Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari
Kurs ishini yozishdan asosiy maqsad
Download 443.63 Kb.
|
Ilmshunoslik fanining maqsad va vazifalari-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 81. kurs ishini yozishda maslahatlar
- 82. Курс ишига қўйилган бош талаб
80. Kurs ishini yozishdan asosiy maqsad
- талабаларни инглиз тилини ўрганиш учун ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, илмий ва ўқув адабиётларини излаб топиш, ўрганиб чиқиш ҳамда уларни жамлаб хулоса қилиш; - мустақил таълим олиш фаолиятини фаоллаштириш; - амалий материалларни таҳлил қилиш ва илмий хулоса бериш борасидаги малакасини ошириш; - фактлар асосида тўғри хулоса чиқаришни ўрганиш; - долзарб мавзуга таалуқли бўлган янгиликлар, адабиётлар ва манбалардан фойдалниш; - битирув малакавий ишларини ёзишга тайёрлаш. Курс иши талаба томонидан танланади. Унинг ҳажми 25-30 бетга (стандарт ёзув қоғози бўйича) мўлжалланади. Бу мавзуни ҳар томонлама чуқур ўрганиб, ўз қобилиятини, фанни ўзлаштиришдаги ҳаракатини, интилишини ифодалаш имконини беради. 81. kurs ishini yozishda maslahatlar Курс ишига кафедрадан илмий раҳбар тайинланади. У талабаларга курс ишини тайёрлашда зарур маслаҳатларни беради: -курс иши мавзуси фақат дарслик доирасида эмас, балки қўшимча адабиётлар, шу мавзу бўйича журнал, газеталардаги мақолалардан фойдаланиб ёзилади; -курс ишида илмий изланиш элементлари, назарий қоидалар, тажрибалар билан ёритилади; -иш бўйича режа тузилади, режа таркиби: кириш, асосий қисм (ёритиш керак бўлган масалалар), хулосадан иборат бўлади. -курс иши расмий қабул қилинган шаклда бўлиши керак, яъни бирон бир муаллифнинг фикри келтирилса, жумлалар ўзгартирилмай, қандай бўлса шундай кўчирилади ва қўштирноқ ичига олинади, изоҳ берилади. У саҳифанинг энг тагига номерланган ҳолда берилиб, манба кўрсатилади. Унда ҳавола қилинган муаллиф, асар ёки мақоланинг, нашриётнинг номлари, нашр қилинган йили берилади. -матн мустақил ёзилади. Талаба курс иши ёзишда ўрганаётган адабиётлардан тўғридан-тўғри кўчирмай, аввал ўқиб чиқиб, тушуниб, бошқалари билан таққослаб, сўнгра ўзининг фикрини баён қилмоғи лозим. 82. Курс ишига қўйилган бош талаб Курс ишига қўйилган бош талаб - фанни чуқур ўрганишга эришиш, илмий изланишга ҳавас уйғотиш. Курс ишида талабаларда мавзуни ўрганишга ижодий ёндашиш, дастлабки илмий изланиш куртакларини ҳосил бўлишида курс иши раҳбари муҳим рол ўйнайди. Курс иши раҳбари асосий ва қўшимча адабиётларни танлаш, улар ичидан энг муҳимларини ажратиш, режа тузиш ва танланган мавзуни тўла очиб бериш учун нималарга диққат қаратиш кераклиги ҳақида маслаҳат беради. Курс ишининг хомаки нусхасини ёзаётганда талаба тушунмаган савол ёки маслаҳат учун раҳбарга мурожаат қилади. Мавзу бўйича айрим адабиётларни тўлиқ ўқиб чиқиш, зарур бўлса, айримларини мавзу бўйича у ёки бу боби ёки саҳифаларини ўқишга, ўрганишга тўғри келади. Курс ишида қўйилган саволлар ўрганилаётган мавзунинг мазмунини очиб бериши зарур. Саволлар кўп бўлмаслиги, мавзунинг мазмунини очиб бериши лозим. Режада қайси адабиётлар билан ишлаш кўрсатилади. Download 443.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling