In this final project work it is considered the questions of educating of the theme "Convergence criteria of the series with nonnegative terms" with the approach of innovation technologies


Download 0.82 Mb.
bet3/19
Sana11.05.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1452547
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Musbat hadli sonli qatorlar

Ўқув мақсадлари

Феъллар

1.

Билиш

Қайтариб айтиш
Қайд қилиш
Номламоқ, атамоқ
Ёзмоқ

ифодалаш
фарқлаш
таниб олиш
айтиб бериш

2.

Тушуниш

Далиллар келтирмоқ
Аниқламоқ, белгиламоқ
Тушунтирмоқ

ўтказиш, айлантириш
сурат билан кўрсатиш
изоҳ бериш

3.

Қўллаш

Татбиқ этиш
Намойиш этиш
Фойдаланиш, ўрганиш.

аниқлаш
бажариш
амалга ошириш

4.

Анализ

Ажратиб кўрсатиш
Дифференциялаш
Таснифлаш
Таклиф этиш

қисмларга ажратиш
тақсимлаш
текшириш
гуруҳлаш

5.

Синтез

Умумлаштириш
Режалаштириш
Ишлаб чиқиш

тизимга солиш
тузиш
Лойиҳалаш

6

Баҳолаш

Ташхис этиш
Исботлаш
Асослаш

баҳолаш, текшириш
таққослаш, солиштириш,
қиёслаш

Бунда Билиш – таърифлар, теоремалар, тушунчаларни ёддан айтиш, фактларни санаб ўтишни билдиради. Тушуниш – таъриф, теорема, тушунча ва фактларга изоҳ беришни билдиради. Қўллашда – масала, мисолни ишлайди. Тахлил – икки ёки ундан кўп объектларни, теорема, тушунчаларни таққослаш олишни, фарқлай олишни билдиради. Синтез да ишлаган масалани қайта кўриб чиқиб хулоса қилинади. Баҳолаш – тушунчалар, формулаларни аҳамияти ва мухимлигини билади. Адекватлигиги ажрата олади.


Юқорида келтирилган кетма-кетликда ўқув жараёнини ташкил қилиш юқори натижа беришини Б.Блум ўз тажрибаларида исботлаган. Шунга асосан эришилган ўқув натижаларни ишлаб чиқиш қоидалари ишлаб чиқилган. Бу қоидалар қуйидагича:

  1. Эришиладиган ўқув натижалари Б.Блум таксономиялари асосида шакллантирилиши лозим;

  2. Эришиладиган ўқув натижалари аниқ тушунчалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилиши керак;

  3. Эришиладиган ўқув натижалари ишонч, кафолат шаклида ёзилиши керак.

Энди юқоридагиларга асосан мавзу учун технологик харитани тузамиз.
Харитадаги қисқа ёзувларни аниқлаштириш мақсадида иловалар берилиши мумкин. Баъзи ўқув жараёнини ташкил этилиши технологияси билан боғлиқ масалалар 2-бобда баён қилинади.



Мавзу

Мусбат ҳадли сонли қаторларнинг яқинлашиш аломатлари (2 соат)

Мақсад ва вазифалар

Мусбат сонли қаторларнинг умумий ҳадидан фойдаланган ҳолда уларни яқинлашиш ёки узоқлашиш ҳақидаги тасдиқларни инновацион педагогик ёндашув асосида ўргатиш.
Талабаларда мавзунинг мазмуни бўйича керакли билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш

Ўқув материаллари мазмуни

Биринчи блокда талабаларни олдинги дарсларда ўтилган мавзулар бўйича билимлари фаоллаштирилади.
Иккинчи блокда Коши аломати ва унинг исботи таҳлил қилинади. Мисоллар билан мустахкамланади. Интерфаол усуллар билан талабалар фаоллаштирилади.
Учинчи блокда Даламбер аломати ва унинг исботи берилади. Мисол келтирилади. Материалларни мустахкамлаш учун интерфаол усуллар қўлланилади.
Тўртинчи ва бешинчи блокларда Интеграл ва Раабе аломатлари келтирилади. Мисоллар билан тушунтирилади.
Олтинчи блокда дарсни якунлашга оид маълумотлар берилади.

Ўқув жараёнини ташкил этиш технологияси

Шакл:

Интерфаол машғулот: блокли маъруза, якка тартибда, гуруҳ, жамоа бўлиб ишлаш

Метод:

БББ, Ақлий ҳужум, Резюме, оғзаки баён, тушунтириш, савол-жавоб

Восита:

Савол-жавобларнинг тарқатма материаллари, доска, мел

Усул:

Жадвал

Назорат:

Кузатиш, назорат саволлари, назорат тестлари, Кейслар

Баҳолаш:

Рағбатлантириш, балл тизими

Кутиладиган натижалар

Ўқитувчи

  1. Коши, Даламбер, Интеграл, Раабе аломатларига оид теоремаларни тушунтиради. Лимитлар ёрдамида қаторни яқинлашишга текширишни ўргатади

  2. Коши, Даламбер ва Интеграл аломатларига оид теоремалари исботини ўргатади.

  3. Қатор яқинлашишини аломатлар ёрдамида текшириш тушунтирилади

  4. Мисолларга мос аломатларни танлашни ўргатади.

  5. Барча аломатлардаги умумий хусусиятни тушунтиради

  6. Аломатлардаги формулаларнинг, ҳал қилинган масалаларнинг мухимлиги тушунтиради ва олдиндан мўлжаллаб қўйилган мисоллар асосида ўқув мақсадларга эришганлик даражасини бнлгилайди.

Тингловчи (Талаба):

  1. Коши, Даламбер, Интеграл ва Раабе аломатларига оид теоремаларни ва формулаларни ёддан айтиб беради

  2. Коши, Даламбер ва Интеграл аломатларига оид теоремаларни исботини ўрганади.

  3. Аломатлар ёрдамида мисоллар ишлай олади

  4. Аралаш мисолларни қайси аломат билан ишлашни ажрата олади.

  5. Барча аломатлар учун умумий хусусият унинг умумий ҳадига боғлиқлигини тушунади

  6. Формулалар ва улар ёрдамида ишланган мисол ва масалаларни амалий, назарий аҳамиятини англаб етади ва мезонлар асосида баҳосини олади.

Энди технологик харитадаги ўқув жараёнини ташкил этиш технологиясидаги назорат ишларини ва мустақил фаолиятни ташкил этиш масалаларига тўхталиб ўтамиз.


Хозирдаги назорат жараёнидаги ҳар бир натижа бўйича хар бир талабани текшириш ва баҳолаш шарт ҳисобланади. Шунинг учун кам вақт талаб қилинадиган назорат шакллари танлаш керак бўлади. Назорат шакллар

  • оғзаки;

  • ёзма;

  • амалий топшириқлар;

  • тестлар

бўлиши мумкин.
Ушбу мавзуда биз ЖН, ОН ва ЯН саволлари кейслар ва тестлар ёрдамида назорат қилишни танладик ва улар 2-бобда келтирилди.
Шуни айтиб ўтиш керакки, модул бўйича ўқитиш технологиясида назорат шакллари ахборот технологиялари асосида интернетни қўллаган ҳолда амалга оширилади, биз хозирда шу методга қараб интилмоқдамиз.
Тестларни тузишнинг 5 хил тури мавжуд бўлиб, биз ушбу мавзу учун очиқ типдаги тестлардан битта тўғри жавобли тестларни танладик.
Мустақил ишлар аудиторияда ва аудиториядан ташқарида ўтказилиши мумкин. Биз аудиториядан ташқарида ўтказиладиган мустақил ишлар сифатида «Кейс»ларни олдик. 2-бобда мавзу бўйича бир неча кейс тақдим этилган.
Кейс-стади бу – вазиятни таҳлил этишдир. Биз таклиф қилган кейсларда талаба томонидан муаммонинг назарий ечимини топиш талаб қилинади. Уларда кетма-кетликнинг лимитига оид мавжуд билимлар эсга олинади ва активлаштирилади. Мусбат сонли қаторларни яқинлашиш аломатлар ўзаро таққосланади. Бу кейслар таълимий бўлиб, билимларни ўзлаштиришга қаратилган, ҳажмига кўра ўртача, вазифаларни қўйилишига қараб саволларга асосланган. Баъзи кейсларда ечимларни кўрсатамиз, баъзиларида эса кўрсатма берилган холос. Бу ишлар 2-бобда баён қилинган.
Энди фойдаланилган интерфаол усуллар ҳақидаги маълумотларни келтирамиз.


Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling