Инфляциянинг иқтисодий мазмуни Инфляция


Инфляциянинг юқори суръатларини олдини олиш учун ҳукумат қуйидагиларни таъминлаши керак


Download 58.09 Kb.
bet9/10
Sana15.03.2023
Hajmi58.09 Kb.
#1270468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
инфляци ва ишсизлик

Инфляциянинг юқори суръатларини олдини олиш учун ҳукумат қуйидагиларни таъминлаши керак:

  • самарали солиқ тизимини ва давлат харажатлари нинг баақарорлигини;

  • пул массаси ва миллий даромаднинг бир маромдаги ўсиш суръатларини;

  • “инфляцияни импорт қилиш” га йўл қўймаслик.

Инфляция маълум давр мобайнида мамлакатда баҳолар ўртача (умумий) даражасининг барқарор ўсиши ва пулнинг харид қобилиятини узоқ муддатли пасайишини англатади. Инфляциянинг иқтисодиётга салбий таъсири нормал иқтисодий муносабатларни издан чиқаришида намоён бўлади.


Инфляция даражаси баҳо индекслари воситасида ўлчанади.
Келиб чиқиш сабабларига кқра талаб инфляцияси ва таклиф инфляцияси ўзаро фарқланади. Инфляциянинг бу икки тури кўпинча аралаш ҳолда юзага келади. Кутилмаган инфляция даромадларни дебиторлар ва кредиторлар, аҳолининг турли қатламлари ҳамда давлат ва аҳоли ўртасида қайта тақсимлайди.

Хулоса
Инфляция ўз моҳиятига асосан пулнинг қадрсизланиши, товар ва хизматларга бўлган баҳоларнинг мунтазам равишда ошиб бориши жараёнини англатади.


Инфляция юзага чиқишига асосан сокин, шиддатли ва жиловланмаган инфляцияга ажратилади.
Антиинфляцион сиёсатни олиб боришда икки йўналишдан: пул ислоҳотларини амалга ошириш ва инфляцион жараёнларни давлат томонидан тартибга солиб туришликдан фойдаланилади.
Банк тизимидаги ислоҳотлар иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда энг муҳим омил бўлди. Бунинг натижасида тижорат банкларининг жами капитали 25 фоизга ошди. Банк тизимининг мустаҳкамланиши 2014 йилда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини 12 фоиздан 10 фоизга, тижорат банкларининг кредитлар бўйича фоиз ставкасини ҳам шунга мос равишда камайтириш учун зарур имкониятлар туғдирди” [5]. 2014 йилда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси инструментидан ҳам пул бозоридаги фоиз ставкаларини бошқариш ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини рағбатлантириш мақсадида кенг фойдаланилди. Бунда инфляция даражаси, пул массаси ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 2014 йилнинг 1 январидан йиллик 12 фоиздан 10 фоизга туширилди ва йил давомида ўзгартирилмаган ҳолда сақлаб турилди. 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 10 фоиздан 9 фоизгача туширилди [6].
Қайта молиялаш ставкасининг ушбу даражада ушлаб турилиши пул бозорида молиявий ресурсларга бўлган талаб ва таклифнинг мувозанатини сақлашга, реал сектор корхоналарининг инвестицион имкониятини оширишга, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтириш ва айни пайтда тижорат банкларининг ресурс базасининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини пул-кредит сиёсатининг пул эмиссиясига қарши йўналтирилган хусусияти пул массаси ўсиш суръатларининг пасайишида, иқтисодиётни бевосита кредитлаш ва қайта молиялаш ставкаси меъёрларини оқилона ҳамда пухта тартибга солишда намоён бўлмоқда. Бунинг натижасида мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляция даражасини пасайтириш имкониятлари кенгайиб бормоқда.


Download 58.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling