда, ўсмир ўқувчи ўқув фаолиятини баҳолашга қаратилган айрим касбий 
психологик шарт-шароитларга ишора қилган.
Касбий мувофиқлик ўз мазмунида изланиш, ўз фаолиятини самарали ташкил этиш, касбий ўз-
ўзини ривожлантириш каби хусусиятлар моҳиятини ҳам характерлайди. Бўлажак ўқитувчиларда 
касбий компетентлик, ижодкорлик сифатлари, эмпатик муносабат малакалари кабиларни 
шакллантириш ҳамда тарбиялаш ишлари долзарб масалалардан бири саналиб, уни тадқиқ этиш 
ўзига хос концептуал ѐндашувларга мурожаат қилишни талаб этиши табиийдир. Шунинг учун ҳам 
психологик тадқиқотларда, бўлажак ўқитувчилардаги эмпатик муносабатфаолиятини тарбиялаш 
масаласи ўз -ўзини такомиллаштириш, касбий ривожланиш, касбий камолот, касбий рефлексия, 
педагогик фаолият психологияси каби феномен тушунчалар моҳиятини ўрганиш орқали 
тушунтирилади. Бунга сабаб, тарълим-тарбия жараѐнининг ипсонпарварлик тамойилларига 
асосланиб ташкил этилганлиги ҳисобланади. 
Ҳозирги давр нуқтаи назаридан қаралганда, ўсмир ўқувчиларни таълим-тарбия шароитларига 
тайѐрлаш ўта машаққатли иш ҳисобланади. Чунки, касб эгаларини фақат соҳага оид кўникма ва 
малакалар орқали билимларини ошириш эмас, балки, ижтимоий–психологик хусусиятлар 
ҳисобланган эмпатия малакаси, толерантлилик сифатлари, коммуникатив маданияти, социал 
интеллект даражаси кабилар орқали ҳам малакаларини ошириб бориш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади.
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling