Индивидуал ва бозор талаби (2 соат) Индивидуал талаб Истеъмолчининг мувозанатлик шарти


Download 0.58 Mb.
bet8/12
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1009476
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ИНДИВИДУАЛ ВА БОЗОР ТАЛАБИ

5.11-расм. Энгель эгри чизиқлари.


«Нарх-истеъмол» чизиғи. Юқорида «даромад-истеъмол» чизиғи қаралганда, неъматлар нархи ўзгармайди, деб қабул қилинган эди. Энди даромадни ўзгармас, деб қараймиз ва неъматлардан биттасини, масалан, неъматнинг нархини ўзгарувчан деб қараймиз. Фараз қилайлик, неъматнинг нархи кетма-кет камайиб бормоқда, яъни ва ҳоказо.
Графикда нархнинг бундай ўзгариши, бюджет чизиғининг ҳолатдан ва ҳолатларга силжитади (5.12-расм).
Масалан, товар олма бўлсин, товар апельсин бўлсин. (а) расмда апельсин нархи ўзгармайди, олма нархи пасайиб бормоқда. Натижада бюджет чизиғининг ўқ билан кесишган нуқтаси ўзгармайди, ўқ билан кесишган нуқтаси ўнг томонга силжиб боради. Олма нархининг тушиши, реал даромадни оширади, натижада истеъмолчи олма нархи ошмасдан олдин олаолмаган апельсин ва олма мажмуаларини энди олиши мумкин бўлади. Яъни, берилган даромадда энди кўпроқ олма ва кўпроқ апельсин олиш мумкин бўлади. Иккинчидан, бюджет чизиғи нарх пасайишига мос равишда ётиқроқ бўлиб боради.



a)



б)


5.12-расм . «Нарх-истеъмол» (а) ва талаб чизиғи (б).

Истеъмолчи энди бир бирлик қўшимча олма олиш учун, олдингидан камроқ миқдордаги апельсиндан воз кечади. Масалан, битта апелсин нархи 10 сўм ва битта олма нархи 5 сўм бўлса, яримта апельсинга битта олма тўғри келади, олма нархи 2,5 сўмга тушса, қўшимча битта олма олиш учун 1/4 қисм апельсиндан воз кечиши керак. Олма нархининг пасайиши, маълум миқдордаги олмани апельсин билан алмаштириш имкониятини яратади. Натижада оптимал мажмуа (олма ва апельсинларнинг оптимал миқдори) нуқтадан юқорироқ нафлик даражасига эга бўлган бефарқлик эгри чизиқларида жойлашган ва нуқталарга ўтади.


Агар биз оптимал мажмуа нуқталарини (бефарқлик эгри чизиқлари билан бюджет чизиқлари кесишган нуқталарни) чизиқ билан бирлаштирсак, бу чизиқ «Нарх-истеъмол» чизиғи бўлади (а расмдаги чизиғи). «Нарх-истеъмол» чизиғига кўра, талаб чизиғини аниқлаш мумкин (б) расм. Бу ҳолда ордината бўйича нарх, абцисса ўқи бўйича неъмат миқдори белгиланади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling