Ilmiy jurnal
Key word: teenager, educational activity of students, educational process, organization of the educational process. Кириш
Download 5.39 Mb. Pdf ko'rish
|
psixologiya 1 son 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- № 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
Key word: teenager, educational activity of students, educational process, organization of the
educational process. Кириш. Халқ таълим жараѐнида ўсмир ўқувчилар ўқув фаолиятида натижага эришишни шакллантириш халқ таълим тизимида сифатли таълимни ташкил этишни таъминлайди. Натижага эришиш ўсмир ўқувчиларни таълимий-тарбиявий билим, кўникма ва малакаларни етарли даражада ўзлаштиришларига туртки беради. Ўсмир ўқувчилар ўқув фаолиятида натижага эришишни шакллантириш халқ таълим тизими жараѐнида инновацион ғояларни яратиш ва самарали равишда ташкил этиш ҳамда педагогик изланувчанликни амалга оширишни кафолатлайди. Бугунги кунда https://buxdu.uz № 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL 33 замонавий технологик шароитлар яратилган даврда ўқувчиларга жамият томонидан педагогик психология, ижтимоий психология, педагогика, ѐш физиологиясидан чуқур билимларга эга бўлиши талаб этилади. Чунки умумий ўрта таълим соҳасига оид мукаммал билимга эга бўлиш ўқувчиларни олий таълимга тайѐрлашдаги энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ўсмир ўқувчилар ўз касби, соҳаси бўйича жаҳон фанида эришилган янги ютуқ ва камчиликлар, ривожланган давлатлар тажрибасидан хабардор бўлишлари лозим. Ўсмир ўқувчилар таълим ва тарбия методикасини эгаллашлари, тенгдошларининг индивидуал хусусиятларини билиши, уларнинг ички дунѐсини тушуна олиш, психологик усул (мантиқ, нутқ, таълимнинг ифодали воситалари) ва педагогик тактга эга бўлиши, ўз билими ва психологик маҳоратини доимий равишда ошириб бориш малакасига ҳам эга бўлишлари зарур. Ўсмир ўқувчиларни олий таълимга тайѐрлашда ўқув фаолияти мотивацияси асосий омил ҳисобланади. Кисилѐвнинг ѐзишича, мактабдаги ўқувчиларнинг натижалари кўпинча, субъектив баҳолаш асосида амалга оширилиб, у даъвогарларнинг эришган ютуқлари билан узвий боғлиқдир. Муваффақиятга эришиш даражаси деганда, ўсмир ўқувчининг ўқув фаолиятини миқдорий ва сифат жиҳатларига қўйиладиган талаб шаклида билвосита ифодаланган, ўзини ўзи баҳолаши ҳам тушунилиши мумкин. Бу жуда ўзгарувчан ва кўплаб омилларга боғлиқ. А.Д.Ганнюшкиннинг қайд этишича, ўқув фаолиятига муваффақиятлар учун муҳим психологик-педагогик шартлар сифатида, ―ўқитувчи-ўсмир ўқувчи‖ ва ―ўсмир ўқувчи-раъқиб‖ тизимидаги ўзаро таъсирлашув муносабатлари ҳам муҳим саналиб, унда қуйидаги жиҳатлар ажратилади: ―Ўқитувчи-ўсмир ўқувчи‖ ва ―ўсмир ўқувчи-ўқитувчи‖ тизимларида расмий муносабатлар олдиндан дастурлаштирилган ва вазифаларига бўйсунадиган фаолият талаблари билан белгиланади. Норасмий соҳадаги муносабатлар эса, юқоридаги муносабатлардан туридан фарқли равишда, ўз-ўзидан ривожланади, шунинг учун унинг шаклланишини олдиндан айтиш қийин саналади [2]. Шунингдек, ўсмир ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги муносабатлар кўп жиҳатдан, ўқитувчи ва ўсмир ўқувчининг ўзига бўлган муносабатиларига ҳам боғлиқ ҳисобланади. Download 5.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling