Информатика асослари фанидан
Download 0.88 Mb.
|
ахборот техналогиялар мутахасиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Microsoft Word матн муҳаррири ҳақида тушунча.
- Microsoft Word
Аннотация
Ушбу Microsoft Word матн мухаррири билан ишлаш учун услубий қўлланма ҳарбий хизматчиларнинг компьютер саводхонлигини оширишга мўлжалланган. Бу қўлланмада матн устида амалларни бажариш Microsoft Word матн мухаррирининг менюлар қатори ва Windows деразалари ёрдамида кўрсатилган. Жадваллар ҳосил қилиш ва улар устида амалларни бажариш матндаги рўйхатларни ихчамлиги ва иш жараёнининг тезкорлигини оширишга хизмат қилади. Microsoft Word матн муҳаррири ҳақида тушунча. WINDOWS тизими нега айнан шундай деб аталганлигини зукко ўқувчи дастур билан дастлабки иш пайтидаёқ пайқаган бўлса керак. Бу тизимда ишлаш жараёнида компьютер сиз билан ойналар ёрдамида мулоқот юритади. Масалан, иловалар ойна кўринишида намоён бўлади ва ҳ.к. Демак, ойна WINDOWSнинг асосий объекти экан. Ойнанинг бир неча турлари мавжуд: жилдлар (папкалар) ойнаси, мулоқот ойнаси, иловалар ойнаси, маълумотлар тизими ойнаси. Жилдлар ойнаси ҳужжатлар ва иловаларни излаш, танлаш ва юклаш учун ишлатилади. Жилдлар ойнаси WINDOWSнинг бошқа объектлари белгилари ва ойнани бошқариш элементларини ўз ичига олади. Иловалар ойнаси асосан ҳужжатлар билан ишлашда қўлланилади. Бу ойналар иловаларга ҳужжат сифатида юклатилган ахборотни ва иловаларни бошқариш элементларини ўз ичига олади. Мулоқот ойнаси фақат бошқариш элементларини ўз ичига олиши билан бошқа ойналардан фарқ қилади. Улар ёрдамида операцион тизим ва унинг иловаларини бошқариш мумкин. Маълумотлар тизими ойнаси операцион тизим ва иловалар иши хақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Microsoft Word ойнасини ўрганиш. Microsoft Word матн муҳаррири юкланганда компьютер экранининг умумий кўриниши. Бу ерда киритилган: Сиз ишлаётган файл ва дастур номи, асосий меню, ускуналар қатори, тасвир ва объектлар билан ишлаш қатори, ахборот қатори. У матнларни таҳрирловчи кўп амалли дастурдан иборат. Унда бошқа дастурлардан олинган ихтиёрий матн ҳамда график тасвирни ишлатиш мумкин. Ундаги белгилар қуйидаги маъноларни англатади: 1 - интерфейс ойнаси сарлавхаси, 2 – менюлар сатри, 3 – пиктограммаларнинг стандарт қатори, 4 – форматлаш пиктограмаларнинг қатори, 5 – жадваллар ва чегараларни чизиш пиктограммаларининг қатори, 6 – матн киритиш майдони, 7 – горизонтал чизғич, 8 – вертикал чизғич, 9– вертикал ва горизонтал айлантириш тасмалари, 10 – сатр ҳолатини билдирадиган белги. Энди жилдлар ойнасининг асосий қисмларини аниқлаштириб оламиз. Буни «Корзина» (Сават) ойнаси мисолида кўриб чиқамиз. Биринчи қатор (аксарият ҳолларда бу кўк рангдаги қатор) — ойна номидир. Агарда шу қатордаги Илованинг расмчасига босилса, ойна жойланишини ва ўлчовларини белгиловчи буйруқлар рўйхати пайдо бўлади. Ўнг юқори бурчакда учта тугмача мавжуд: Биринчиси — «Свернуть» (Йиғиб олиш). У Илова ойнасининг масалалар панелидаги тўртбурчак тугмача шаклида (дарчадек) йиғиб олади. Сичқонча тугмачасини «дарча» устида бир марта босиш ойнанинг олдинги ўлчови ва жойлашишини тиклайди. (Бу тўртбурчак тугмачалар барча минималлаштирилган ойналар кўриниши учун унинг ўлчовини автоматик равишда ўзгартиради). Иккинчиси — «Развернуть» (Ёйиш). У Илова ойнасини бутун экранга (ёки ҳужжат ойнасини бутун илова ойнасига) ёйиб ташлайди. Шунга аҳамият бериш керакки, Масалалар панели ойна максималлаштирилган ҳолда ҳам кўриниб туради. Сичқонча «Развернуть» (Ёйиш) пиктограммаси устида босилгандан кейин унинг ўрнида бошқа икки квадратлик пиктограмма пайдо бўлади. Ҳосил бўлган пиктограмманинг устида сичқонча босилса, ойна олдинги ҳолатига қайтади. Учинчиси — «Закрыть» (Ёпиш). У жорий иловани ёпади ва бажарилаётган ишнинг сақлаб қолинмаган натижаларини сақлайди. (Бу операция клавиатурада Alt+F4 тугмачалар комбинацияси ёрдамида амалга оширилади.) Жорий иловани ёпиш учун илованинг система менюси тугмачасини икки марта босиш ҳам мумкин. Ойнадаги кейинги қатор — Менюлар қатори. Унда бир нечтадан буйруқларни ўз ичига олган менюлар жойлашган. Булар «Файл» (Файл), «Правка» (Тўғрилаш), «Вид» (Кўриниш), «Вставка» (қўйиш), «Формат» (Бичимлаш), «Сервис» (Созлаш), Таблица (Жадвал) Окно (Ойна), «Справка» (Маълумот) менюларидир. Ойнанинг четларида вертикал ва горизонтал айлантириш тасмаларини кўриш мумкин. Ойнанинг қуйи қисмида ҳолат қатори жойлашган. Менюлар қатори остида пиктограммалар қатори мавжуд. Бу қаторда кўп ишлатиладиган буйруқлар белгилари жойлашган. Ундан кейин одатда адрес қатори жойлашади. «Вид» (Кўриниш) менюсига кириб, ойнада намоён бўлган объектларнинг белгиларини ўзгартириш мумкин. «Крупные значки» (Йирик белгилар) буйруғи объектларни катта пиктограммалар шаклида кўрсатади. «Мелкие значки» (Майда белгилар) буйруғи объектларни майда шаклда, «Список» (Рўйхат) — объектларни рўйхат шаклида, «Таблица» (Жадвал) — объектларни унга тегишли маълумотлари (ҳажми, яратилиш вақти, санаси) билан биргаликда кўрсатади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling