«Ҳимояга рухсат этилсин»


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1275697
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
tryening mashg\'ulotlari

Мумкин эмас...” ўйини. 
Ўйиннинг мақсади: иштирокчиларда ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган 
муаммоларни ечиш юзасидан кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш. 
Ўйиннинг бориши: гуруҳ иккига бўлинади. Биринчи гуруҳ ўз хоҳиш-истакларини 
баён қилади, иккинчи гуруҳ эса бунга рад жавобини бериши керак. Ўн минутдан кейин 
гуруҳлар ўз ўринларини алмашадилар. Ўйин тахминан қуйидагича бошланиши мумкин: 
- Мен бугун кечқурун дискотекага бормоқчи эдим. 
- Йўқ, мумкин эмас, кеч бўлиб қолади. Ётоқхонага соат тўққиздан кейин 
киритилмайди. 
- Мен исталган нарсамни исталган вақтда сотиб олишим мумкин. 
- Йўқ, бундай қила олмайсан. Чунки энди ўзинг учун зарур барча нарсаларни ўз 
ҳисобингиздан сотиб олишинг керак. 
Ўйиндан сўнг хоҳишларни рад қилиш учун қўлланилган далиллар, уларнинг 
сабаблари ва мазмуни таҳлил қилиб чиқилади. Бошловчи қуйидагича хулоса қилса 
бўлади: “Асосли ва асоссиз рад этишлар бор. Кўпинча сизга баъзи таъқиқлар асоссиздай 
туюлиши мумкин, бироқ уларда ҳам мақсад, мазмун борлигини инкон эта олмаймиз. Агар 
биз истагимиз нега рад этилаётганлигини англасак, тушунсак, бунга кўникишимиз 
осонроқ бўлади. Баъзан ўзимиз қилаётган хатти-ҳаракатларимиз, истагимиз ноўрин 
эканлигини ҳам англаб турамиз. Бундай ҳолда тушунишимиз қийин бўлган кечинмаларни 
ҳис қиламиз”. 
2.2. Тренинг машғулотлари асосида ўқувчиларни ҳамкорликда ишлашга ўргатиш 
самарадорлиги 
Биз 2.1-параграфда келтиб ўтилган тренинг машғулотларини Тошкент педагогика 
коллежида малакавий амалиётни ўтказиш жараёнида тизимли равишда амалиётга татбиқ 
этдик. Аудиториядан ташқари ташкил этилган тренинг машғулотларини аудитория 


32 
машғулотлари билан боғлиқлигини таъминлаш мақсадида “Педагогика” фанини ўқитиш 
жараёнида ўқувчиларнинг гуруҳларда ҳамкорликдаги фаолиятларини ташкил этишга ҳам 
алоҳида эътибор қаратдик. Педагогика коллежи ўқувчиларининг гуруҳлардаги 
фаолиятини ташкил этишда Т.Е.Джарлепесовнинг “Ижодий гуруҳни қандай 
шакллантириш керак?” номли методик қўлланмасида педагогик фанларни ўқитиш билан 
боғлиқликда ўқувчиларни гуруҳларда ишлаш фаолиятини ташкил этиш методикасидан 
самарали фойдаландик
1

Машғулотнинг “Тайёрлов босқичи”да бир ҳафта аввал ўқувчиларга биринчи курсда 
ўқитилган “Шарқ мутафаккирлари педагоглик касби ҳақида” мавзусига доир 
материалларни такрорлаш, Абу Наср Форобий, Муҳаммад Ал-Хоразмий, Абу Али ибн 
Сино, Алишер Навоийларнинг педагогик фаолияти билан танишиш ва конспект қилиб 
келиш топшириғи берилган. 
Сўнгра ўқувчиларни олтитадан тўртта кичик гуруҳга бўлинди. 
Машғулот тўрт босқичда амалга оширилди: 
1-босқич – кириш қисм. Мазкур қисмнинг самарали амалга оширилиши учун 
“Ақлий ҳужум” интерфаол методидан фойдаланилди. 
2-босқич – асосий қисм. Мазкур босқичда тўртта кичик гуруҳга матнлар 
тарқатилди. Бир гуруҳ ўқувчилари учун бир хил мазмундаги материал тақдим этилди. 
Сўнг ўқувчиларга матн билан индивидуал ишлаш, яъни матндаги ҳар бир сўз, атама ва 
фикрни таҳлил қилиш топшириғи берилдн. Ўқувчилар индивидуал тарзда матн билан 
танишганларидан сўнг уларнинг кичик гуруҳларда ҳамкорликда ишлашлари ташкил 
этилди. Яъни улар биргаликда матн юзасидан умумий чиқиш нутқини тайёрлашлари 
белгилаб берилди. Мазкур жараёнда мунозара методидан фойдаланилди.
3-босқич – ҳаракатларни ривожлантириш. Ушбу босқичда кичик гуруҳларни қайта 
шакллантириш орқали ҳар бир гуруҳнинг тўртта матн билан танишишларига эришилди. 
Бунинг учун “Бир-бирига ўргатиш” интерфаол методидан фойдаланилди.
4-босқич – эгалланган билимларнинг тақдимоти. Мазкур босқичда профессор-
ўқитувчи ўқувчилар билан ҳамкорликда марказда “Шарқ мутафаккирлари педагоглик 
касби ҳақида” мавзуси, унинг атрофидан асосий мавзу мазмунини ёритиб берувчи 
биринчи ва иккинчи даражали мавзулар ажратиб кўрсатилди. Ўқувчиларнинг 
билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Блиц-ўйин” интерфаол методидан фойдаланилди. 
1
Джарлепесов Т.Е. Как создать творческую группу? – Т.: «Fan va texnologiyalar» нашриёти, 2011. – Б.15-29. 


33 
Ўқувчиларнинг гуруҳларда ҳамкорликдаги фаолиятини ривожлантириш мақсадида 
И.Альджанова томонидан таклиф этилган “Кичик гуруҳ – қайта алоқа” тести
1
ни ҳам 
амалга оширдик. 
Мақсад: 
- ўқувчиларнинг ахборотни ўзлаштирганлик даражасини нисбатан тез ўлчаш; 
- таълим жараёнида ўқувчиларнинг ўзларининг иштироклари асосида ўтилган 
материални ўзлаштирилганлигини назорат қилишнинг таълимий функциясини 
фаоллаштириш. 
1.Ўқитувчи саволни шакллантирди. 
2.Ўқувчилар ёзма жавоб ёзишшди. 
3.Ўқитувчи иккинчи саволни шакллантирди, ўқувчилар жавоб беришди ва худди 
шу тарзда беш, ўн ва ундан ортиқ саволлар тақдим этилди. 
Ўқувчи (исми ва 
фамилияси) – Мен  

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling