IМиллий моделдан фарқ қилиши Ички ва ташқи муҳит таҳлили
Халқаро фирманинг мақсадли йўналганлиги
Download 43.34 Kb.
|
Миллий моделдан фарқ қилиши
Халқаро фирманинг мақсадли йўналганлигиЭнди тоифанинг иккинчи қисмига, яъни унинг миллий моделдан фарқи эмас, хусусиятлари деб ҳисоблаш мумкин бўлган таркибий элементларига мурожаат қиламиз. Халқаро бизнесга киришга қарор қилган фирманинг мақсадли йўналганлиги, юқорида айтиб ўтилганидек, учта асосий йўналишда бўлади: янги бозорларни излаб топиш ва ўзлаштириш; самарали ресурсларни излаб топиш ва ўзлаштириш; ушбу мамлакат ва/ёки мамлакатлараро ҳуқуқий муҳит доирасида бизнес учун очилаётган имкониятлардан фойдаланиш. Бошқа томондан, бу мақсадли рўйхатни билвосита ифодалайдиган ўзига хос ўгарувчилар мавжуд: алоҳида мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш даражаси; келган мамлакат ва фаолият кўрсатилаётган мамлакат маданиятлари ўртасидаги ўхшашлик (фарқ); мамлакатнинг табиий хусусиятлари (жумладан, минерал ресурслар, сув ресурслари, иқлим ва ҳ.к.); мамлакат демографиясининг тавсифи (жойлашуви, урбанизация даражаси ва ҳ.к.). Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, халқаро бизнесда “...кўплаб давлатларнинг ташқи қарз масаласидаги пухта ўйланмаган сиёсати уларнинг иқтисодиётини заиф, ташқи омилларга қарам, ха- тарли вазиятлар олдида ҳимоясиз ва ночор аҳволга солиб қўйганини кўриш, кузатиш қийин эмас. Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиёти даврида қисқа муд- датли спекулятив кредитлардан воз кечиб, чет эл инвестицияларини узоқ муддатли ва имтиёзли фоиз ставкалари бўйича жалб этиш та- мойилига доимо амал қилиб келмоқда.” 11 Агар бу структурага шаклланишнинг «учинчи ўқи»ни киритадиган бўлсак, унинг асосий тавсифномаси биринчи бўлимнинг охирида қайд этилган фирмани халқаро бизнесга жалб этиш чуқурлиги бўлади. Бу маънода чет элда савдо ва ишлаб чиқариш филиаллари очадиган фирма унинг бизнеси халқаро ахборот тармоғи, байналмилал молия бозорлари, трансмиллий ишчи кучи ҳаракати ва ҳоказоларнинг барча имкониятларидан максимал фойдаланган ҳолатда унинг доимий сифат ўсишига ёки реаллиги нисбатан пастроқ халқаро менежментга (фирманинг асосий бўлинмалари томонидан тўлиқ таъминланадиган соф миқдорий таркибий ўсиш) мойиллик сезиши мумкин. i Download 43.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling