Инфляциянинг иқтисодий мазмуни Инфляция


Ишчи кучи ёки иқтисодий фаол аҳоли деганда меҳнатга лаёқатли ёшдаги ишлаётган ва ишсиз юрган аҳолининг умумий сони тушунилади


Download 58.09 Kb.
bet5/10
Sana15.03.2023
Hajmi58.09 Kb.
#1270468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
инфляци ва ишсизлик

Ишчи кучи ёки иқтисодий фаол аҳоли деганда меҳнатга лаёқатли ёшдаги ишлаётган ва ишсиз юрган аҳолининг умумий сони тушунилади.
Меҳнат бозорида бошқа ресурслар бозори сингари талаб ва таклиф қонуни амал қилади. Ишчи кучининг баҳоси ҳисобланган реал иш ҳақи ҳажми ошса ишчи кучига бўлган талаб қисқаради, агар реал иш ҳақи ҳажми камайса ишчи кучига бўлган талаб ортади, ишчи кучи таклифи эса камаяди. Ишчи кучига бўлган талаб миқдорининг ишчи кучи таклифи миқдоридан кам бўлиши ишсизликни келтириб чиқаради.
Ишсизлар – бу, ишчи кучининг бир қисми бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган, лекин ишлашни xоҳловчи ва фаол иш қидираётган аҳолидир.
Ишсизликнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Фрикцион ишсизлик. Унга иш қидираётган ёки яқин вақтлар ичида иш билан таъминланишни кутаётган ишчи кучи киради. Ишсизликнинг бу тури асосан иш ёки турар жойларни ўзгартириш, ўқув юртларини тугатиш ва шунингдек, бошқа сабаблардан келиб чиқади. У доимо мавжуд бўлиб, маълум бир даражада керакли ҳисобланади.
Таркибий ишсизлик. Таркибий ишсизлар гуруҳига ишлаб чиқариш структурасининг ўзгариши натижасида ишчи кучига талаб таркибининг ўзгариши натижасида ишсиз қолганлар киради. Унга асосан малакаларини ўзгартириши ва ошириши, маълумот олиши, янги касб эгаллаши лозим бўлган ишсизлар гуруҳлари киради. Фрикцион ишсизлик билан таркибий ишсизликнинг асосий фарқи шундаки, биринчисида, маълум малака ва тажриба мавжуд бўлади ва ундан фойдаланиб, иш жойларини тезроқ топиб олишади, иккинчисида эса, ишчи кучи дарҳол ва тезроқ иш жойларини топа олмайди.
Даврий ишсизлик асосан ишлаб чиқаришнинг пасайиши натижасида ишчи кучига бўлган талабнинг камайишидан пайдо бўлади. Даврий пасайиш товар ва хизматларга бўлган ялпи талабнинг камайишини, шунга мувофиқ, ялпи таталабнинг камайишини, ва оқибатда аҳолининг иш билан бандлиги қисқариши ва ишсизликнинг ўсишини билдиради.
Тўла иш билан бандлик ишчи кучининг 100 фоиз иш билан таъминланганлигини билдирмайди. Аксинча, фрикцион ва структурали ишсизлик иложсиз ҳол бўлганлигини ҳисобга олсак, биз мутлақ тўла иш билан бандлиликка эришиб бўлмаслигини тушунамиз.
Агарда даврий ишсизлик бўлмаса, у ҳолда тўла иш билан бандлиликка эришилади. Тўла иш билан бандлик давридаги ишсизлик, ишсизликнинг табиий даражаси дейилади. Бунга иш қидирувчилар сони бўш иш жойлари сонига мувофиқ келсагина эришиш мумкин. Ишсизликнинг табиий даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлик йиғиндисига тенг бўлади.
Ишсизликнинг табиий даражаси доимий эмас, чунки у иқтисодий вазият, қонун ва миллий анъаналар билан боғлиқ ҳолда ўзгариб туради.
Ишсизликнинг табиий даражаси мамлакатдаги охирги ўн йилда мавжуд бўлган ҳақиқий ишсизлик даражаси ва кейинги ўн йил учун прогноз қилиб ҳисобланган ишсизлик даражаларининг ўртача миқдори сифатида белгиланади. Умумий ҳолда ишчи кучи иш билан банд ва фаол иш қидириб юрган ишсизларга бўлинади. Ишсизлик даражаси деб ишсизларнинг ишчи кучи сонига нисбатига (% ҳисобида) айтилади ва уни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин:

Ишсизлик даражаси =(ишсизлар сони / ишчи кучи сони)х100


Барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш ёки ишсизликнинг табиий даражаси ҳолатида иқтисодиётда яратилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳажмини иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш потенциали деб аталади. Мамлакатнинг ишлаб чиқариш потенциали потенциал ЯИМ кўрсаткичи билан ўлчанади.
Макроиқтисодий беқарорлик туфайли, иқтисодий пасайиш даврида мамлакат ўз иқтисодий потенциалини тўлиқ ишга солмасдан, яратилган ҳақиқий ЯИМ ҳажми (Yҳ) потенциал ЯИМ (Yп) ҳажмидан ортда қолади. Яъни ЯИМнинг узилиши (YУЗ) рўй беради.



Download 58.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling