Информатика асослари фанидан
Ҳужжатни парол орқали хотирага сақлаш
Download 0.88 Mb.
|
ахборот техналогиялар мутахасиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Колонтитуллар.
- Саҳифаларни номерлаш
Ҳужжатни парол орқали хотирага сақлаш.
Хотирага олинган ҳужжатни пароль билан сақлаш учун асосий менюдан сервис бўлимига кирилади ва бўлимдан ўлчам қаторига кирилади. Ҳосил бўлган дарчадан Безопасность банди танланади. Керакли катакчаларга хоҳлаган пароль қўйиб киритилган ҳужжатни сақлаш мумкин. Колонтитуллар. Колонтитул ҳар бир саҳифанинг юқори ва остки қисмида жойлашган матн ва ёки расм (саҳифа номери, ҳужжат босмаланган сана, ташкилот эмблемаси, муаллиф номи, боб ёки параграф номи ва ҳоказо.) булиб, жойлашиш ўрнига кўра икки турга булинган бўлиб, Верхний – юқориги ва Нижний – қуйи колонтитуллардир. Бутун ҳужжат учун битта колонтитулдан фойдаланиш ёки ҳужжатнинг турли қисмлари учун турли хил колонтитуллардан фойдаланиш имконини мавжуд. Масалан, ҳужжатнинг биринчи саҳифаси учун бошқа саҳифаларникидан кўра ўзгачароқ колонтитулдан фойдаланиш мумкин ёки умуман биринчи саҳифада колонтитулдан фойдаланмаслик ҳам мумкин. Шунингдек ҳужжатнинг тоқ ва жуфт саҳифалари учун турли хил колонтитуллардан фойдаланиш мумкин. Колонтитуллар билан ишлаш учун менюдаги «Вид» (Кўриниш) буйруғидан «Колонтитулы» буйруғини танлаш лозим. Экранда «Колонтитулы» ускуналар қатори пайдо бўлади. Колонтитуллар матнини киритиш учун рамка ичига курсорни олиб келиб, сичқончанинг чап тугмачасини бир марта босиш керак ва матнни киритиш мумкин. Колонтитуллар ишни тўхтатиш учун ускуналар қаторидаги “Закрыть” тугмасини босиш керак. Саҳифаларни номерлаш MS – Word матн саҳифаларини автоматик тарзда номерлаш имконини беради. Бунинг учун «Вставка» (киритиш) менюсидан «Номера страниц» (саҳифа номери) буйруғи танланади. Бу буйруқ «Номера страниц» мулоқот ойнасини чақиради. Положение – рўйхати бор ёғи икки вариантдан иборат: «Вверху страниц» - саҳифанинг тепаси, «Внизу страниц» саҳифанинг пастки қисми. Выравнивание – бу рўйхат учта кўринишдан иборат бўлиб, улар номерни саҳифанинг чап томонида, ўртасида ёки ўнг томонида жойлаштириш имконини беради: Слева – номер саҳифанинг чап томонида жойлаштирилади. От центра – номер саҳифанинг ўртасида жойлаштирилади. Справа – номер Внутри – номер тоқ номерли саҳифалар учун чап томонда, жуфт номерли саҳифалар учун ўнг томонда жойлаштирилади. Снаружи - номер тоқ номерли саҳифалар учун ўнг томонда, жуфт номерли саҳифалар чап учун томонда жойлаштирилади. Номер на первой странице – бу опция ўрнатилган бўлса, матннинг биринчи саҳифасига номер қўйлади. Агар биринчи саҳифасини номерлаш керак бўлмаса бу опцияни бекор қилинг. Формат – бу тугма ёрдамида саҳифани номерлаш тартибини ўзгартириш мумкин. «ОК» ва «Отмена» тугмаларининг ишлатилиши одатдагидек. Саҳифанинг номери (тартиб рақами) белгиланади. Агар бетлар номери Вставка менюсидаги Номер страниц буйруғи ёрдамида қўйилган бўлса, бетнинг номери атрофидаги рамка белгиланади. Del тугмаси босилади. Эслатма. Саҳифанинг номери ҳужжатнинг барча бетларидан ўчирилади. Баъзи бетларнинг номерини учириш учун ҳужжатни бўлимларга бўлиб улар ўртасидаги алоқани узиш керак. Қўшимча маълумотлар олиш учун ойнадаги мос тугмани босиш керак. Агар ҳужжатнинг биринчи бетига алоҳида колонтитул ёки тоқ ва жуфт бетларга ҳар хил колонтитуллар қўйилган бўлса, бетлар номерини ҳар бир колонтитулдан ўчириш лозим. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling