Илова электр токидан шикастланганларга ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга учраганларга биринчи ёрдам бериш
Бадан куйганда биринчи ёрдам бериш
Download 337.5 Kb.
|
1 ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА ВА БОШҚА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРГА
Бадан куйганда биринчи ёрдам бериш
Баданнинг куйиши оғир-енгиллигига (терининг бир оз қизаришидан тортиб унинг катта-катта жойлари, баъзида эса бирмунча чуқурроқдаги тўқималарнинг ҳам куйиб кетишига қадар) қараб уч даражага бўлинади. Бадан оғир куйган бўлса қўйлак-шим ва оёқ кийимини жуда эҳтиётлик билан ечиш, яхшиси қирқиб олиш керак. Куйишдан ҳосил бўлган жароҳат ифлосланса, йиринг бойлайди ва битиши узоқ вақтга чўзилиб кетади. Шу сабабли, куйган жойларга қўл текизишга ёки бирор маз, мой, вазелин ёки эритма суриш асло ярамайди. Кишининг қуйган жойларини янги жароҳат сингари боғлаш, яъни унга пакетдан олинган стериль материал ёки дазмолланган тоза латта ёпиб, устига пахта қўйиш ва бинт билан яхшилаб ўраш, шундан сўнг шикастланган кишини даволаш муассасасига юбориш керак. Бу энг оддий ва осон усул бўлиб, куйган жойнинг тезроқ тузалиши учун фойда беради. Киши нимадан куйган бўлмасин, яъни буғ, кучланиш ёйидан ёки қайноқ мастика, канифоль ва бошқалардан куядими ҳамиша биринчи ёрдам беришнинг шу усулини қўлланиш керак. Бунда куйишдан ҳосил бўлган пуфакларни ёриш, ёпишиб колган мастика, канифоль ёки смолали моддаларни кўчириш ярамайди, чунки улар билан бирга тери ҳам кўчиши, натижада жароҳатга турли микроблар тушишига имкон туғилиши, сўнгра жароҳатнинг йиринг бойлаши мумкин. Шунингдек куйган кийимнинг ёпишиб қолган парчаларини ҳам кўчириб олиш ярамайди, зарур бўлса уларни ўткир қайчи билан қирқиб олиш керак. Кўз кучланиш ёйидан куйганда, кўзга борная кислотадан совуқ примочалар қўйиш ва шикастланган кишини дарҳол врачга юбориш лозим. Химиявий моддалар, асосан кучли кислоталарнинг (сульфат кислота, азот кислота, хлорид кислота) ва ўювчи ишқорлар (каустик сода ва кир содаси, сўндирилмаган оҳак ва ҳоказо) таъсири билан куйганда тезда кран ёки челакдан сув оқизиб қўйиб, терининг зарарланган жойларини 10-15 минут давомида ювиш керак. Куйган қўл ёки оёкни тоза сув тўлғазилган тоғора, бочка ёки челакка тиқиб, шу сувда чайиб ювса ҳам бўлади. Теринииг куйган жойларини сув билан яхшилаб ювилгандан кейин унга примочка қўйиш мумкин: - кислотадан куйганда сода эритмасидан (бир стакан сувга бир чой қошиғи сода), ишқорлардан куйганда - сирканинг кучсиз эритмасидан (сал нордон бўлса кифоя) ёки борная кислотадан (бир стакан сувга бир чой қошиқ) примочка қуйилади. Download 337.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling