Инфляция ва унинг юзага келишининг монетар ва номонетар омиллари таҳлили


Download 432 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana22.12.2022
Hajmi432 Kb.
#1042573
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
20222222 2 2020

4. Хулоса ва таклифлар. 
Инфляция ва унинг юзага келишининг моҳиятини тушунишга турли хил назарий 
ѐндошувлар таҳлили шуни кўрсатадики, инфляциянинг юзага келиши икки хил 
табиатга эга: монетар ва номонетар ва иқтисодий ҳодисаларнинг ривожланиш 
босқичига боғлиқ. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида инфляциянинг монетар 
таркибий қисми Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тартибга 


33 www.economyjournal.uz 
солинади. Лекин, Марказий банкнинг номонетар омилларни тартибга солиш имконияти 
чекланганлиги сабабли инфляция жуда паст суръатда пасаяди. 
Шундай қилиб, инфляция жараѐнларини самарали тартибга солиш учун 
инфляциянинг нафақат монетар, балки пуллик бўлмаган таркибий қисмига таъсир 
қилувчи воситалардан фойдаланиш керак. 
Инфляциянинг пулга боғлиқ бўлмаган таркибий қисмига таъсир қилувчи 
номонетар омилларни шартли равишда қуйидаги тўртта гуруҳга бўлиш мумкин: 
Ташқи омиллар - ташқи иқтисодий алоқалар билан боғлиқ омиллар (импорт 
инфляцияси, валюта инфляцияси, экспорт инфляцияси). Ушбу омиллар инфляцион 
жараѐнларни таҳлил қилишда ташқи иқтисодий ѐндашувда ўрганилади; 
Ички омиллар - ички бозорда хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти билан 
боғлиқ омиллар (ишлаб чиқариш таннархининг ўсиши, табиий монополиялар 
нархларининг ошиши, иқтисодиѐтнинг реал сектори ва пул муомаласи соҳасидаги 
номутаносиблик); 
Институционал омиллар - институтларнинг ривожланиши ва шаклланиши билан 
боғлиқ омиллар, мамлакатнинг ушбу иқтисодий шароитида ишлаб чиқилган 
институционал қоидалар ва меъѐрлар (инфляцион кутиш, тўпланган потенциал
транзакцион харажатлар); 
Инфляцион омилнинг кучайишига олиб келувчи яна бир муҳим омил сифатида 
аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини келтириш мумкин. Бу омил ҳам муҳим 
аҳамият касб этиб, аҳолининг қўлидаги бўш пул маблағларини банк депозитларига 
жалб қилиш имкониятини оширади ва муомаладаги пул массасини нисбатан 
қисқаришига ва инфляция суръатининг пасайишига олиб келади. 
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, мамлакатимизда инфляция даражасининг 
пасайиши ва барқарорлигининг таъминланиши аҳоли ва бизнес юритувчи 
субъектларнинг ишлаб чиқариш, реал иқтисодиѐтга инвестиция киритиш, жамғариш ва 
истеъмол бозорида қулай иқтисодий шароит яратишга ҳамда мамлакатимиз 
иқтисодиѐтининг янада ривожланишига ва аҳолининг банк тизимига ишончининг 
ошишига хизмат қилади.

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling