IМиллий моделдан фарқ қилиши Ички ва ташқи муҳит таҳлили


Download 43.34 Kb.
bet2/5
Sana05.05.2023
Hajmi43.34 Kb.
#1428746
1   2   3   4   5
Bog'liq
Миллий моделдан фарқ қилиши

Бошқарув маданияти


Ҳар қандай менежмент тизимида гуруҳ хулқ-атвори ва гуруҳлар аҳамияти ҳаммага маълум. Бироқ маданиятшуносликда ҳар хил маданият турларида гурҳлар ролидаги жиддий фарқларнинг маълумлиги ҳам бундан кам эмас: норасмий гуруҳ «якка тартибдаги қондирилмаган эҳтиёжларга ўз-ўзидан пайдо бўладиган реакция ҳисобланган» соф ғарбча моделидаги гуруҳ – фирма ижтимоий структурасининг мутлоқ ягона ва кўпинча энг муҳим қисми саналган япон моделигача эканлигини кўрсатади. Бироқ фирма социуминниг умумий структура доирасида халқаро миқёсда ишлаётган менежернинг бу қарашларни бирлашириши ва ўз қарорларини фирманинг айрим миллий жиҳатлари маданий хусусиятларига мослаштириши жуда қийин. Худди шу нарса жамоа аъзоларининг қарор қабул қилишда иштирок этиши ва етакчилик қилиши масалаларига ҳам тааллуқли. Масалан, америкаликлар бошқарувнинг демократик услубига мойиллик сезади, греклар авторитар услубни афзал кўради. Бироқ халқаро менежментга жиддий ёндашувда масаланинг моҳияти шундан иборатки, грек
умуман танламайди: унинг маданияти «нормал» бошлиқнинг мустақил қарор қабул қилиш мажбурияти ва бунинг учун теарли даражада ваколатли бўлишини назарда тутади.
Худди шу тарзда шарқ мамлакатлари деярли ҳар бирининг маданиятида кўрсатиладиган таъсир ёш бўйича жиддий фарқ қилади, ғарб моделларида эса бу омил таъсири анча паст, баъзида эса умуман салбий бўлади. Шу нарсани анъаналар роли ва таъсирига нисбатан ҳам кузатиш мумкин, бироқ буларнинг кейингиси чуқур хуссиятларга эга ва халқаро менежмент моҳиятини тушуниш учун унга батафсил тўхталиб ўтиш керак.

Анъаналарни ҳисобга олиш


Урф-одатлари турли, ҳаттоки мотвация константалари ва қадрият йўналишлар бутунлай қарама-қарши бўлган маданиятларга деярли бир хилдалиги хосдир. Инглиз ва япон маданият анъаналарини ёдга олиш кифоя.
Инглиз маданияти — «асл ғарб маданияти»гина эмас, у ғарб хулқ-атвор можделларининг ўзига хос асосчиси ҳисобланиши мумкин: ҳар холда, агар классиклар ғарб демократияси ва эркин бозорнинг шаклланишида протестантлик этикасининг роли етакчи эканлигига ишончи комил бўлса, «ўзининг дастлабки ҳолатини сақлаган инглиз»га шубҳа билдирилиши амримаҳол. Бу ерда ҳам анъаналарга: аҳамияти унчалик юқори бўлмаган ҳуқуқий (бутун жамият тан оладиган!) тамойиллардан тортиб қатъий, асрлар давомида шаклланиб келган этикет — миллий хулқ-атвор стереотипининг асосий жиҳатларигача қатъий риоя қилинади. Бироқ иккала миллат (айниқса, японлар) фан-техника тараққиётида илғор позициялар намойиш этади, яъни традистионализм халақит бермайди; аксинча, иккала миллатда ўзига хос фильтрловчи роль ўйнайди: инсоният ютуқларининг исталган (фан-техник, ижтимоий, иқтисодий ва ҳ.к.) соҳасидан барча илғор нарсалар олинади, бироқ уларнинг миллий маданий фонга таъсири ва айниқса, унинг жиддий ўзгаришига таъсир қилиш имконияти синчиклаб кузатилади.
Муайян миллий хулқ-атвор моделларида энг асосийси: традистионализмнинг жиддий таъсирини ҳисобга олиш халқаро менежер учун «анъаналарга тегиб кетмаслик» доимий хавфига бориб тақалмайди. Бу ерда масала жуда нозик қўйилади: у ёки бу ҳаракатлар, инновастиялар, ғоялар маҳаллий анъаналар томонидан қўллаб-қувватланиши ёки унга нисбатан нейтрал бўлиши (демак, амалга ошириладиган бўлиши) ёки етарли даражада салбий бўлиши (бироқ бу ҳолатда ҳам: салбий таъсирни камайтириш ёки йўқотиш
учун бирон янгилик киритиш мумкинми). Маҳаллий жамиятнинг анъанавий хулқ-атвор моделларига ўзгариш киритиш заруратига муносабатини ҳам эътиборга олиш керак, бу — давлат режимлари сиёсий, диний ёки ижтимоий характерли ўта радикал позициягани эгалламаган барча мамлакатларда кенг тарқалган нуқтаи назардир. Бошқача қилиб айтганда, бу ерда биз «ўзгаришларга мойиллик» тоифасига келамиз.

Download 43.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling