Илова электр токидан шикастланганларга ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга учраганларга биринчи ёрдам бериш


Download 337.5 Kb.
bet7/13
Sana18.02.2023
Hajmi337.5 Kb.
#1213537
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
1 ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА ВА БОШҚА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРГА

Қон оқишини тўхтатиш йўллари
Қон оқишини тўхтатиш учун:
- жароҳатланган қўл ёки оёқни юқори кўтариш;
- қонаётган жароҳатга пакет ичидан олинган тахлоғлик стерал материал ёпиш ва устидан яъни жароҳатга қўл теккизмасдан бармоқлар билан 4-5 минут босиб туриш лозим, қон оқишни тўхтатса бойлам устига бошқа пакетдан олинган яна бир парча материал ёки бир бўлак пахта қўйиб бинт билан бир оз сиқиб боғланади;
- кучли қон оқанда агар жароҳатни боғлаш билан қон оқишини тўхтатиб бўлмаса жароҳатлангаи қўл-оёқни бўғимидан букиш шунингдек жароҳатга борадиган қон томирларини бармоқлар билан босиш, жгут билан бўғиб бойлаш лозим; кучли қон оққанда ҳамиша тезлик билан врач чақириш зарур.


Қон оқишини бармоқлар билан босиб тўхтатиш
1. Жароҳатнинг юқорисидаги қон томирларини бармоқлар билан тегишли суякка босиб қон оқишини тез тўхтатса бўлади.
Одамнинг баданида бир қатор нуқталар бўлиб, шу нуқталардан қон томирларини тегишли суякка босиш мумкин. Қон томирларини босишнинг энг қулай жойлари ва усуллари 8-расмда кўрсатилган:
- юзнинг пастки қисмидаги қон томирларидан оқаётган қонни жағ артериясини пастки жағ четига босиб тўхтатилади;
- чакка ва манглайдан оқаётган қонни чакка артериясини қулоқ олдидан босиб тўхтатилади;
- бош ва бўйиннинг катта жароҳатларидан оқаётган қонни уйқу артериясини бўйин умуртқа суягига босиб тўхтатиш мумкин;
- қўлтиқ ости ва елка жароҳатидан оқаётган қонни ўмров ости артериясини ўмиров чуқурчасидаги суякка босиб тўхтатилади;
- билак жароҳатидан оқаётган қонни елка артериясини елканинг ўртасидан осиб тўхтатилади;
- панжа ва бармоқлар жароҳатидан оқаётган қонни билакнинг панжа олди қисмидаги иккита артерияни босиб тўхтатилади;
- оёқлар жароҳатидан оқаётган қон сон артериясини чаноқ суягига босиб тўхтатилади. Оёқ панжаси жароҳатидан оқаётган қон панжанинг ичига ўтувчи артерияни босиб тўхтатилади;
- қонаётган томирни бармоқлар билан суякка бирмунча қаттиқ босиш керак;
2. Қон оқишини тўхтатиш учун томирни бармоқлар билан босгандан қўра қўл ёки оёқни бўғимидан букиш тузукроқ натижа беради.
Агар шикастланган кишининг енгини ёки шимини тезгина шимариб, жароҳатдан юқоридаги бўғимни охирига қадар қаттиқ букилса ва шу букилган жойга думалоқ қилиб ўралган ҳар қандай материяни қистириб қуйилса жароҳатга борадиган артерия босилади. Шу ҳолатда оёқ ёки қўлни гавдага боғлаб қўйилади.



Download 337.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling