In this final project work it is considered the questions of educating of the theme "Convergence criteria of the series with nonnegative terms" with the approach of innovation technologies
Download 0.82 Mb.
|
Musbat hadli sonli qatorlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- БЛИ нинг мақсад ва вазифалари
- БЛИ нинг объекти
- БЛИнинг тузилиши ва ҳажми
- I-БОБ. «МУСБАТ ҲАДЛИ СОНЛИ ҚАТОРЛАРНИНГ ЯҚИНЛАШИШ АЛОМАТЛАРИ» МУВЗУСИНИ ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА АСОСЛАНГАН ҲОЛДА ЎТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
- 1.1. “Мусбат ҳадли сонли қаторларнинг яқинлашиши аломатлари” мавзусини ўқитишда инновацион технологияларнинг элементлари
- 1.2. “Мусбат ҳадли сонли қаторларнинг яқинлашиш аломатлари” мавзусини ёритишда Б.Блум таксономиясига асосланган технологик харита ва фойдаланилган интерфаол усуллар ҳақида
КИРИШБугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор пелагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсатига кўтарилди. Ўзбекистон Республикасида «Таълим тўғрисидаги қонун» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг қабул қилиниши билан узлуксиз таълим тизими орқали замонавий кадрлар тайёрлашнинг асоси яратилди. 2015 йил 12 инюдаги ПФ-4732 «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари» тўғрисидаги қарорга асосан ҳар бир педагог ўқитувчи ўз касбий тайёргарлигини, педагогик маҳоратини ривожлантириб боришини талаб этади. Ўзбекистоннинг келажаги, унинг истиқболи биринчи навбатда ёшлар тарбиясига, уларни соғлом қилиб ўстиришга, миллий ғоя, миллий мафкура ва ўз Ватанигa садоқат руҳида тарбиялашга боғлиқ бўлиб, бу мyраккаб жараённи мувофаққиятли амалга ошириш мустақил мамлакатнинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Шунинг учун ҳам, Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг «Мамлакатимизнинг истиқболи ёш авлодимиз қандай тарбия топишига, қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб етишига, фарзандларимизнинг ҳаётга нечоғлик фаол муносабати бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат қилишига боғлиқ эканлигини ҳамиша ёдда тутишимиз керак» деб таъкидлагани бежиз эмас. Математика таълим йўналишида тахсил олаётган талабалар учун Математик анализ фани дастлабки тўрт семестрда ўқитилиб, бу фанни талабаларга ўқитиш бўйича профессор-ўқитувчиларимиз тамонидан катта тажриба орттирилган. Бу тажрибаларни битирув ишнинг «Адабиётлар» қисмида кўрсатилган баъзи охирги ҳаволалар билан чекланамиз холос. Шунга қарамасдан хозирги замон талабларида юқорида айтилган тажрибаларга инновацион педагогик технология ва ахборот технологияларини жорий этиш шартлари келтирилган. Бу ўз навбатида ўқитиш самадорлигини ошириши табиий. Ушбу БЛИда Математик анализ фанининг «Сонли қаторлар» деб номланган ўрта модулининг кичик модули бўлган «Мусбат ҳадли сонли қаторларнинг яқинлашиш аломатлари» мавзусини ўрганишда инновацион педагогик ёндашув масалаларини ёритиш режалаштирилган. БЛИ нинг мақсад ва вазифалари Мусбат сонли қаторларнинг умумий ҳадидан фойдаланган ҳолда уларни яқинлашиши ёки узоқлашиши ҳақидаги тасдиқларни инновацион педагогик ёндашув асосида ўргатиш. Бу мақсадни амалга ошириш ўқитувчига қуйидаги вазифаларни амалга оширишга чорлайди: Маъруза машғулотини яхши самара берадиган интерфаол усулини танлаш; Амалий машғулот учун интерфаол услубларни танлаш ва уни амалга ошириш режаларини ишлаб чиқиш. БЛИда бу вазифаларни баъзи бир ечимлари ёритилган. БЛИ нинг объекти мусбат сонли қаторлар. Предмети мусбат сонли қаторларнинг яқинлашувчанлик аломатлари БЛИнинг назарий ва амалий аҳамияти шу билан белгиланадики, бу ишда инновацион педагогик технологияларнинг математик таҳлил фанини ўқитишга мослашган усуллари танланади ва амалда қўлланилади. БЛИнинг хулоса ва билдирилган таклифларидан таълим муассасалари фаолиятида, математика фанларини ўқитишда ва ўқитишни такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин. БЛИнинг тузилиши ва ҳажми Бажарилган иш «Кириш», иккита боб, 8 та параграф, хулоса ва таклиф, фойдаланилган адабиётлар рўйхати бўлимларидан иборат. Ишнинг асосий ҳажми 62 бетни ташкил этади. I-БОБ. «МУСБАТ ҲАДЛИ СОНЛИ ҚАТОРЛАРНИНГ ЯҚИНЛАШИШ АЛОМАТЛАРИ» МУВЗУСИНИ ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА АСОСЛАНГАН ҲОЛДА ЎТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ Ушбу бобда мавзу бўйича педагогик компетентлик ва креативлик, сифат ва самарадорлик, интерактив ўқитиш усуллари ва Б.Блум буйича кафолатланган ўқитиш каби тушунчалар математика тилга ўтказиб баён қилинади. Чиқарилган хусусий хулосалар асосида 2-бобда дарснинг баёни акс этади. 1.1. “Мусбат ҳадли сонли қаторларнинг яқинлашиши аломатлари” мавзусини ўқитишда инновацион технологияларнинг элементлари Маълумки анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатиб келинган. Бунда дарснинг марказида ўқитувчи туриб, талабалар деярли дарс жараёнида тингловчи вазифасини бажарар эди. Бундай усул талабаларда мустақил фикрлаш, ижодий изланиш, ташаббус кўрсатиш каби қобилиятларни ривожлантиришга катта имкон бермас эди. Эндиликда инновацион педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш ва эътибор кучайди. Ўқув жараёнига интерактик таълим, яъни бир-биридан ўрганишга йўналтирилган таълим кириб келди. Интерактив таълим бу: стратегия ва методология; мунтазам мулоқотга асосланган услублар тизими; ҳамкорликдаги ва фаол иштирокдаги таълим. Бу таълимда аудитория марказида ўқитувчи эмас, балки талабалар туради ва улар дарс мавзуси бўйича муаммоларни ўқитувчи билан биргаликда хал этишади. Талабалар мавзу бўйича материалларни ўзлари қидириб топишади, мустақил ўрганиб таҳлил қилишади, ўз билимларини баҳолашади ва тўғри хулосалар чиқаришга интилишади. Ўқитувчи бу талабанинг ва талабаларнинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига, шунингдек, эркин фикрлаб курсдошлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш ва ҳаракат қилишига шароит яратади, шу билан бир қаторда, бошқарувчилик, йўналтирувчилик вазифасини бажаради. Натижада ўқув тарбия жараёнида марказий иштирокчига айланади. Қандай қилиб самарали ва натижали ўқитиш мумкин? – деган савол олим ва педагогларни ўқув жараёнини технологиялаштиришга, яъни ўқитишни ишлаб чиқаришга оид аниқ кафолатланган натижа берадиган технологик жараёнга айлантириб уриниб кўриш мумкин, деган фикрга олиб келди. Биз мавзу бўйича бу фикрларни 1.2 параграфда тўла баён этамиз. Бу ерда кўпроқ ўқув жараёнини шундай даражага олиб чиқиш учун ўқитувчи қандай хусусияларга эга бўлиши керак деган саволга мавзуга ёндашган ҳолда жавоб излаймиз. Фикримизча бошқа мавзуларга ҳам шундай ёндашув қилиш кафолатланган дарсни қайта ишлашга имкон яратади, яъни кафолатланган дарс режаси бўйича бошқа ўқитувчи ҳам дарс ўтса кафолат даражаси маълум миқдорда сақланиб қолади, балки бошқа ўқитувчининг қобилиятига қараб ортиши ҳам мумкин. Бошқача айтганда педагогик технологиянинг сифат ва самарадорлиги талабани ким ўқитаётганлиги ва ўқитувчи кимларни ўқитаётганлигига боғлиқ. Инновацион (янгилик киритилган, янгиланган, ниманидир ўзгартириш ҳисобига пайдо бўлган) педагогик технологиялар таълим тизими, педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритишни англатиб, бу жараённи амалга оширишда асосан интерфаол услублардан фойдаланилади. Интерфаол (интерактив) таълимнинг моҳияти, юқорида айтганимиздек, талабаларни бир-бирларидан ўрганишларига йўналтирилган таълим эканлиги. Интерфаол услублар ҳозирда бир неча юзни ташкил этиб, ўқитувчини вазифаси улар ичидан ўз дарси учун самара берадиганини танлаш ва уни ишлатиш йўлларини топишдан иборатдир. Танлаш ва ишлатиш жараёнида қуйидаги хусусиятлар сақланиб қолиши зарур: талабанинг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод қилиш ва изланишга мажбур этилиши; талабаларнинг ўқув жараёнида фанга бўлган қизиқишларини доимийлигини таъминланиши; талабаларнинг фанга бўлган қизиқишларини мустақил равишда ҳар бир масалага ижодий ёндашган ҳолда кучайтирилиши; педагог ва талабаларнинг хамкорликдаги фаолиятини мунтазам ташкил этилиши керак. Бундай педагогик жараённи амалга ошириш ва унда қатнашиш учун ўқитувчи қандай хусусиятларга эга бўлиши керак? – деган саволларга танлаган мавзу бўйича жавоб бериб бу параграфни тугатамиз. Бу саволларга тўла жавоб бериш жуда катта ҳажмдаги материални таҳлил қилишга олиб келади. Биз бу ерда баъзи элементлар билан чегараланамиз. Бу чегараланиш билан дарсни ташкил этиш мумкин. Кафолатланган педогогик жараённи ўқитувчи томонидан ташкил этилиши учун, биринчидан, у ўқув жараёнидаги педагогик технологияни килиб чиқиш тарихи ва моҳиятини тушуниши керак. Бу ҳақида биз юқоридаги зарурий маълумотларни бердик деб ҳисоблайлик. Ундан ташқари ўқитувчида педагогик компетентлик ва креативлик хусусиятлари бўлиши зарур. Яна ўқитувчида педогогик маҳорати, техникаси, маданияти ва бошқарув стиллари шаклланган бўлиши керак. Бу тушунчалар бўйича билим, кўникма ва малакаларни дарслик, ўқув қўлланма ва махсус адабиётларга ҳавола қилган ҳолда мавзуга мослаган ҳолда маълум бир, тўла бўлмаган, жавоблар билан чегараланамиз. Педагогик компетентлик бу – педагогик билимдонлик, малакалилик, тажрибалилик, маъсулиятлилик, уддабуронлик, юксак педагогик маҳорат, этикага эга бўлиш, талабаларни ва ўз касбини севиш, инновацион ёндашган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этишни билдиради. Мавзу бўйича педагогик компетентликка эга бўлиш учун ўқитувчи сонли кетма-кетликлар ва уларнинг лимитига оид материалларни билиши, сонли қатор тушунчаси, уни яқинлашиши, яқинлашувчи сонли қаторлар хоссаларини билиши, сонли қаторлар яқинлашишини зарурий ва етарли шартларини билиши, таққослаш аломатларини билиши керак. Маъруза ўтиш бўйича тажрибаси бўлиши зарур. Маъруза типини дарсга қараб танлай олиши керак. Ушбу мавзуни баён қилишда биз «Блокли маъруза» типини танлаймиз. Унга асосан маъруза бир неча бўлакдан иборат бўлади ва хар бир бўлим тугагандан сўнг талабаларни ёзишдан тўхтатиб бўлак бўйича танланган интерфаол усуллар ёрдамида уларни активлаштирилади ва кейинги бўлакка ўтилади. Демак, юқоридаги хусусиятларга эга бўлмаган ўқитувчи дарсни меёрга етказиб ўта олмайди деган қисмий хулоса келиб чиқади. Педагогик креативлик – педагогнинг таълим-тарбия жараёнини самарадорлиги сифатини оширишга бетакрор, янги ғоялар, ёндашувлар яратиши, ностандарт ечимлар қабул қилиши, ўз фаолиятини ижодкорлик билан ташкил этиш қобилиятини англатади. Ушбу мавзуда ўқитувчи бу қобилиятини дарсга мос эффектив натижа берадиган интерфаол усулларни танлашни билиши ва кейслар туза олиши билан намоён қилиши мумкин. Биз қуйидаги интерфаол усулларни қўллаш мавзуни баён қилишда самара беради деб ҳисоблаймиз: «Блокли маъруза»ни танлаш Дарс беришда тасодифий равишда талабалардан тайёрланган тарқатма материаллар ёрдамида дарс учун зарурий материалларни такрорлаш; Дарсни 6 та блокка бўлиб ўтиш ва ҳар бир блок тугагандан сўнг интерфаол усуллар ёрдамида талабаларни активлаштириш. Интерфаол усуллар номини технологик харитага илова сифатида келтириш; БЛИ бўйича 6 та слайдли тақдимот тайёрлаш. Талабаларни мустақил ишлари учун кейслар ва тестлар тузиш (битта тўғри жавобли ва бир нечта тўғри жавобли) ўқитувчининг навбатдаги ижодий фаолияти ҳисобланади. Уларни 2-бобда баён қиламиз; ЖН, ОН, ЯН саволларини туза олиш ҳам мухим бўлим хисобланади. Уни биз 2-бобда тақдим қиламиз. 1.2. “Мусбат ҳадли сонли қаторларнинг яқинлашиш аломатлари” мавзусини ёритишда Б.Блум таксономиясига асосланган технологик харита ва фойдаланилган интерфаол усуллар ҳақидаТурли ўқитиш усулларида (мажмуа, модул каби) ўтиладиган дарс лойиҳалаштириб олинади. Бунинг учун дарсни технологик харитасини хар бир мавзу, хар бир дарс учун ўқитилаётган предмет, фаннинг хусусиятидан, талабаларнинг имконияти ва эҳтиёжларидан келиб чиқган ҳолда тузилади. Технологик харитани тузиш учун ўқитувчи 1.1 параграфда баён қилинган хусусиятларга эга бўлиши зарур. Хозирги кунда ўқув жараёнини лойиҳалаштириш бўйича таълим муассасаларида бир неча шакл, мазмундаги тезнологик хариталар мавжуд. Б.Блум таксономиясига асосан технологик харита қандай тузилган бўлмасин, унда дарс жараёни яхлит ҳолда акс этган бўлиши ҳамда аниқ белгиланган мақсад, вазифа ва кафолатланган натижа, дарс жараёнини ташкил этишнинг технологияси тўлиқ ўз ифодасини топган бўлиши керак. Демак технологик харитани тузишдан аввал Бенджамин Блум тамонидан илмий асосда 1956 йилда эълон қилинган таксономиясини билишимиз керак экан. Унга асосан хар бир инсонни миясини қуйидаги фаолиятлари мавжудлиги исботланган, яъни мақсадларни белгилаш пирамидаси қуйидаги 6 босқичдан иоборат: Билиш; Тушуниш; Қўллаш; Таҳлил; Синтез; Баҳолаш.
Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling