Информатика асослари фанидан


Download 0.88 Mb.
bet7/15
Sana28.12.2022
Hajmi0.88 Mb.
#1017849
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
ахборот техналогиялар мутахасиси

Сана ва вақт қўйиш.
Саҳифаларга сана ва вақт қўйиш
1. Вставка менюсида Дата и время (сана ва вақт) буйруғи танланади.
2. Формат рўйхатидан бетга қўйиладиган сана аниқланади: қаторнинг керакли жойига сана қўйилади.



Эслатма. Бетнинг номери ҳужжатнинг барча бетларидан ўчирилади. Баъзи бетларнинг номерини ўчириш учун ҳужжатни бўлимларга бўлиб улар ўртасидаги алоқани узиш керак. Қўшимча маълумотлар олиш учун ойнадаги мос тугмани босиш керак.
Агар ҳужжатнинг биринчи бетига алоҳида колонтитул ёки тоқ ва жуфт бетларга ҳар хил колонтитуллар қўйилган бўлса, бетлар номерини ва санани ҳар бир колонтитулдан ўчириш лозим.
Ҳужжатларни қисмларга бўлиш.
Microsoft Word дастурида саҳифа матн ёки расм билан тўлиши билан автоматик тарзда узилиш ҳосил бўлади. Саҳифанинг узилиши деганда биз бир саҳифа тўлиб, кейинги саҳифа бошланишини тушунамиз.
Бу вазифаларни биз керакли жойда ўзимиз қўлдан бошқаришимиз ҳам мумкин.


  1. Автоматик тарзда саҳифанинг узилиши.

  2. Саҳифани қўлдан узилиш ҳосил қилиш.

Бу бизга ҳар бир бўлим ёки ҳужжатнинг янги саҳифадан бошланишига имконият яратади.
Катта ҳажмдаги ҳужжатлар билан ишлаганда ҳужжатда янгидан – янги узилишлар қўйиш тўғри келади. Бу ҳолатдан чиқиш учун саҳифани автоматик тарзда бўлишга қўйилади. Microsoft Word дастури қуйидагиларни ўз ичига олган ҳолда ишлайди: абзац ўртасидан бўлишни ёки жадвалнинг қаторини бўлишни таъқиқлайди.
Қатор оралиқлари масофасини ўзгартириш.
Менюдаги биринчи буйруқ «Шрифт»дир. Буйруқ бажарилгандан сўнг намоён бўлган ойнада кўриниб турадиган «Шрифт», «Интервал» ва «Анимация» каби уч қисмдан иборат. Шрифт қисмида матнда қўлланиладиган шрифт тури, ўлчами, ранги, ёзилиш шакли (Ж, К, Ч) танланади. Ундан ташқари, индексларни юқорида ёки пастда ёзиш, барча ҳарфларни катта қилиб ёки соя билан ёзиш ва бошқа амаллар бажарилади. Барча ўлчамлар танлангандан сўнг ОК тугмачаси босилади. «По умолчанию» тугмачаси — компьютер ҳар ёқилганида аввал танланган шрифт, танланган ўлчамлар билан (бошқа буйруқ берилмагунча) ишлатилишини таъминлайди.
Интервал қисмида ҳарфлар ўртасидаги масофа, уларнинг силжиши ўзгартирилади.
Анимация қисмида матннинг белгиланган қисмига анимацион эффектлар қўлланилади. Бунинг учун рўйхатдаги анимация эффектларидан бири танланиб, сўнг ОК тугмачаси босилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling