«Ҳимояга рухсат этилсин»
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
tryening mashg\'ulotlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Жуфтлик асосида танишув”.
- II. Шахслараро мулоқотчанлик кўникмаларини ҳосил қилиш учун ташкил этиладиган тренинглар.
- “Хушмуомалалик” тренинги. Тренингнинг мақсади
- Тренингнинг бориши
“Исмлар – фазилатлар”. Бу ўйин гуруҳ иштирокчиларининг кайфиятини
кўтариш, иштирокчилар ўзларини яхши ҳис этишлари учун ташкил қилинади. Ҳар бир иштирокчи бирон-бир исмнинг биринчи ҳарфи билан бошланадиган шахснинг ижобий характер хусусияти, киши фазилати номини айтиш лозим. (Масалан, Беҳзод – яхши фарзанд, Шерзод – мардлик ва ҳакозо). “Жуфтлик асосида танишув”. Иштирокчилар жуфт-жуфт бўлиб 10 минут давомида бир-бирларига ўзлари ҳақида маълумот берадилар. Кейин улардан бири иштирокчилар бир-бирларини таништиргунларига қадар давом этади. II. Шахслараро мулоқотчанлик кўникмаларини ҳосил қилиш учун ташкил этиладиган тренинглар. Мазкур тренинг машғулотларининг мақсади ўқувчиларда гуруҳда ўзаро мулоқотга кириша олиш кўникмаси ҳамда уларда коммуникатив ва эмпатик сифатларни шакллантиришдан иборат. “Хушмуомалалик” тренинги. Тренингнинг мақсади: иштирокчиларда гуруҳда ўзаро мулоқотга кириша олиш кўникмасини шакллантириш. Материаллар: ватман қоғозлари, маркерлар. Вазиятлар: 1. Сиз кўп вақт бўладиган муҳитда қандай мулоқот (хулқ-атвор) қоидалари қабул қилинган? 2. Бир-бирингиз билан қандай саломлашасиз, қандай миннатдорчилик билдирасиз? 3. Миннатдор эканингизни қандай имо-ишоралар ёрдамида ифода этасиз? 4. Норозилигингиз ёки эътирозингизни қандай имо-ишоралар ёрдамида ифода этасиз? 5. Нима учун ёшлар доирасида “раҳмат” ва “марҳамат”, “миннатдорман” ёки “малол келмаса” деган жумлалар кам айтилади? Тренингнинг бориши: 1. Тренер иштирокчилар амалга оширадиган вазифаларни қуйидагича тушунтириб беради: келинг, машғулотимиз давомида муносабатларнинг “хушмуомалалик” деб аталмиш янги услубини синаб кўрамиз. Аввалига, хушмуомалаликка доир қоидалар рўйхатини ишлаб чиқамиз. 5 дақиқа ичида ҳар бирингиз қоидалар жамига киритилиши керак бўлган таклифларингизни тузиб чиқасиз. Кейин уларни муҳокама қилиб, охирги (якуний) рўйхатни овозга қўямиз. 22 Бу хушмуомалалик қоидалари гуруҳда амал қилиши учун жарималар тизимини жорий этамиз, уни ҳам ўзингиз ишлаб чиқасиз. Сизга қоидаларни бузганларга нисбатан қўлланадиган муайян жазоларни ўйлаб қуриш учун яна 5 дақиқа берилади. 2. Иштирокчилар дастлаб ҳар бирлари хушмуомалалик қоидалари ва уларга амалга қилинмаганда бериладиган жарималар тизимини ишлаб чиқишади. 3. Иштирокчилар ихтиёрий равишда гуруҳларга бўлинадилар ва ўз қоидалари ва жарималар тизимини биргаликда муҳокама қилишади. 4. Муҳокама тугаганидан сўнг, гуруҳлардан бир аъзо чиқиб, ўзлари ишлаб чиққан хушмомалилик қоидалари ва уларга амалга қилинмаганда бериладиган жарималар тизимини тақдим этишади. 5. Барча гуруҳларнинг тақдимотидан сўнг, гуруҳлар томонидан шакллантирилган қоида ва жарималар тизими орасидан энг асосийлари белгиланиб олинади ва жадвал кўринишида расмийлаштирилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling