Инфляция ва унинг юзага келишининг монетар ва номонетар омиллари таҳлили
Download 432 Kb. Pdf ko'rish
|
20222222 2 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- ANALYSIS OF MONETARY AND NON-MONETARY FACTORS OF INFLATION AND ITS OCCURENCE PhD, Allayarov F.A., Tursunov O.
- Key words
27 www.economyjournal.uz ИНФЛЯЦИЯ ВА УНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИНИНГ МОНЕТАР ВА НОМОНЕТАР ОМИЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ PhD, Аллаяров Ф.А., Турсунов О. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Аннотация: Мазкур мақолада инфляция ва унинг юзага келишининг монетар ва номонетар омиллари, инфляцияни юзага кеиши сабаблари ва уларнинг олдини олиш имкониятлари таҳлил қилинган. Калит сўзлар: инфляция, инфляция даражаси, истеъмол нархлар индекси, монетар сиѐсат, монетар омил, номонетар омил, валюта курси, пул массаси, фоиз ставкаси. ANALYSIS OF MONETARY AND NON-MONETARY FACTORS OF INFLATION AND ITS OCCURENCE PhD, Allayarov F.A., Tursunov O. Banking and Finance Academy of the Republic of Uzbekistan Abstract: This article analyzes inflation and its monetary and non-monetary factors, the causes of inflation and ways to prevent them. Key words: inflation, inflation rate, consumer price index, monetary policy, monetary factor, non-monetary factor, exchange rate, money supply, interest rate. 1. Кириш. Мaкрoиқтисoдиѐтдa сaлбий ҳoлaтлaрни кeлтириб чиқaрувчи, кўпгинa дaвлaтлaрнинг иқтисoдиѐтигa сeзилaрли тaъсир қилувчи aсoсий иқтисoдий бўрoн бу инфляциядир. Ҳoзирги кундa инфляциянинг шиддaт билaн ўзгaриши нaтижaсидa иқтисoдиѐтнинг кўпгинa қиррaлaригa ўз тaъсирини ўткaзиб шубҳaсиз бунгa тaйѐр бўлмaгaн кўпгинa дaвлaтлaрнинг иқтисoдиѐтини издaн чиқaришга ва аҳолининг камбағаллашувига олиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида ―2020 йилда иқтисодиѐтдаги асосий вазифалардан бири инфляцияни жиловлаш экани, энди асосий эътибор нархларни белгилашга эмас, балки корхоналар ўртасида соғлом рақобатни таъминлаш орқали нархларни пасайтириш ва сифатини оширишга қаратилишини‖ билдириб ўтган эди. Чунки истеъмол бозоридаги нархлар ва инфляция суръатининг ўсиб бориши нафақат мамлакатимиз, балки дунѐнинг бошқа давлатлари иқтисодиѐтидаги ―оғриқли нуқталар‖дан саналади. Хусусан, барча соҳалардаги ислоҳотлар самараси, одамларнинг ҳаѐт даражаси, янада аниқроқ айтганда, ―истеъмол савати‖нинг ҳолатию камбағалликнинг қисқариши ҳам айнан инфляция билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтган эдилар. (Миризиѐев, 2020) Шунингдек, мамлакатимиздаги мавжуд макроиқтисодий ҳолат, жумладан, инфляциянинг жорий динамикаси ва прогноз кўрсаткичлари, шунингдек, барқарор ва мувозанатли иқтисодий ўсишни таъминлаш зарурияти Марказий банк томонидан нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича аниқ ва янада таъсирчан чоралар кўришни тақозо этмоқда. Чунки, ҳар қандай иқтисодиѐтда нархлар барқарорлигининг таъминланиши, яъни бошқача қилиб айтганимизда инфляциянинг жиловланиши аҳоли Download 432 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling