2-расм. 2000-2019 йилларда инфляция даражасининг ўзгариш динамикаси,
(www.cbu.uz)
Ушбу расм маълумотларидан кўринадики, мамлакатимизда 2017 йилга келиб
инфляция даражасининг кескин кўтарилиши кузатилган. Бу ҳолатни 2017 йил 2
сентябрдаги мамлакатимизда валютани либераллаштириш ва валюта курсининг
девалвацияси натижасида юзага келганлиги билан изоҳлашимиз мумкин. Чунки, валюта
курсининг кескин девалвацияси натижасида импорт товарларнинг нархи ўсишига ва
бунинг натижасида ички нарх-навонинг ошишига олиб келишига сабаб бўлди. Бу ҳолат
2018 ва 2019 йилларда ҳам ўсиш тенденциясига эга бўлди ва 2020 йилнинг биринчи
чораги натижаларига кўра инфляция даражасининг пасайиши кузатилган. Хусусан,
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан амалга оширилган чора-
тадбирлари самараси ўлароқ, охирги йилда Инфляция даражаси чорак якунлари
бўйича йиллик ҳисобда 13,6 фоизни ташкил этди ва 13,5-15,5 фоизлик прогноз
коридорининг қуйи чегарасида бўлдишига эришилди.
Шунинг учун ҳам Марказий банк доимий равишда инфляциянинг монетар ва
номонетар омилларини ўрганиб бориши, келгуси давр учун инфляциянинг
кутилаѐтган миқдорий кўрсаткичини аниқлаши, инфляцион босимни юмшатишга
қаратилган монетар воситаларни қўллаши ва уларнинг инфляцияга таъсири
ўртасидаги вақт оралиғини аниқлаши зарур бўлади. Шунингдек, инфляцияни мақсадли
кўрсаткичлар даражасигача корректировка қилиш имконини берадиган монетар
воситаларни танлаш ва бозор иштирокчиларига инфляция мақсадлари бошқалардан
устун турганини ишонтириши лозим.
Умуман олганда, инфляция даражасининг прогноз кўрсаткичлари доирасида
сақланиб қолиши, ички бозорда товарлар ва хизматлар таклифининг ортиши,
шунингдек, миллий валюта алмашув курсини охирги йилларда нисбатан барқарорлиги
қисқа ва ўрта муддатли инфляцион кутилмаларнинг пасайишига хизмат қилди.
Фикримизча, Ўзбекистон Республикасида нарх барқарорлигини таъминлаш ва
инфляцияни самарали тартибга солиш учун мамлакатдаги инфляция жараѐнларига энг
катта таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлаш зарур. Охирги йиллардаги
кузатувларимизга кўра, мамлакатимиздаги инфляция номонетар хусусиятга эга, шунинг
учун унга таъсир этувчи барча номонетар омилларни чуқур ўрганиш зарур. Бу
мамлакатимизда инфляция ва уни юзага келтирувчи жараѐнларини бошқариш учун
зарур воситаларни шакллантириш ва уларни қатъий белгиланган параметрларда ушлаб
туриш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |