«Ҳимояга рухсат этилсин»


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1275697
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
tryening mashg\'ulotlari

“Бир-бири учун”.
Тренингнинг мақсади: ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни юзага келтириш
эмоционал яқинликни ҳосил қилиш. 
Материаллар: ватман қоғозлари, маркерлар. 
Вазият: Инсонлар бир-бири учун яралган. Бугун бу исбот талаб қилмайдиган 
ҳақиқат. Агар кимнингдир хоҳиши бўлса, бу фикрни муҳокама қилишимиз мумкин.
Бу этюднинг асосий вазифаси гуруҳнинг ҳар бир аъзоси Сизга қаерда ва нима наф 
келтириши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришдан иборат. Масалан, Сиз “Мансур” исмини 
ёздингиз ва қаршисида “У билан бизнес бошласа, саёҳатга чиқса ва футбол ҳақида 
гаплашса бўлади”, деб ёздингиз. “Севара” исми қаршисида эса “У билан оила қурса, 
фарзандларни тарбияласа, театр ва шеърият, албатта, таом тайёрлаш сирлари ҳақида 
гаплашса бўлади”, деб ёздингиз. Шу тариқа, Сиз гуруҳнинг барча аъзолари рўйхатини 
таҳлил қилиб чиқишингиз керак. Кейин катта даврага бирлашиб, бир-биримизни эшитиб 
кўрамиз. Ўйлаймизки, “Мен нимага ярарканман?” деган саволга жавоб топиш ҳаммага 
қизиқ бўлади. 
“Ҳамма – баъзилар – фақат мен”. 
 
Ҳамма кенг доира шаклида қўйилган стулларга ўтиради. Ўйин иштирокчилари 
сони қанча бўлча, доирада шунча стул бўлиши керак. Тренер (мураббий) ўртада туради 
(стулсиз). 
- Ҳозир мен баъзи ўқувчилар ҳақида нимадир айтаман. Айтганларим тааллуқли 
бўлганлар дарров ўрнидан туради ва бўш қолган стуллардан бирини эгаллашлари керак 


24 
бўлади. Айтганим ўзимга тегишли бўлса, мен ҳам кимнингдир стулини эгаллашим 
мумкин. Стулсиз қолган ўқувчи эса бошловчи бўлади. Бўш турган стулга ўтириб олиш 
таъқиқланади. Қани, синаб кўрамиз. 
“Бугун яхши кайфиятда уйғонганлар…” 
“Бугун ўқишга келганлар…” 
“Сочига тилла ранг тасма боғлаганлар» (Фақат биргина қизга тегишли белги 
танланади. У ўрнидан турганида, бошловчи унинг ўрнини эгаллашга ҳаракат қилади). 
Ўйинга биринчи уринишдан кейин бошловчи “карталарни очиб ташлайди”: 
- Мен учта савол бердим. Биринчи ҳолда айримлар жавоб қилди, бошқалар эса “Бу 
менга тегишли эмас”,- дейишди. Иккинчи ҳолда ҳамма жавоб қилди. Учинчи ҳолда 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling