IМиллий моделдан фарқ қилиши Ички ва ташқи муҳит таҳлили
Download 43.34 Kb.
|
Миллий моделдан фарқ қилиши
Ўзгаришларни бошқаришУмуман, халқаро менежмент глобал даражасида ўзгаришларни бошқаришнинг турли хил томонлари катта роль ўйнайди. Барча ижтимоий, иқтисодий, техник ва бошқа ҳар қандай жараёнлар ўзгаришлар орқали бўлиб ўтади ва миллий маданиятнинг уларга мойиллиги — халқаро менежментнинг фундаментал муаммоси ҳисобланади. Агар ғарбнинг хулқ-атвор моделлари учун Лэрри Грейднернинг8 ташкилий ўзгаришларга эга бошқарув модели яхши ишлайдиган бўлса, уни шарқ маданиятига нисбатан қўллаш биринчи қадамлардаёқ муаммоларга дуч келади. Ташқи ҳолатлар таъсири (ғарб маданияти вакиллари учун кучли стимул) одамларнинг кам нарсага қаноат қилиши, вазиятга бўйсуниши шароитларида (бу эса — шарқ маданияти ва аралаш маданиятларнинг кўплаб турлари учун хосдир) анча узоқ ҳисобга олинмаслиги мумкин. Ўзгаришларга қаршилик кўрсатишни бартараф қилиш жараёнида вазиятлар ҳам, қарорлар ҳам ноодатий: ғарб ёндашуви асосий эътиборни ахборот очиқлигига ва ходимни қарор қабул қилишга жалб этишга қаратади, бироқ бошқа маданиятларда бу персонал томонидан раҳбариятнинг заифлиги ва одамларга раҳбарлик қила олмаслигининг далили сифатида қабул қилиниши мумкин, ўзгаришлар сиёсати юритишда дадиллик каби хислат ҳақида эса гапириб ўтирмасак ҳам бўлади. Агар ғарб маданияти «Ўзгаришлар тушунарли эканлиги ва ижрочилар томонидан қабул қилингани учунгина яхши» нуқтаи назари тарафдори бўлса, бошқа маданиятларда бу қуйидагича ифодаланиши мумкин «Ўзгаришлар уларга бошлиқнинг ишончи комил бўлгани учун ҳам фойдали» (бу масалаларни муҳокама қилиш қўл остидаги ходимларнинг иши эмас — буйруқлар бажарилса бўлди). Масалан, япон менежмент маданияти бошқарув иерархиясининг битта поғонасида ҳам, турли поғоналар ўртасида ҳам қизғин ахборот алмашинишни таклиф этади. Умуман, бундай бой бошқарув-маданият тасаввурларининг мутаносиблиги (палитраси) — ривожланган халқаро менежментга хос бўлган белгидир (юқорида биз миллий моделлардан энг яхши нарсаларни олиш ҳақида гапирган эдик). Табиийки, буларнинг барчасида халқаро менежер доимий ҳисобга олиб юрадиган вазиятлар ўзига хослиги ўз аксини қолдиради. Ҳақиқатдан ҳам, Гай Бенвенистенинг9 адолатли таъкидлаганидек, оптимал қарорлар ишлаб чиқиш манфаатларида қизғин ахборот алмашиниш дўстона кайфиятдаги структураларда яхши ва фойдали, бироқ ички можароларга тўлиб ётган бўлинма ва ҳатто бутун ташкилот шароитларида у тескари самара беради. Мос равишда маданият ўзига хосликлари вазият ўзига хосликлари билан ўзаро алоқада бўлиши қийин. Шубҳа йўқ, “... жаҳон молиявий инқирозининг таъсирини камайтириш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун бизда барча зарур шарт-шароитлар мавжуд. Авваламбор кейинги давр мобайнида мамлакатимизнинг иқтисодий ва молиявий салоҳиятининг пухта пойдеворини, молия-банк тизимининг ишончли бошқарув механизмларини ўз вақтида шакллантириб ва мустаҳкамлаб олганимиз бунга кафолат ва асос бўлиб хизмат қилиши муқаррар.” 10 Download 43.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling