«Ҳимояга рухсат этилсин»


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1275697
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
tryening mashg\'ulotlari

Гуруҳ 
Эталон 
1.
2. 
3..... ва бошқалар 
4.Ўқувчилар ўз жавобларини ёзиб бўлишгач, жавобларининг тўғрилигини кичик 
гуруҳларда муҳокама этишди. Агар улар ўз жавобларини ўзгартиришса, улар янги 
жавобни “гуруҳ” устунига ёзишди. Ана шу шаклда барча саволлар муҳокама қилинди. 
5.Машғулотнинг кейинги босқичида жавоблар эталони тақдим этилди. Агар бу 
талабалар томонидан материални яхши эслаб қолишга ёрдам берса, жавоблар эталонини 
ёзма равишда бериш мумкин. Талабалар эталон билан “Мен” ўз жавобларини таққослаб 
кўришади ва ўзига нулдан бешгача бирликда балл қўйишди. Кейин эталондаги жавоблар 
билан “гуруҳ” устунидаги жавобларни таққослайди ва яна ўзига нулдан бешгача 
бирликда балл қўяди. 
6.Охирида мустақил жавоблар (“Мен” устунидаги) ва гуруҳда иш (“гуруҳ” устуни) 
учун қўйилган баллар ҳисоблаб чиқилди. Назоратнинг мазкур методи ўтилган материал 
бўйича гуруҳдаги таълимий ишни фаоллаштиришга ёрдам берди. Гуруҳда жавобларни 
таҳлил қилишда алоҳида ўқувчиларнинг жавоблари коррекцияланди. 
Тажриба-синов ишларининг сўнггида ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги ишлаш 
кўникма ва малакаларини баҳолаш мақсадида қуйидаги мезонлар ишлаб чиқилди: 
1) ўқувчиларнинг гуруҳ ташкил эта олиш кўникмасига эгаликлари; 
1
Альджанова И.Р. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда педагогик инновациялардан фойдаланиш. – Т.: “Fan 
va texnologiya” нашриёти, 2012. – Б.26-27. 


34 
2) ўзаро биргаликдаги фаолиятни ташкил этишга тайёрлик; 
3) гуруҳ ичида масъулиятли муносабатнинг йўлга қўйилганлиги; 
4) гуруҳ аъзоларида эркин, фаол ва ижодий фаолликнинг намоён бўлиши; 
5) ўқувчиларда бошқаларнинг фикрларини эшита олиш, ўз нуқтаи назарини эркин 
баён эта олиш малакасининг шаклланганлиги; 
6) биргаликдаги ҳамкорликдаги фаолият натижаларидан қониқиш ҳисси. 
Мазкур мезонлар асосида “Педагогика” фани машғулотлари жараёнида 
талабаларнинг гуруҳий иши тақдимоти эксперт баҳолаш методи ёрдамида таҳлил этилди. 
Экспертлар сифатида педагогика коллежи ўқитувчилари, малакавий амалиёт ўтаётган 
талабалар белгиланди.
Эксперт баҳолаш натижалари асосида тажриба ва назорат гуруҳи ўқувчиларида 
ҳамкорликда 
ишлаш 
кўникма 
ва 
малакаларининг 
шаклланганлик 
даражаси 
умумлаштирилди ва жадвал кўринишида тақдим этилди (2.2.1-жадвал). 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling