Инфляциянинг иқтисодий мазмуни Инфляция
Yҳ – Yп YУЗ= ----------------- 100
Download 58.09 Kb.
|
инфляци ва ишсизлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Yҳ – Yп ------------- 100 = - β [ u -u ] Yп
Yҳ – Yп
YУЗ= ----------------- 100 Yп Потенциал ЯИМ деганда мамлакатдаги ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлиқ фойдаланилган шароитда мумкин бўлган ишлаб чиқариш ҳажми тушунилади. Потенциал ЯИМ*ни ҳисоблашда мамлакатда ишсизлик мутлақо йўқ деб эмас, балки мавжуд, бироқ у табиий даражада, деб ҳисобланади. Ишсизлик даражасининг ошиши натижасида иқтисодиёт потенциал ЯИМ ҳажмини ололмайди. Шу сабабли мамлакат миқёсида ишсизликни унинг табиий даражасида сақлаш ва тартибга солиш иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан қанчалик юқори бўлса, ЯИМ узилиши шунча кўп бўлади. Шунинг учун ҳам потенциал ҳажмдаги ЯИМ* ҳақиқий ЯИМ дан катта бўлади. Ишсизлик даражаси ва ЯИМ узилиши ўртасидаги миқдорий нисбатни инглиз иқтисодчиси Артур Оукен математик ҳолда исботлаб берган. Шунинг учун бу қонун, ОУКЕН қонуни дейилади. Қонуннинг моҳияти шундан иборатки, агар ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан бир фоизга ошиб кетса, яъни даврий ишсизлик 1 фоизни ташкил этса миллий иқтисодиёт ЯИМни икки ярим фоизга кам яратади. ЯММнинг пастроқ даражаси ўз навбатида, ишлаб чиқаришда қатнашувчилар даромадларининг нисбатан камроқ бўлишини ва иқтисодиётнинг келгуси тараққиётини инвестициялаш имкониятлари қисқаришини билдиради. Оукен қонуни ишсизликнинг турли даражаларидаги маҳсулот йўқотишлари ҳажмини аниқлаш имконини беради. Ҳозирги кунда β коэффициенти деб аталган бу коэффициент миқдори 2 фоиздан 3 фоиз оралиғида деб ҳисобланади. Оукен қонунини формулада қуйидагича тасвирлаш мумкин: YУЗ= -2,5[ u -u] Бу ерда: u – ишсизликнинг табиий даражаси; u – ишсизликнинг ҳақиқий даражаси. ЯММ узилишини ифодалайдиган формула билан Оукен қонунини формуласини умумлаштириб қуйидаги формулани оламиз: Yҳ – Yп ------------- 100 = - β [ u -u] Yп Оукен қонуни изоҳлаган миқдорий боғлиқликнинг тескари жиҳатига эътибор қаратамиз. Иқтисодий тадқиқотлар шуни кўрсатадики ЯИМнинг 2-3 фоизга ўсиши даврий ишсизлик даражасини 1 фоизга қисқаришини келтириб чиқармас экан. Яъни дастлабки 1 фоизлик иқтисодий ўсиш фан-техника тараққиёти натижасида ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ҳисобига эришилиши мумкин, шунингдек бу пайтда аҳоли сонининг кўпайиши ҳам ишсизлик сонинининг пасаймаслигига сабаб бўлади. Дастлабки 2-3 фоиздан юқори бўлган ҳар 2-3 фоиз иқтисодий ўсиш эса даврий ишсизликни 1 фоизга қисқаришини келтириб чиқаради. Демак 1фоизлик даврий ишсизликни тугатиш учун йиллик 4-6 фоизлик иқтисодий ўсиш таъминланиши керак. Иқтисодий даврлар аосан тўртта босқичини ўз ичига олади ва уларни иқтисодий тебранишлар деб юритиш мақсадга мувофиқ. Иқтисодий тебранишларнинг сабаблари ҳилма - ҳил бўлсада, уларнинг барчаси ялпи харажатлар ҳажмининг ўзгариши орқали ЯИМ динамикасига таъсир кўрсатади. Ишсизлик даражаси деб ишсизлар сониннинг ишчи кучи сонига нисбатига айтилади. Ишчи кучи ҳам бошқа товар маҳсулотлари каби бозорда сотилади ва сотиб олинади. Тўла иш билан бандлик 100% иш билан таъминланганлик даражасини англатмайди. Келиб чиқиш сабабларига кўра фрикцион, таркибий ва даврий ишсизлик турлари мавжуд. Ишсизликнинг табиий даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлик даражалари йиғиндисига тенг бўлиб, мамлакатдаги охирги ўн йилда мавжуд бўлган ҳақиқий ишсизлик даражаси ва кейинги ўн йил учун прогноз қилиб ҳисобланган ишсизлик даражаларининг ўртача миқдори сифатида белгиланади. Ишсизлар сонининг ошиши, яъни ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан юқори бўлиши потенциал ҳажмдаги ЯИМ билан ҳақиқий ҳажмдаги ЯИМ ўртасида узилишга олиб келади. Оукэн қонуни бундай боғлиқликнинг миқдорий даражасини ифодалайди. Download 58.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling