Илова электр токидан шикастланганларга ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга учраганларга биринчи ёрдам бериш


Сунъий нафас олдиришга амал қилинадиган мажбурий ва асосий қоидалар


Download 337.5 Kb.
bet4/13
Sana18.02.2023
Hajmi337.5 Kb.
#1213537
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1 ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА ВА БОШҚА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРГА

Сунъий нафас олдиришга амал қилинадиган мажбурий ва асосий қоидалар
Шикастланган киши мутлақо нафас олмаёган бўлса ёки ўлим олдидагидек суст сийрак ва ўқтин-ўқтин нафас олаётган бўлса ёки унинг нафас олиши аста секин ёмонлашиб бораётган бўлсагина унга суньий нафас олдириш керак.
Сунъий нафас олдиришни шикастланган киши ток таъсиридан қутқарилиши биланоқ бошлаш ва самарали натижа бергунча (шикастланган кишининг нафас олиши ростлангунча) ёки ўлимнинг шубҳасиз белгилари кўрингунча (қотиб қолиш, мурда доғлари сингари белгилар пайдо бўлгунча) давом эттириш зарур.
Токдан шикастланиб ўликдек ётган кишиларни бир неча соатдан кейин ҳам ҳаётга қайтариш ҳодисалари кўп бўлган.
Сунъий нафас олдирганда шикастланган кишининг юзига қараб туриш лозим. Агар у лабларининг ёки қовоқларини қимирлатса ёки ютинса унинг ўзи нафас ола олмасмикан деб текшириб кўриш зарур.
Шикастланган киши ўзича бир текис нафас ола бошлагандан кейин, сунъий нафас олдиришни тўхтатиш лозим, акс ҳолда сунъий нафас олдириш зарар қилиши мумкин.
Агар бир неча лаҳза кутиб тургандан кейин ҳам шикастланган киши нафас олавермаса, ўша заҳоти сунъий нафас олдиришни яна давом эттириш зарур.
Суньий нафас олдиршга киришишдан олдин қуйидаги чораларни кўриш лозим:
- шикастланган кишининг нафас олишига халақит берадиган кийимлари ортиқча вақт сарф қилмай бўшатиш — ёқасинииг тугмаларини ечиш, шарфини очиш, шимининг тугмаларини ечиш лозим ва ҳаказо;
- шикастланган кишининг оғзида протез ёки бошқа ёт жисмлар бўлса, буларни ҳам тезда олиб ташлаш лозим;
- агар шикастланган кишининг оғзи қаттиқ ёпилган бўлса, пастки жағини олдинга тортиб очиш керак. Пастки жағни кўтариб, бир оз олдинга тортиш учун иккала қўлнинг тўрттала бармоғини пастки жағ бурчакларининг орқасига қўйилади, бошмалдоқлар эса жағнинг иккала четига босилади ва жағ пастки олдинги тишлар юқориги олдинги тишларнинг олдига чиқадиган қилиб сурилади.
- агар шикастланган кишининг оғзини шу йўл билан очиб бўлмаса, унинг кейинги ўзак тишлар орасига тахтача, металл пластинка ёки қошиқ дастаси ва ҳоказоларни тишларга зарар етказмай тиқиб, оғизни оҳиста очиш керак;



Download 337.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling