Инфляциянинг иқтисодий мазмуни Инфляция


Download 58.09 Kb.
bet4/10
Sana15.03.2023
Hajmi58.09 Kb.
#1270468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
инфляци ва ишсизлик

Кутилмаган инфляция даромадларни дебиторлар ва кредиторлар ўртасида кредиторлар фойдасига қайта тақсимлайди. Шунингдек кутилмаган инфляция даромадларни қайд қилинган даромад олувчилар ва қайд қилинмаган даромад олувчилар ўртасида кейингилари фойдасига қайта тақсимлайди. Талаб ва таклиф инфляциясини қатъий чегаралаш қийин. Баъзида бу икки турдаги инфляция бир-бири билан қўшилиб кетади. Масалан, талаб инфляцияси шароитида ёлланма ишчилар кутилаётган инфляция даражасини эътиборга олиб иш ҳақлари оширилишини меҳнат шартномаларига киритадилар. Бу эса маҳсулот таннархини ошириб таклиф инфляциясини келтириб чиқаради. Товарлар таклифнинг камайишини кузатаётган иқтисодий агентлар пул маблағларини товарларга айлантиришга шошадилар. Бу ҳолат талаб инфляцияси кўринишини келтириб чиқаради. Бундай кетма-кетлик охир-оқибат гиперинфляцияни келтириб чиқариши мумкин. Гиперинфляция бошқариб бўлмайдиган инфляция жараёни бўлиб, ишлаб чиқариш ва бандлик даражаларига ҳалокатли таъсир кўрсатади. Йиллик суръати бир неча ўн ёки юз фоизни ташкил этган инфляция пул тизимининг бошланаётган ёки кучаяётган инқирози белгисидир. Гиперинфляция унинг ҳалокатини, бутун бозор механизми фалажланишини англатади. Гиперинфляциянинг расмий мезони америкалик иқтисодчи Филлипп Кэган томонидан киритилган. Ф. Кэган гиперинфляциянинг бошланиши деб баҳоларнинг биринчи бор 50% дан ошган ойни, тугалланиши деб эса баҳоларнинг ўсиши бу суръатдан пасайган ва шундан сўнг камида бир йил давомида ундан ошмаган ойдан олдингисини ҳисоблаш керак деб таклиф қилган. Гиперинфляция шароитида пул ўзининг қиймат ўлчови ва алмашинув воситаси сингари функцияларини бажаролмай қолади. Нормал иқтисодий муносабатлар бузилади. Маблағлар ишлаб чиқаришга эмас, балки товар-моддий бойликлари жамғаришга йўналтирилади.

  1. ИШСИЗЛИКНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ

Иқтисодиётнинг беқарор ривожланиши оқибатида, иқтисодий пасайиш даврида ишлаб чиқариш ресурслари тўлиқ фойдаланилмай қолади.
ЯИМни яратишда қатнашадиган иқтисодий ресурсларнинг энг асосийларидан бири бўлган меҳнат ресурсларидан тўлиқ фойдаланилмаслик ишсизликда намоён бўлади.
Макроиқисодий таҳлилда меҳнат ресурслари эмас балки ишчи кучи категориясидан кўпроқ фойдаланилади.

Download 58.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling