IМиллий моделдан фарқ қилиши Ички ва ташқи муҳит таҳлили


Download 43.34 Kb.
bet1/5
Sana05.05.2023
Hajmi43.34 Kb.
#1428746
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Миллий моделдан фарқ қилиши

iМиллий моделдан фарқ қилиши

Ички ва ташқи муҳит таҳлили


Асосий фарқ (айтиб ўтилганидек, қисман принципиал ха- рактерга эга) бўлиб бизнеснинг ташқи муҳит мазмуни, роли ва ўзига хосликлари намоён бўлади, чунки бизнинг ҳолатда гап унинг миллий чегаралардан ташқарига чиқиши хақида боради.
Ҳар хил тилда сўзлашадиган бир нечта мамлакатларда (бутун дунёда) операциялар амалга ошириш ташқи муҳит таҳлилига,

биринчи навбатда, у ёки бу рақобатли афзалликларга эга бўлган барча нарсани: иқтисодиёт, сиёсат, ҳуқуқ, маданият, ижтимоий жараёнлар ва фирманинг мамлакат ҳудудида ва/ёки унинг ёрдамида учинчи мамлакатларда бажариладиган стратегик ва тактик вазифалари нуқтаи назаридан ҳаёт фаолиятининг бошқа жиҳатларини таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратишга мажбур қилади. Бунда, таъкидлаб ўтилганидек, мамлакат маданияти ва унинг аҳолиси мос келувчи хулқ-атвор хусусиятларини яхши билиш ва тушуниш принципиал жиҳатдан янги рақобатли афзалликларга (ёки хавф-хатарга – салбий вариантда) олиб келади.


Бунинг устига, кенг миқёсдаги халқаро бизнесни жиддий бошқариш сифат жиҳатидан янги ахборот базасини, тил билан боғлиқ тўсиқларни бартараф қилишни ва бошқарув қарорлари профессионал суғурта таъминотини талаб қилади. Бу ерда ва кейинчалик албатта, етарли даражада ривожланган халқаро бизнес, яъни унинг байналмилал ишбилармонлик муҳитига кириб бориш чуқурлигининг мос келувчи даражаси назарда тутилади.
Фирманинг ички муҳитига келадиган бўлсак, бу ерда ҳам байналмилал муҳитдаги каби мураккабликлар ва фарқлар мавжуд. Гарчи ташқи жиҳатдан асосий ҳисобланган мақсад, структура, меҳнат тақсимоти каби тоифалар миллий моделдан катта фарқ қилмасада, асосий нарса – одамлар, уларнинг эҳтиёжлари, қадриятларига етиб келишимиз билан бу қараш мунозараларга сабаб бўлади. Асосий сабаб ўша-ўша — миллий-маданий омилларни ҳисобга олиш.

Коммуникациялар ва фирмани бошқариш


Халқаро менежмент ҳамма нарса – тил билан боғлиқ тўсиқлардан тортиб ритуаллар ва новербал мулоқотгача – у ёки бу маданиятнинг таъсирини акс эттирадиган коммуникациялар соҳасида янада жиддий муаммоларга дуч келади. Бироқ айнан коммуникация хусусиятлари кўп жиҳатдан қарор қабул қилишнинг миллий-маданий ўзига хосликларини белгилаб беради, бир маданиятда оқилона қарор қабул қилиш модели бўлган нарса бошқа маданиятда раҳбарнинг номақбул хулқ-атвори ҳисобланиши мумкин.
Халқаро менежмент ўзига хосликлари стратегик режалаштириш муаммоларига ўтишда камроқ даражада таъсир этади: нисбатан ифодаланган моделлар маданий муҳитга кўпроқ сезувчан бўлади. Албатта, бу ерда турли миллатларга хос бўлган ўзаро алоқа ва ахборот айирбошлаш ўзига хосликлари намоён
бўлади, бироқ стратегия ишлаб чиқиш фирма моделларининг етарли даражада қаттиқ доирасида бу бартараф этса бўладиган тўсиқ ҳисобланади.
Гап халқаро фирма фаолиятида глобал ва локал оптимумлар нисбати муаммоси ҳақида, демак, фирманинг мамлакат, унинг айрим минтақалари ва шаҳарлари билан муносабатларни тўғри шакллантириш ва ривожлантириш муаммолари ҳақида боради. Фирма фаолиятининг глобал оптималлашуви масалан, унинг ушбу мамлакатдаги ишлаб чиқариш бўлинмасини ёпиш ёки ушбу миллий бозорга таъминот миқдорини қисқартиришни талаб қиладиган ҳоллар кам эмас. Фирманинг халқаро бизнес стратегиясини ишлаб чиқишда айнан шундай муаммоларга дуч келинади ва уларни ечиш сифати — халқаро менежмент сифатининг ишончли белгиси ҳисобланади.
Халқаро бизнесга хос бўлган мульти- ва кросс-миллий ёндашув ўхшашликлари мотвация ва назорат соҳасида фирма бошқарувида функционал муҳит нуқтаи назаридан тўлиқ намоён бўлади, чунки айнан шу ерда (ва яна гуруҳ динамикасида) маданият турғунликлари ўзи ҳақида кўп нарса билдиради ва менежернинг саводи паст (маданият нуқтаи назаридан) қарори у ёки мамлакатда фирма бўлинмасининг фаолият кўрсатиш масаласини шубҳа остига қўйиши мумкин.

Download 43.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling