Индивидуал лойиха ишини тайёрлаш бўйича
Кучлантирувчи (маҳкамловчи) элементлар
Download 1.58 Mb.
|
Индивидуал лойиха мен 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ажратувчи (демпфирловчи) қатлам.
Кучлантирувчи (маҳкамловчи) элементлар. Оптик кабелнинг конструктив тузилиши оптик толаларни жуда ҳам катта ва кучли механик кучланганликдан муҳофаза эта олиши керак, бунда механик кучланганлик оптик толага эмас балки оптик кабелнинг кучлантирувчи (маҳкамловчи) элементларига таъсир кўрсатади, бу билан эса оптик кабелнинг чўзилишини 0,1…..1% миқдорида чегаралаб кабелни лозим бўлган эгилиш радиусини таъминлайди ва оптик кабелга тушувчи радиал механик таъсирларга бўлган чидамлигини оширади.
Қатламли, модулли ва профилланган ўзак тузилишларда кучлантирувчи элементлар кабелнинг бутун узунлиги бўйича марказий ўқда жойлаштирилади. Конструктив тузилиш бўйича улар тўлиқ ўзак (стержень) металли ёки синтетик материаллардан тайёрланган ингичка толалар ўрамли боғлам кўринишга эга. Металли элементлар учун рух қоплами билан қопланган ёки мис билан қопланган пўлат симлар қўлланади. Металл бўлмаган кучлантирувчи элементлар эса кевлар, терлон, тварон каби жуда мустаҳкамланган пластмассалардан тайёрланади. Бу материаллар пўлат симларга қараганда анча қиммат бўлса ҳам оптик кабелнинг мустахкамлигини жуда ҳам ошириб ва оптик кабел массасини камайтириб беради. Агар лозим бўладиган бўлса кабелнинг ўзаги ва қобиғи орасига қўшимча равишда кучлантирувчи (махкамловчи) элементлар арамид (кевлар) иплар ёки шиша толали тасмалардан иборат бўлган қатламлар жойлаштирилади. Тасмали тузилишда ва бир дона марказий найча тузилишдаги кучлантирувчи элемент вазифасини пўлат симлар ёки қобиқ ичига жойлаштирилган синтетик иплар (FRP) бажаради. Оптик кабелнинг ўзаги ва қобиғи орасида арамид иплар ёки шиша толали тасма қатламлари жойлаштирилиши мумкин. Осма оптик кабелларда кучлантирувчи элемент вазифасини ўзини ушлаб турувчи пўлат трос бажаради. Думалоқ симлардан иборат бўлган зирх қатламли оптик кабелларда механик кучланганликлар шу зирх қатламидаги симларга тушади. Ажратувчи (демпфирловчи) қатлам. Оптик кабелнинг конструктив тузилишидаги турли хил элементларни бир-бирига таъсир босимини камайтириш ва сиқувчи механик кучларга чидамлиликни ошириш учун ажратувчи қатлам қўлланади ва у пенопласт билан тўлдирилган ҳолда бажарилади. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling