Информатиканинг ахборотлашган жамиятдаги урни ва ахамияти


«Ахборот технологияси» фани ахборотларни жамлаш


Download 237.5 Kb.
bet2/17
Sana13.09.2023
Hajmi237.5 Kb.
#1676476
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
informatika fani uning mazmuni va axamiyati.

«Ахборот технологияси» фани ахборотларни жамлаш, саклаш, узатиш ва шу жараенларни амалга оширувчи барча техник воситаларни ишлатишни ургатувчи фан.
Кундалик турмушда турли куринишдаги ахборотлар, масалан, матнли, графикли, жадвалли, овозли(аудио), расмли, видео ва бошка ахборотлар билан ишлашга тугри келади.
Хар бир турдаги ахборот билан ишлаш ( йигиш, саклаш) учун хар хил техник характерга эга булган ахборот курилмалари керак булади.
Микроэлектроника ишлаб чикариш технологиясининг ривожланиши ва ута кучли процессорли компьютерларнинг яратилиши ахборотларни кайта ишлаш имкониятларини кенгайтирмокда.
Интерфейс компьютернинг имкониятларини кенгайтирувчи курилма булиб, унинг асосий вазифаси ташки курилмалардан киритиладиган маълумот (сигнал) ларни компьютерда кайта ишлаш учун кулай холга келтиришдан иборат.
Ахборот технологиясидан фойдаланиш ва уни бирор-бир сохага татбик килиш уз ичига катор вазифаларни олади. Куйида ахборотлашган фаолият объектлари хакида гап юритамиз.
Бундай объектларга сонлар (улчаш ва моделлаштириш натижалари), матнлар, тасвирий ахборотнинг статистик ва динамик ифодалари, расмлар, чизмалар, аннимациялар, овозли образлар(езилган овоз,мусика ва бошкалар) киради.Фойдаланувчининг мустакил ва онгли равишда олиб борадиган фаолиятига ахборот объектларини яратиш, керакли ахборот объектларини излаш, ахборотларни йигиш, тахлил килиш ва ажратиб олиш, ташкиллаштириш, керакли куринишда тасвирлаш, ахборот объектларини (матн, сухбат, расм, уйин ва бошка куринишда) узатиш, моделлаштириш, лойихалаш, объектларни режалаштириш ва бошкалар киради.
Ахборот технологияси моделлари муайян амалларни онгли ва режали амалга оширишда узлаштирилади. Бу жараен куйидагиларни уз ичига олади:
Компьютер, шу жумладан , принтер, модем, микрафон ва овоз эшиттириш курилмаси, сканер, ракамли видеокамера, мультимедиа проектори, чизиш планшети, мусикали клавиатура кабилар хамда уларнинг дастурий таъминоти;
Ускунавий дастурий таъминот;
Виртуал матн конструкторлари, мультипликациялар, мусикалар, физик моделлар, географик хариталар, экран процессорлари ва хоказо.
Ахборотлар мажмуи- маълумотномалар, энциклопедиялар, виртуал музейлар.
Техник куникмалар тренажёрлари (тугмачалар мажмуидан тугмачаларга карамасдан маълумот киритиш, дастурий воситаларни дастлабки узлаштириш).

Хозирги кунда ахборот ва компьютер технологиялари иборалари кундалик турмушда энг куп кулланиладиган тушунчалар хисобланади. Чунки хаётнинг кайси сохасини олмайлик, кандай амалларни бажармайлик, албатта, ахборотлар билан иш курамиз. Яъни ахборотлардан фойдаланиш, ахборот алмашиш, уларни узатиш, узлаштириш инсон фаолиятмнинг асосий негизини ташкил этади.


Хозирги кунда ахборот технологияси жамиятнинг жадал ривожланишига таъсир этувчи энг мухим омилдир. Ахборот технологияси инсоният тараккиётининг турли боскичларида хам мавжуд булган булсада, хозирги замон ахборотлашган жамиятнинг узига хос хусусияти шундаки, цивилизация тарихида биринчи марта билимларга эришиш ва ишлаб чикаришга сарфланадиган куч энергия, хом- ашё, материаллар ва моддий истеъмол буюмларига сарфланадиган харажатлардан устунлик килмокда, яъни ахборот технологиялари мавжуд янги технологиялар орасида етакчи уринни эгалламокда.
Ахборот технологиялари индустрияси мажмуини компьютер, алока тизими, маълумотлар омбори, билимлар омбори ва у билан боглик фаолият сохалари ташкил килади. Ахборот технологияси сохасида бевосита ишламайдиган одамлар хам кундалик ишларида унинг имкониятларидан фойдаланади, Ахборот технологиялари турмушнинг барча сохаларига борган сари купрок сингиб бориб, унинг харакатланувчи кучига айланмокда.
Бугунги кунда ахборот технологияси шартли равишда сакловчи, рационаллаштирувчи, яратувчи турларга ажратиш мумкин. Биринчи турдаги технологиялар мехнатни, моддий ресурсларни, вактни тежайди. Рационаллаштирувчи ахборот технологияларига чипта буюртма килиш, мехмонхона хисоб- китоблари тизимлари мисол булади. Яратувчи (ижодий) ахборот технологиялари ахборотларни ишлаб чикарадиган, ундан фойдаланиладиган ва инсонни таркибий кисм сифатида уз ичига оладиган тизимлардан иборат.
Ахборот технологияларининг хозирги замон тараккиёти хамда ютуклари фан ва инсон фаолиятининг барча сохаларини ахборотлаштириш зарурлигини курсатмокда. Чунки айнан мана шу нарса бутун жамиятнинг ахборотлаштирилиши учун асос ва мухим замин булади. Жамиятни ахборотлаштириш деганда, ахборотдан иктисодни ривожлантириш, мамлакат фан-техника тараккиётини, жамиятни демократлаштириш ва интеллектуаллаштириш жараёнларини жадаллаштиришни таъминлайдиган жамият бойлиги сифатида фойдаланиш тушунилади.



Download 237.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling