Индустриал иқтисодиёт
«Индустриал иқтисодиёт» фаннинг объекти. Саноатнинг таърифи ва тавсифи
Download 309.05 Kb.
|
1 13 темаларLeksiya
«Индустриал иқтисодиёт» фаннинг объекти. Саноатнинг таърифи ва тавсифи
Ҳар қандай фан ўзининг ўрганиш объектига эга бўлади. Шундай объектнинг бўлиши у ёки бу фаннинг дунёга келиши, шаклланиши ва ривожланишининг муҳим шартидир. “Индустриал иқтисодиёт“ фани ҳам ўз объектига эга. Унинг объекти умуман саноат, хусусан, Ўзбекистон саноати ҳисобланади. Шу боис энг аввало, ушбу фаннинг объекти ҳисобланган “Саноат“ ҳақидаги таълимот билан танишиш зурурияти туғилади. Саноат - бу ижтимоий-иқтисодий категориядир. Демак, Саноат объектив реаллик (борлиқ)нинг инъикоси ва юксак умумлашмасидир. Унинг алоҳида тармоқ, яъни ижтимоий ишлаб чиқаришнинг алоҳида соҳаси бўлиб юзага келиши ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожи билан тарихий жиҳатдан боғлиқдир. Саноат ҳам объектив борлиқнинг муҳим ҳодисалари қаторида маълум давр (вақт ва фазо)да дунёга келган, муайян қонун ва қоидалар асосида ривожланган, маълум миқдор ва сифатларга, зарурият ва имкониятларга эга бўлган ҳамда зиддиятлар қурбони ҳам бўлган. Ўзбекистон саноати ҳам ўз тараққиёти жараёнида бир қатор босқичларни босиб ўтган. Энг аввало, уй саноати (“Она қорнидаги саноат“), сўнгра, ҳунармандчилик, яъни хонаки саноат, кооперация, мануфактура, фабрика каби шакллари юзага келган. Бу ерда ҳунармандчиликнинг жуда кўп турлари, яъни кулолчилик, дурадгорчилик, тоштарашлик, бинокорлик, ўймакорлик, каштадўзлик, кўнчилик, тўқувчилик ва тикувчилик, темирчилик, мисгарлик ва заргарлик, дегрезлик, рихтагарлик, зардўзлик, бўёқчилик, тунукасозлик ва бошқалар кенг тарқалган. Бу ерда ҳунармандчилик (“хонаки саноат“) бронза асрида деҳқончиликдан ажралиб чиққан. Милоднинг дастлабки асрларида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида анчагина ҳунармандчилик марказлари ташкил топган. IX-X асрларда ип, мато, гилам бўйича Хива ва Шош, мис ва темирдан аслаҳа, пичоқ тайёрлаш бўйича Фарғона, шойи матолар, шиша маҳсулотлар тайёрлаш бўйича Бухоро дунёга танилган. XII-XIII асрларда ривожланиш пасайиб, Темурийлар давлатининг вужудга келиши билан ҳунармандчилик яна ривож топган. Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз каби шаҳарларнинг ишлаб чиқариш муносабатларида ҳунармандчилик алоҳида аҳамият касб этган. XIX аср охирига келиб, Ўзбекистонда ҳунармандчиликнинг 30 га яқин тури ривож топган. XX аср бошларида эса ҳунармандчиликнинг асосий қисми артелларга, кейинчалик завод ва фабрикаларга, бадиий буюмлар корхоналарига айлантирилган. XVIII асрнинг 60-70-йилларида Англияда рўй берган Саноат тўнтарилишидан кейин Ўзбекистонда аста-сёкин мануфактурадан машиналашган индустрияга ўтиш бошланди. Хомашёга бирламчи ишлов берадиган саноат соҳалари (пахта тозалаш, ипак тортиш, вино, консерва, мой заводлари) вужудга келди. XX асрда Ўзбекистон саноатида жуда катта ўзгаришлар рўй берди. Агар аср бошларида саноат маҳсулотининг энг муҳим турларидан 5-10 хили (пахта толаси, хом ипак, ўсимлик мойи, узум виноси, ғишт, ганч ва бошқалар) ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирги пайтда юзлаб-минглаб турлари тайёрланмоқда. Саноат моддий ишлаб чиқаришнинг асосий ва етакчи тармоғидир. Саноатнинг вужудга келиши ва ривожланиши ишчилар сонининг ошиши ва унинг жамиятдаги мавқеи кўтарилишига олиб келади. Мустақиллик даврида жамиятни тарихий жиҳатдан янгилашда ишчиларнинг авангардлик роли тўғрисида гап юритилар экан, фақат ишчилар синфигина меҳнаткашлар оммасининг бирлашувига, жипслашувига ва истиқлолни ҳимоя қилишга, мустаҳкамлашга ва уни узил-кесил таъминлашга ёрдам бера олади, дейиш мумкин. Ана шу фикрни Ўзбекистон воқеълиги кун сайин тасдиқламоқда. Ўзбекистон ишчиси республика ялпи ижтимоий маҳсулотининг, миллий даромаднинг асосий қисмини бунёд этмоқда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юқори даражага кўтаришда фаол иштирок этаётир. Ўзбекистон республикаси ишчилари қиёфасида ҳам барча ривожланган мамлакатлар ишчиларидагидек, онгли индустриал меҳнаткашнинг ва инсонлар муносабатининг юксак нормалари ва умуминсоний тамойилларини, қадриятларини қарор топтирувчи, янги ҳаёт учун илғор курашчи ҳислатлари бир бутун бўлиб мужассамлашган. Download 309.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling