Ilmiy jurnal


№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL


Download 5.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/303
Sana17.08.2023
Hajmi5.39 Mb.
#1667927
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   303
Bog'liq
psixologiya 1 son 2023

№ 1, 2023 “PSIXOLOGIYA” ILMIY JURNAL * НАУЧНЫЙЖУРНАЛ * SCIENTIFIC JOURNAL
 
34 
Замонавий психология фанида ―натижага эришиш муносабати‖ тушунчаси тадқиқотчилар 
томонидан аниқ илмий таърифланиб, у қуйидагича изоҳланади [5]. 
– ―Мустақиллик‖ – қўп қиррали педагогик ва психологик жараѐн бўлиб, у оддий феномен 
тушунча эмас, балки шахснинг юқори фикрловчи, сифатли аниқ талабли таълим олиш фаолияти 
саналади. Яъни талим олувчи аниқ мақсад асосида ўқув вазиятида ҳеч бир кишининг ѐрдамисиз 
мақсадга эришиши ҳисобланади;
– ―Ўзини ўзи фаоллаштириш‖ – субъектив ҳолат бўлиб, у шахсий, индивидуал фаолият олиб 
бориш шунингдек, олий мақсад қўйиш, маънавий эҳтиѐжларни қондириш, имконият мотивларини 
ишга солиш ҳолатлари билан изоҳланади;
– ―Ўз-ўзини фаоллаштириш‖ – бу шахснинг субъектив фаолиятидаги ички мотивлари кураши 
билан изоҳланиб, у орқали билиш жараѐнлари фаоллиги янада ортади
– ―Ўз-ўзини ташкиллаштириш‖ – билимларни эгаллашдаги шахснинг ақлий имкониятида 
пайдо бўлиб, у ўқувчининг муаммо олдидаги ақлий, интеллектуал, эмоционал имкониятлари 
шунингдек, муаммони ҳал қилишдаги ирок кучи ва мақсадларни аниқлаш чегараси билан 
изоҳланади;
– ―Ўзини ўзи бошқариш‖ – фаолиятни бошлашдаги психологик таъминланганлик ѐки билим 
ва кўникмалар ҳақидаги дастлабки фирклар. Ушбу ҳолат орқали ўқувчи вазифаларни бажаришда 
жараѐнларни мустақил бошқариб боради;
– ―Ўзини ўзи назорат қилиш‖ – бажарилаѐтган фаолиятнинг энг асосий таркибий қисми 
бўлиб, бунда бажарилган ва ўзлаштирилган билим орқали шахс даражаси аниқланади. 
Мазкур таснифлардан маълум бўладики, натижага эришиш муносабати ҳар бир ўқувчилар
учун самарали билим олиш фаолияти бўлиб, у шахснинг ақлий, интеллектуал, эмоционал, юқори 
мақсадли суъектив кечинмалари ривожланишининг педагогик қонуниятларидан саналади.
Муваффаққиятли ўсмир ўқувчи ўқув фаолиятининг психологик ўзига хосликлари мавзусига 
бағишланган айрим тадқиқотларда ѐзилишича, жамоавий муносабатлар ҳам ўқув фаолияти юқори 
натижалар кўрсатишга кенг таъсир этади. Е.Б.Старовойтенконинг айтишича, ўсмир ўқувчи ўқув 
фаолияти самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатувчи, ўқув жамоасининг асосий хусусиятларини 
қуйидагилар ташкил этади [6]:
– Жамоа аъзоларининг биргаликдаги фаолиятга бўлган қобилияти ва тайѐргарлиги; 
– Жамоавий нормалар [7]; 
– Жамоа аъзоларининг таркибий муносабатлари; 
– Жамоа аъзоларини кенгроқ ҳамкорликка жалб қилиш ва ҳоказо. 
Демак, энг муваффақиятли жиҳат бу-одатда синфдаги тенгдошларининг жамоавий 
ҳаракатлари бўлиб, унда ҳар бир аъзо ўз ўртоқлари билан муваффақиятли мулоқотда бўлса, 
натижалар ҳам шунга яраша кечади. Бундан ташқари, жамоа аъзоларининг фаолияти ва хатти-
ҳаракатлари меъѐрий ва тизимли муносабатлар ўртасидаги яқин алоқаларни белгилайди. Ўсмир 
ўқувчиларнинг юқори натижаларга эришиши бир тарафдан, муайян вазиятларда ўз хулқ-атоврини 
назорат қила олиш тажрибаси билан боғлиқ саналиб, бу ҳолат юксак мақсадларга эришишдаги 
хатти-ҳаракатларни тўғри йўналтириш ҳолати билан тавсифланади. Ўқув жамоаларида ўзаро 
муносабатларни тўғри ташкил этиш, ўсмир ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, 
муваффаққиятларга эришишнинг асосий шартларидан биридир.
Таълим шароитида юқори натижаларга эришиш, ўқувчининг фаол ҳаракатларига узвий 
боғлиқ саналади. Ўқув фаолияти мотивацияси ҳаракатлантирувчи куч бўлиб, ўқувчиларни билим, 
кўникма ва малакаларни фаол ўзлаштиришга йўналтирувчи жараѐндир. Ўқув фаолияти 
мотивациясининг манбалари мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
1. Ички манбалар. Улар инсоний туғма ѐки орттирилган эҳтиѐжлари билан белгиланади. 
Орттирилган эҳтиѐжлар фаолликка ундайди ҳамда гностик ва ижтимоий ижобий эҳтиѐжлар 
ҳисобланади.
2. Ташқи манбалар. Улар шахснинг ижтимоий шарт-шароитлари билан белгиланади. Турли 
хил таълимий вазиятлар ва жамиятни шахсдан талаб қиладиган доимий хулқ-атвори билдиради.
3. Шахсий манбалар. Шахснинг қадриятлари системаси установкалари ғояларидир. Бу 
манбалар ҳар бир шахс фаолиятида у ѐки бу даражада мавжуд. Уларнинг барчаси фаолиятга таъсир 
этиб таълим жараѐнининг мотивациясини ташкил этади. Шахснинг ички қониқиши, ўзини тан 
олиш, муваффақиятларга эришиши билан намоѐн бўлади [8]. 
Н.В.Самоукинанинг таъкидича, рағбатлантиришнинг процессуал назариялари одамнинг турли 
мақсадларга эришиши учун қандай кучларини тақсимлашини ва қандай қилиб танлашини ўрганади 
[9]. Процессуал назарияларга кўра, инсоннинг хатти-ҳаракати нафақат эҳтиѐжлар билан 
https://buxdu.uz



Download 5.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   303




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling