Индустриал иқтисодиёт
Бошқарувнинг замонавий тузилиши
Download 309.05 Kb.
|
1 13 темаларLeksiya
4.3. Бошқарувнинг замонавий тузилиши
Хўжаликка раҳбарликнинг тамойиллари ва усуллари ишлаб чиқариш жараёнида инсонларга бошқарувнинг тегишли шакллари ва бошқарув идоралари ҳамда унинг ташкилий тузилмалари орқали таъсир этади. Мамлакат иқтисодиёти ва унинг тармоқларини ривожлантиришнинг муҳим масалалари давлат иқтисодий сиёсатини белгилайдиган ва ҳаётга татбиқ этадиган олий идоралар (Президент девони, Олий Мажлис, Вазирлар маҳкамаси) томонидан қараб чиқилади. Саноатни ривожлантиришнинг қонун билан ҳал этиладиган масалалари (масалан, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг истиқболи ва йиллик режалари, саноат бошқарувининг янги идораларини ташкил этиш) мамлакат давлат ҳокимияти олий идораси – Олий Мажлис томонидан муҳокама қилинади ва ҳал этилади. Халқ хўжалигига, шу жумладан, саноатга кундалик раҳбарликни давлат ҳокимиятининг ижро этувчи ва бошқарувчи олий идораси – Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади. Вазирлар маҳкамасининг таркибини Ўзбекистон Республикаси Президенти тузади ва у Олий Мажлис томонидан тасдиқланади.Ўзбекистон Республикаси Президенти айни пайтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамксининг Раиси ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, шу жумладан, саноатнинг самарали фаолиятга раҳбарликни, саноат ишлаб чиқишга тегишли бўлган барча қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди. Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармоийшлар чиқаради. Бу маҳкаманинг таркибий тузилиши 3-схемада берилган. Президент, Вазирлар Махкамаси раиси Ўзбёкистон Республикаси-даги Марказий функционал идоралар Ўзбёкистон Республикаси-даги Марказий функционал идоралар Бош вазир Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Бош вазир ўринбосарлари Президент, Вазирлар Маҳкамаси раиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вазирлари, давлат қўмитаси раислари Ўзбекистон Республикасининг корпорациялари; концернлари; компаниялари; трестлари ва бошқалар. Download 309.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling