Информатика асослари фанидан


Download 0.88 Mb.
bet11/15
Sana28.12.2022
Hajmi0.88 Mb.
#1017849
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ахборот техналогиялар мутахасиси

Тўғри ёзишни текшириш.
Тўғри ёзишни текшириш ишлари бевосита матнга кириш вақтида ёки киришни тугатгандан кейин бажарилиши мумкин. Бундан ташқари синонимларини текшириш учун тезаурус дан ҳам фойдаланиш мумкин.
Агар мазкур дастур матнда орфографик хатоликлар борлигини ёки нотаниш сўзни аниқласа, белгиланган ёзувга ўхшаш ёзувни словардан сўзни излашни бошлайди ва шунга ўхшаш бир қанча сўзлар рўйхати экранда номоён бўлади.
Тезаурус – изланган сўзга якин сўзлар ёки синонимлар рўйхатини таклиф қилади.
Орфографик хатоликларни текширишда барча хатоликлар аниқланмаса ёки тўлқин чизиқ билан тагига чизилмаган ҳолатда қуйидаги усулларни бажариш керак бўлади. Хатоликларни автоматик теширишни қўшамиз ва ҳужжатдаги матнга киришни бошланг. Матнга кирилганда орфографик хатоликларни текшира бошлайди, агар хатоликлар аниқланса, қизил тўлқинсимон чизиқ билан чизилади.

Матнда белгиланган қисми бор йўқлигини текшириб кўринг. Агар матннинг бирор белгиланган қисми мавжуд бўлса, текшириш ишлари фақат белгиланган қисмда амалга оширади. Матннинг қолган қисмини текшириш учун «Да» тугмаси босиш зарур. Ҳужжатни текширишни такрорланг. Ҳаракат бажарилди, хатоликларн текширишга таъсир кўрсатганлиги аниқланг. Хатоликларни текширишни такрорлаш учун менюдан Сервисдан Ўлчам буйруғи танланади ва Правописание қатори танланади. Проверка документа ёки Повторная проверка тугмаси босилади. Кейин хатоликларни текширишни такрорланг.
Сарлавха яратиш.
Microsoft Word ҳужжат учун автоматик равишда мундарижа ҳосил қилиш имконини беради. Мундарижа ҳосил қилиш ҳужжат сарлавхаларини форматлашда махсус стиллар: Заголовок1, Заголовок2, Заголовок3,… Заголовок9 лардан фойдаланиш асосланган. Одатда катта ҳажмдаги матнли ҳужжат бир қанча мантиқий қисмларга бўлинади: боблар, параграфлар, пунктлар ва х.к. Бобларга мос сарлавхалар 1 – сатх сарлавҳаларини ташкил этади, бу сатхдаги сарлавхаларни Заголовок1 стилида форматлашимиз мумкин. Параграфларга мос сарлавҳалар 2 – сатхга тегишли, уларни Заголовок 2 стилида форматлашимиз мумкин.

Microsoft Wordда мундарижа ҳосил қилиш алгоритми юқоридаги стилларга эга бўлган абзацлардан алоҳида рўйхат, яъни мундарижа ҳосил қилади. Мундарижа кўринишини фойдаланувчи таклиф этилган вариантлар орасидан танлаши мумкин. Мундарижа ҳосил қилиш тартиби қуйидагича.
Курсорни матннинг мундарижа қўйилиши лозим бўлган жойига, одатда матннинг боши ёки охирига олиб келинг. Менюда «Вставка» - «Оглавления и указатели» буйруғини танланг. экранда «Оглавления и указатели» мулоқот панели пайдо бўлади. Бу мулоқот панелида «Оглавление» саҳифасини танланг.
Мундарижа кўринишини аниқланг:
- Агар саҳифа номерини кўрсатиш лозим бўлса, «Показать номера страниц» бўлимини ўрнатинг.
- Агар саҳифа номерлари ўнг томонда жойлашиши лозим бўлса, «Номера страниц по правому краю» бўлимини ўрнатинг.
Мундарижа кўринишининг бир нечта кўринишлари мавжуд. Уларнинг ихтиёрий бирини «Общие» гуруҳидаги «Формат» рўйхатидан танлашингиз мумкин. Мундарижа киритиладиган сарлавҳалар сатхини «Уровни» майдонида кўрсатинг. Масалан, «Уровни» майдонига 3 ни кўрсатсак, у ҳолда мундарижа таркибига 1, 2 ва 3 сатхдаги барча (яъни боб, параграф, пунктларга мос) сарлавҳалар киритилади.
Юқоридаги ўлчамлар киритилгандан кейин мундарижа ҳосил қилиш учун «ОК» тугмасини босинг. МS – Word автоматик тарзда кўрсатилган ўлчамлар бўйича мундарижани ҳосил қилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling