28
Менинг ҳаётимдаги қувончли воқеалар
Дўстларимнинг ва танишларимнинг
муваффақиятлари
Кейин бир неча иштирокчи қуйидаги саволларга жавоб беради:
1. Дўстларингизнинг ютуғига қандай муносабат билдирасиз?
2. Дўстларингизнинг ютуқлари Сизникидан яхшироқ бўлса, бунга қандай
муносабатда бўласиз?
Энди диққат!
Ўзингизга жавоб беринг.
Сизда шундай бўлганми?
1. Дўстингиз (математика,
биология, она тили бўйича)
олимпиадада совринли
ўринни эгаллади. Уни
табриклаш кераклигини биласиз, бироқ бунга ўзингизда
куч топа
олмайсиз. Унинг ўрнида бўлишни истаганингиз, у Сиздан ўзиб кетгани учун ўзингизни
ёмон ҳис қиласиз.
2. Дўстингизга (дугонангизга) янги уяли телефон совға қилишди (ёки у
сотиб
олди). У бахтиёр ва Сиз билан қувончини бўлишмоқчи.
Ўзингизни қандай тутишингиз керак? Эҳтимол, хайриҳоҳ инсонга хос тарзда унга
нимадир илиқ сўз айтиш, буюмни мақташ керакдир. Нима учун бунинг ўрнига биз:
- ўзимизни бефарқ кўрсатамиз ёки ҳатто у томонга қарамасликка уринамиз;
- жаҳл ва менсимаслик билан “қойил қоладиган жойи йўқ. Эскирган модел” ёки
“Алмисоҳдан қолган-ку! Қаердан олдинг” деймиз.
Бундай хатти-ҳаракат ва сўзлар кишининг қайси
сифатларидан далолат беради,
нима деб ўйлайсиз?
Бу ўринда киши характерининг яна бир хусусиятига дуч келдикки, уни бостиришга
ҳаракат қилинмаса, у ўзимизни муносиб ва тарбияли тутишимизга сира йўл қўймайди.
Бу – ҳасад!
4-тренинг машғулоти. “Масъулият ҳисси”
“Фикрий ҳужум” учун саволлар:
1. Масъулият нима?
2. Масъулиятни қандай тушунасиз?
3. Қандай мажбуриятларга эгасиз?:
- уйда, оилада, ётоқда;
- ўқишда;
29
- дўстларингиз билан муносабатларда;
- яна кимлар билан?
4. Уларни қай тарзда ва ҳамма вақт ҳам бажарасизми?
5. Сиз интизомли (мажбуриятини ҳис қиладиган) кишимисиз? Бировларнинг
сирини сақлай оласизми? Ваъдаларингизни бажарасизми? Сўзингизнинг
устидан
чиқасизми?
6. Ўқув топшириқларини вақтида бажарасизми?
7. Шошилинч ишларни “кейинга” қолдириш одатингиз йўқми?
8. Сизга ишониб айтилган бировнинг сирини бошқаларга айтиб берган вақтингиз
бўлганми?
Буларнинг бари: мажбуриятларини ўз вақтида бажариш, сўзига содиқ бўлиш,
бошқаларнинг ишига аралашмаслик,
масъулиятлилик, камтарликдан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: