Информатика асослари фанидан


Автоматлаштирилган формат


Download 0.88 Mb.
bet9/15
Sana28.12.2022
Hajmi0.88 Mb.
#1017849
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
ахборот техналогиялар мутахасиси

Автоматлаштирилган формат.
Матнни форматлаш деганда унга турли воситалар ёрдамида чиройли кўриниш бериш учун хизмат қилувчи операциялар тушунилади. «Форматлаш» тушунчаси матннинг қайси элементига нисбатан қўлланилаётганига қараб турли маъно касб этилиши мумкин. Масалан, символларга нисбатан «форматлаш» тушунчаси турли шрифтлардан ва уларнинг кўринишларидан фойдаланишни, саҳифада жойлаштиришни, саҳифага нисбатан хошияларини кўрсатиш, устки ва остки колонтитулларни жойлаштириш, ҳужжатга нисбатан мундарижа, предмет кўрсаткичи каби турли элементларни қўшишни ва ҳоказоларни англатиш мумкин. «Форматлаш» жараёни автоматик тарзда бажарилиши мумкин. Биз қуйида автоматик форматлашни кўриб чиқамиз. Автоматик формат ёрдамида ёзувларни, рўйхатни маркерлаш ва номерлашни, чегара, белги ва дробларни тез форматлайди.



Ҳужжатни автоматик тарзда форматлашни ҳужжатга кирилганда ёки уни яратилгандан кейин бажариш мумкин. Бу икки шароитда ҳам Microsoft Word дастурига ўзгартириш киритиш мумкин. Автоматик форматлашни айрим холларда ўчириб қўйиш ҳам мумкин. Автоматик форматлаш жараёнида ҳужжатнинг ҳар бир абзацида ташхис ўтказиб борилади. Масалан: автоматик тарзда абзацлар ёки рўйхатнинг номерланиш белгилари яратилиши, кейин эса иштирок этаётган ҳар бир элементга шакл берилади.
Автоматлаштирилган форматни яратиш тури.
Бу бўлимда Microsoft Word дастурида автоматик форматлаш функциялари ҳақида тушунча берилади.



Қисқа тире (-)
Матнда олдида ёки кейинида пробел тугмаси билан жой қолдирилган бир ёки бир неча дефислар (-) матнда қисқа тире билан алмаштирилади.
Масалан: «3-10 бетлар» матни «3 – 10 бетлар» га автоматик тарзда алмаштирилади.
Узун тире ( -- )
Икки дефис ёнма – ён қўйилса, матндаги кейингиларни бевосита узун тирега алмаштиради:
«март--апрел» матни «март – апрел» га автоматик алмашатирилади.
қалин шрифт
Юлдузча билан ўралган (қ) матн қалин шрифтга бўялади.
Масалан: «қинформатикақ» сўзи «информатика»га алмашади.
Оғма шрифт
Матнни (_) чизиқча билан ўралган бўлса, мант оғма шаклга келади.
Масалан: «_информатика_» «информатика»га алмашади. Автоматик форматлаш усули қандай бажарилади. Форматлаш жараёни икки йўналишда боради.
Дроби
Оддий дроблар худди бир белги каби ёзилади. Масалан: 1/4, 1/2, 3/4 сонлари ¼, ½, ¾ га алмашади.
Ҳужжатни кириш вақтида форматлаш:
Автоматик форматлашни яратиш учун менюлар қатори Сервисдан Ўлчам автозамена буйруғини танлаймиз, махсус ойна ҳосил бўлади ва бу ойнадан Автоформат при вводе тўпламидан керакли ўлчамларни белгилаб оламиз. Ўзгартиришларни қайтарилиши учун автоматлаштирилган формат ёрдамида бажариш ёки автоматлаштирилган формат ўлчамларни ўзгартириш учун Ўлчам автозамена тугмасидан фойдаланиш тақазо этилади. Бундай вазиятда кичик бўлган тўлиқ ёки сўз бошида катта бўлмаган кўк майдонча ҳосил бўлиши мумкин. Бу тугмачани ўзгартириш учун унга сичқонча кўрсаткичи келтирилиб босилса бас.
Ҳужжатни киришдан кейин форматлаш.
Ҳужжатнинг барча қисмини форматланганлигини кўриш учун ҳамма автоматик ўзгартиришларни ва қабул қилинган ёки қайтарилганлигини Формат менюсидан Автоформат буйруғини танланади, кейин эса Автоформат мулоқот ойнасидан керакли ўзгартиришларни киритинг.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling