Илова электр токидан шикастланганларга ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга учраганларга биринчи ёрдам бериш
Download 337.5 Kb.
|
1 ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА ВА БОШҚА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРГА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи ёрдам бериш тадбирлари
Юқори кучланишли ток урганда
Шикастланган кишини ердан узиш ёки қурилманинг ток ўтиб турган қисмидан ажратиш учун, қўлларга резинка қўлқоп ва оёқларга этик кийиб, кучланишга мўлжалланган штангадан фойдаланиш керак. Электр узатиш линияларида ток урган кишини юқорида атиб ўтилган усулларнинг биридан фойдаланиб ток таъсиридан тез ва хавфсиз қилиб қутқаришнинг иложи бўлмаса, линиянинг ҳамма симларини (устига бошқа сим ташлаш йўли билан) қисқа туташтириш ва ер билан (хавфсизлик техникаси бўйича умумий қоидаларга мувофиқ) яхшилаб бирлаштириш зарур; бунда линия симлари устига ташланадиган симлар қутқарувчи кишига тегиб кетмаслиги учун тегишли чоралар кўриш лозим. Бундан ташқари қуйидагиларни назарда тутиш керак: 1. Ток уран киши баланд жойда бўлганида унинг йиқилиб кетмаслиги учун тегишли чораларни кўриш керак; 2. Ток урган киши фақат битта симга тегиб турган бўлса, уни ток таъсиридан қутқариш учун шу симнинг ўзини ерга туташтириш ҳам кўпинча кифоя қилади; 3. Линия симларини қисқа туташтирганда ёки ерга туташтирганда шунга ишлатиладиган симни олдин ер билан бирлаштириш, сўнгра ерга туташтирадиган линия симларинииг устига ташлаш керак; 4. Шуни ҳам эсда тутиш лозимки, линиядаги токнинг сиғими катта бўлса, бу ток манбадан ажратилгандан кейин ҳам линияда кишининг ҳаёти учун хавфли заряд сақланиб қолиши мумкин. Бундай ҳолларда линияни яхшилаб ерга туташтириш керак; Биринчи ёрдам бериш тадбирлари Биринчи ёрдам бериш тадбирлари шикастланган киши ток таъсиридан қутқарилгандан кейин унинг қандай аҳволда бўлишига боғлиқ. - агар шикастланган киши ҳушида бўлса, лекин бундан аввал ҳушидан кетган ёки анча вақт ток таъсирида қолган бўлса, врач келгунча уни тамомила тинч ётқизиб қўйиш ва 2-З соат давомида унга қараб туриш зарур, башарти тезлик билан врач чақиришнинг иложи бўлмаса, шикастланган кишини транспорт воситалари ёки носилкалар билан таъминлаб, уни дарҳол даволаш муассасасига етказиш лозим; - шикастланган киши ҳушидан кетган, лекин нафас олиб турган бўлса, уни қўлай ётқизиб тинч қуйиш, кийимларининг тугмаларини ечиб, ёқаларини очиш, соф ҳаво ўтиб туриши учун унинг ёнидаги ортиқча одамларни ундан четлатиш лозим. Шикастланган кишига нашатирь спирт ҳидлатиш, сув пуркаш (сувни оғиз билан пуркаш ярамайди), баданини ишқалаш ва иситиш керак. Тезда врачни чақириш зарур. Агар шикастланган кишининг нафас олиши ёмон бўлса, яъни ўлаётганга ўхшаб сийрак, ўқтин-ўқтин нафас олса, сунъий нафас олдириш керак; - шикастланган кишида ҳаёт белгилари (нафас олиш, юрак уриши, пульс) кўрилмаганида ҳам, уни ўлган деб ҳисоблаш ярамайди. Токдан шикастланган кишининг ўлими кўпинча сохта ўлим бўлади. Шундай ҳолда ётган кишига дарҳол сунъий нафас олдириб, биринчи ёрдам берилмаса, унинг ҳаёти аста-секин сўниб, ўлиб қолади. Бундай ҳолларда тезда врач чақирилади ва врач етиб келгунча тинмай сунъий нафас олдириб турилади. Ўликдек бўлиб қолган кишини ҳаётга қайтаришда ҳар бир дақиқа ҳам ғаниматдир. Шу сабабли, биринчи ёрдамни мумкин қадар тез ва ҳодиса рўй берган жойнинг ўзидаёқ бериш лозим, агар бу жой шикастланган кишига ёки ёрдам берунчига хавфли бўлса ёки у ерда ёрдам беришнинг иложи бўлмаса, шундагина шикастланган кишини ёрдам бериш учун бошқа жойга кўчирилади. Токдан шикастланган киши йиқилиб калласи мажақланган бўлса ёки гавдаси бутунлай куйиб кетган бўлса, уни ўлган деб ҳисоблаш мумкин. Бошқа ҳолларда унинг ўлган-ўлмаганини фақат врач аниқлай олади. Шикастланган кишини ерга кўмиш асло ярамайди чунки бу фойда бермаслиги устига зарар ҳам келтиради. Download 337.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling