Жароҳатланганда биринчи ёрдам бериш
Ҳар қандай жароҳат жароҳатловчи буюмдаги, жароҳатланувчи теридаги, шунингдек чанг, тупроқдаги, ёрдам берувчининг қўлларидаги, боғлов материалидаги микроблар билан ифлосланиши мумкин.
Кўпинча ўлимга сабаб бўладиган оғир касаллик — столбняк юқишининг олдини олиш учун, тупроқ билан ифлосланган жароҳатларга эътибор қилиш керак.
Дарҳол врачга мурожаат қилиб, столбнякка қарши зардоб эмлатиш бу касалликнинг олдини олади.
Жароҳат йиринг бойламаслиги учун, уни бойлаганда қуйидаги қоидаларга қаттиқ риоя килиш лозим:
Жароҳатланган киши биринчи ёрдам берганда қўлни совун билан яхшилаб ювиш, агар бирор сабабга кўра қўлни ювишнинг иложи бўлмаса, бармоқларга иод настойкаси суриш керак. Бироқ ювилган қўлни ҳам жароҳатга текизиш ярамайди.
Бунда қуйдагиларни назарда тутиш лозим:
- жароҳатни сув ёки, ҳатто бирор дори билан ювиш, унга порошоклар сепиш, мазь суртиш ярамайди чунки буларнинг ҳаммаси жароҳатнинг битишига халақит беради, тери устидаги микробларнинг жароҳатга тушишига, кейин жароҳатнинг йиринг бойлашига сабаб бўлади;
- жароҳатдаги қум, тупроқ ва бошқаларни артиш ҳам ярамайди, чунки бундай қилганда жароҳатни тозалаш ўрнига кирни унинг ичкарисига киритиш ва унга микроблар юқтириш мумкин. Жароҳатни фақат врач яхшилаб тозалай олади;
- жароҳатни қотиб қолган қондан тозалаш ҳам ярамайди, чунки бу кучли қон оқишига сабаб бўлиши мумкин;
- жароҳатни изоляцияловчи лента билан ўраш, унга йод билан ўргумчак уяси қўйиш ҳам ярамайди, чунки бундай нарсаларда столбняк микроблари бўлиши мумкин;
Биринчи ёрдам шкафидаги (сумкаси) индивидуал пакетни очиб (очиш тартиби унииг жилдида ёзилган), ундаги стерил боғлов материалини жароҳатга қўйиш ва бинт билан боғлаш лозим.
Пакетларни шундай очиш керакки, боғлов материалининг жароҳатга ёпиладиган томонига асло қўл урилмасин.
Агар бирор сабаб билан индивидуал пакет топилмаса, боғлаш учун тоза (иложи бўлса, янги дазмол урилган) дастрўмол, тоза сурп ва шу кабилардан фойдаланиш мумкин.
Латтанинг жароҳатга ёпиладиган жойига бир неча томчи йод настойкаси томизиб, жароҳатдан каттароқ доғ ҳосил қилинади, сўнгра жароҳат устига ёпилади. Хусусан жароҳат ифлосланган бўлса йод настойкасидан шу тариқа фойдаланиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |