Инфляция ва унинг юзага келишининг монетар ва номонетар омиллари таҳлили
Download 432 Kb. Pdf ko'rish
|
20222222 2 2020
II СОН. 2020
28 www.economyjournal.uz турмуш даражасини ошириш ва тадбиркорлик фаолияти учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилишининг фундаментал асосларидан ҳисобланади. Инфляция - бу умумий нархлар даражасининг барқарор ўсишини билдирувчи иқтисодий тушунчадир. Ушбу таърифда қуйидаги иккита тушунчага эътибор қаратиш аҳамиятлидир: Барқарор - инфляция узоқ муддатли тенденция бўлиб, уни, масалан, товар ва хизматлар нархларининг мавсумий ўзгаришидан фарқлаш керак; Умумий нарх даражаси. Турли хил маҳсулотлар нархи ҳар хил бўлиши мумкин, баъзи маҳсулотлар учун эса умуман ўзгармайди. Бунда, нарх индексининг умумий массада ўсиши муҳимдир. Шундай экан, инфляция циклик жараѐн туфайли юзага келадиган ҳодисадир. Шундай қилиб, нархлар даражасининг ўсиши харид қобилиятининг пасайишига олиб келади, яъни истеъмолчи муайян пул бирлиги учун олдингига нисбатан озроқ товар сотиб олиши мумкин бўлади. Бунда, пулнинг харид қобилияти пасайиши кузатилмоқда, бу эса инфляциянинг кўтарилишини англатади. Пуллaр тaклифининг инфляциягa тaъсири исбoтлaнгaн бўлсaдa, инфляцияни юзaгa кeлтирувчи бaрчa oмиллaр мoнeтaр мaзмунгa эгa эмaс, бинoбaрин, Мaркaзий бaнкнинг нaзoрaти дoирaсидaн тaшқaридaдир. Лeкин мaзкур нoмoнeтaр oмиллaр ўтиш иқтисoдиѐти мaмлaкaтлaридa инфляциянинг ўсиш суръaтлaригa кучли тaъсир кўрсaтaди. Шу сaбaбли, пул-крeдит сиѐсaтининг стрaтeгиясини ишлaб чиқишдa бaзaвий инфляциягa, яъни инфляциянинг узoқ муддaтли дaврий oрaлиқлaрдaги ўзгaришигa aлoҳидa эътибoр қaрaтиш лозим. Бу борада мамлакатимизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сонли «Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиѐсатини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонини ижросини таъминлаш мақсадида, Марказий банк пул-кредит сиѐсати инструментларини қўллаш орқали ялпи талаб ҳажмига таъсир этади ва шу орқали иқтисодиѐтда инфляцион босимни пасайтиради. Шунингдек, Марказий банк томонидан қабул қилинаѐтган қарорлар, амалга оширилаѐтган ишлар ва мос равишда коммуникацион сиѐсат аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларини шакллантирувчи омил сифатида инфляцион жараѐнларга таъсир кўрсатади. Бугунги кунда мамлакатимизда инфляция кўрсаткичи юқори ўсишга эга бўлган бир шароитда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олдига инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш асосида 2023 йилга бориб инфляцияни 5 фоизли пунктга тушириш ва иқтисодиѐтда нархлар барқарорлигини таъминлашга эришиш вазифаси қўйилган бўлиб, бу ўз навбатида инфляция ва уни юзага келтирувчи омилларни аниқлашни ҳамда инфляцион босимни юзага келтирувчи омилларни ўрганиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Download 432 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling