«Ҳимояга рухсат этилсин»


Ўзингизда тасаввур қилиб кўринг


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1275697
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
tryening mashg\'ulotlari

Ўзингизда тасаввур қилиб кўринг. 
Ҳар биримизнинг шундай танишимиз борки, унинг фикрини қадрлаймиз. Унда 
яхши таассурот қолдиришга интиламиз. У ҳақида ўйлаймиз, у билан кўпроқ бирга 
бўлишни истаймиз. Энди тасаввур қилинг, бу киши ҳамма вақт сизга яқин бўлади ва 
Сизни кузатади. Бу Сизни таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборади. Энди Сиз 
катталар билан муносабатда қўполлика йўл қўймайсиз ёки дўстингиз билан уришмайсиз. 
Бу кишининг нигоҳи остида ўқишдан кела солиб, пайпоқни дуч келган бурчакка 
улоқтириш, стол устида газета ёзиб тамадди қилишш, дўстингига қўпол сўз айтиш 
хаёлингизга ҳам келмайди. Шу тариқа тасаввур Сизга ўзингизни уйда (ўқувчилар турар 
жойида) одоб доирасида тутиш, нормал овқатланиш ва атрофдагилар билан хушмуомала 
бўлишда ёрдам беради. Маълум вақтдан кейин (ўзингиз ҳам бунга ишонч ҳосил қиласиз) 
ювилмаган қўлингизда сингиб пишган нон у қадар ширин туюлмайди. Ўртоқларингизнинг 
тарбиясизлиги ғашингизга тегади, тартибсизликдан жаҳлингиз чиқади. Яна маълум вақт 
ўтгач эса, Сиз яхши одатларга кўникиб қолганингиз ва бу ички эҳтиёжга айланганини ҳис 
қиласиз.
IV. Хулқ-атвор меъёрларига одатлантиришга доир тренинглар. 
“Мен ҳеч қачон ...маганман” ўйини. 
Ўйиннинг мақсади: иштирокчиларда ўзи ҳақида ўйлаш, ўз ютуқларини кўра олиш 
кўникма ва малакаларини шакллантириш. 
Иштирокчилар навбатма-навбат “Мен ҳеч қачон ....маганман” деган жумладан 
иборат гап айтишлари лозим (масалан, “Мен ҳеч қачон сигарет чекмаганман”, “Мен ҳеч 
қачон ўзимдан катталарга тик қараб гапирмаганман”, “Мен ҳеч қачон ҳақоратли сўзларни 


30 
ишлатмаганман”, “Мен ҳеч қачон қизлар (йигитлар) билан жамоат жойларида 
қўлтиқлашиб юрмаганман” ва ҳ.к.). Қолган иштирокчилар эса, айтилаётган гаплар, агар 
улар учун нотўғри бўлса бармоқларини букиб борадилар. Яъни, масалан, бирор 
иштирокчи сигарет чекса, битта бармоғини букади, кейинги иштирокчи томонидан 
айтилган гап ҳам унинг учун нотўғри бўлса (яъни у қизлар (йигитлар) билан жамоат 
жойларида қўлтиқлашиб юрса) яна битта бармоғини букади ва ҳ.к. Жами ўнта гап 
айтилганидан сўнг кимнингдир бармоқларидан бирортаси ёки бир нечтаси букилмасдан 
қолган бўлса, ўша ютади. Бошловчи иштирокчиларни олдиндан айтилаётган гаплар 
ҳаётий бўлиши лозимлиги ва бармоқларни адолатли бўкиш лозимлиги ҳақида 
огоҳлантириши керак. Ўйин шу тарзда барча иштирокчилар биттадан гап айтгунларига 
қадар давом эттирилади. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling