In this final project work it is considered the questions of educating of the theme "Convergence criteria of the series with nonnegative terms" with the approach of innovation technologies
Download 0.82 Mb.
|
Musbat hadli sonli qatorlar
1. БББ (Билардим, Билиб олдим, Билмоқчиман) технологияси
Бу усулдан дарсни бошлаб тарқатма материаллар ёрдамида талабаларни баҳолаш (тасодифий равишда чиқариш усулидан фойдаланиб) жараёнида Биламан деган бўлимини тўлдирамиз. Бунда умумий савол қуйидагича қўйилади: Сонли қаторларни яқинлашишини қандай текшира оласиз. Таъриф ёрдамида Сонли қаторнинг яқинлашиш аломатлари билан Махсус мисоллардан фойдаланиб, масалан геометрик қаторларга ўхшаганлари Зарурий ва етарли шартлар ёрдамида Таққослаш аломати билан Эквивалентлик муносабатлари ёрдамида Энди Билмоқчиман ни ишлатамиз ва маърузага ўтамиз. Иккинчи блокда Коши аломатини айтиб, мисоллар кўриб, сўнг уни исботлаймиз. Энди Билиб олдим ни қўллаймиз. Билмоқчиманни қўллаб Даламбердан сўнг Интеграл аломатларини ўргатиб хар блок охирида Билиб олдим ни тўлдирамиз. 2. Ақлий ҳужум технологияси БББ ни маърузада қўллаш давомида Билмоқчиманни тўлдириш учун талабаларни фикрларини эшитиш уларни фаоллаштиришга олиб келади. Бунда Ақлий хужумдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Унга асосан талабалар муаммога таълуқли хар турли ғояларни таклиф қилишлари мумкин. Улар хатто ғайри оддий бўлиши ҳам мумкин. Ақлий ҳужум иштирокчиларини ва уларнинг таклифларини танқид қилиш мумкин эмас. Уларни ёрқин фикрлари ва фантазияларига кўпроқ устунлик бериш керак. Маърузанинг ҳар бир блокини тугагандан сўнг Ақлий ҳужумни ишлатиш талабаларни ижодий фикрлаш диапозонини ошиб боришига имкон яратади. Ақлий ҳужумда Ахборот, ғоя, фикрларни тўплаш; Янги ғояларни генерация қилиш, ажратиб олиш; Янги ғояларни умумлаштириш, қийин масалаларни жамоавий ҳал этиш режалаштирилади. 3. Резюме технологияси Сонли қаторларни яқинлашишини текшириш муаммоси мураккаб ва кўп тармоқли бўлгани учун бу технологиядан маъруза, амалий ва мустақил ишларни ўтказишда фойдаланиш мумкин. Бу ерда маъруза учун бир элементдан фойдаланиш мумкин бўлади. Бунда муаммон ҳал қилаётган ечимининг афзаллиги ва камчилиги ҳақида фикр юритилиб, хулоса қилинади. Натижа яхши бўлиши учун талабалар кичик гуруҳларга бўлиниб, тарқатма материаллар ёрдамида иш бошланади. Материалдаги саволлар ҳал қилингандан сўнг гуруҳ вакиллари тақдимот қилади, ўқитувчи берилган фикр ва хулосаларга изоҳ бериб баҳолайди ва машғулотни тугатади. Кўриб турганимиздек бу машғулот вақт талаб қилади. Талабалар саволларга жавоб топади, ўзаро фикр алмашишади ва хар бир кичик гуруҳ 5-10 минутдан тақдимот қилади, ўқитувчи фикр билдиради ва ҳ.к. Маърузада бу жараённи маъруза якунида доскада ўқитувчи барча талабаларни жалб қилган ҳолда “савол-жавоб” Усулини қўллаб технологияни ишлатиш мумкин. Бунда умумий схема қуйидагича бўлади: Аломат: ... Афзаллиги: ... Камчилиги: ... Хулоса: ... Маъруза шундай якунланса талабаларда ўзларида ҳам янги аломат топиш истаги пайдо бўлади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling