Информатиканинг ахборотлашган жамиятдаги урни ва ахамияти


Маълумотлар омборини ташкил этиш


Download 237.5 Kb.
bet14/17
Sana13.09.2023
Hajmi237.5 Kb.
#1676476
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
informatika fani uning mazmuni va axamiyati.

Маълумотлар омборини ташкил этиш
Маълумотлар омборидаги ахборотлар бир неча усуллар билан ташкил этилиши мумкин.
Маълумотлар омборининг энг содда ва кенг таркалган шакли жадвал куринишидир. Маълумотлар омборининг бундай куриниши реляцион омборлар деб аталади. Реляцион омборларнинг аник сондаги устунларга эга булиб, уларнинг хаммаси номларга эга булади.
Компьютерлардан аксарият холларда матнли файллар ( турли хат, реферат, шеър) ни яратишда фойдаланилади.Фойдаланувчининг малакаси ошиб борган сари у матнли файллар урнида турли шаклдаги ва ва берилган вазифани бажарувчи файллардан фойдалана бошлайди. Масалан матн файл ичида турли хил сонли, белгили маълумотларни киритиш оркали жадвалли, картотекали, видеотекали, ташкилотлар манзили ва бошка маълумотларни жамловчи омбор сифатида фойдаланиш мумкин.Бундай омборларда ахборотни тасвирлаш ва жойлаштиришни фойдаланувчининг узи белгилайди.
Матнли файлларда ахборотларни жойлаштиришнинг бир вариантини аник мисол тариеасида куриб чикайлик. Масалан Узбекистонда тугилган ва фундаментал фанлар сохасида фаолият курсатаётган йирик мутахассисларнинг « Фанлар экспертлари омбори» деб номланадиган картотекасини ( матнли файлларда) яратиш мумкин. Бундай картотекалардан фойдаланиш анча кулай.
Хар бир олим (омбор атамасида –эксперт) 30 та банддан иборат махсус анкетани тулдиради. Хар бир бандга шартли равишда иккилик коди берилади. Масалан, NA-экспертнинг фамилияси, ДА- уй манзили, ЕД- маълумоти, FT- чет элга хизмат сафарига борганлиги вабошка кодлашлар маълум маълумотларни билдирсин.
Оператор хар бир анкетани матнли файлга киритади.
Масалан:
NA- Сахобов Анвар Туйчиевич
ДА- 700019, Тошкент ш, Г.Гуломов кучаси, 34, 26 уй.
ЕД- олий
FT- 1998 йил Англиягаборган.
Баъзи бандлар матнли файлнинг бир неча сатрида ёзилади ва бутун анкетадаги сатрлар сони узгарувчан булади. Эгаллаган лавозими, унвонлар, фаолият курсатаётган институтлари «очик» матнда киритилади ва уларнинг номларини ёзиш ихтиёрий куринишда булади.Масалан: «лабаратория муд» ёки «лаб муд».
Тушунарлики, бунга ухшаш маълумотлар омборлари иш жараёнида жуда аскотади: уларни укиш, нусхалаш, узгартириш, когозга чикариш, бирор булагини ажратиб олиш, хаттоки оддий ахборотни излаш(NА, ЕД каби) осонгина бажарилиши мумкин. Аммо бундай омборларнинг афзалликлари шу билан тугайди. Сунгра унинг камчиликлари кетма кет санаб утилади. Бир томондан, юкорида кайд килинган куринишда ахборотни киритиш осон булганлиги сабабли файлларни саклаш пайтида ундаги маълумотларнинг бузилиши ( кисман учиб кетиши, узгариши) га олиб келиши мумкин.
Энг асосийси шундаки, маълумотлар омборини яратишдан максад хосил килинган маълумотлардан фойдаланиш кулайлигидир. Биринчидан, турли аломатларига кураахборотларни тартиблаш, иккинчидан, ихтиёрий белгиларига кура ажратиб олиш осон. Матнли файллар эса маълумотларни бундай ташкиллаштиришни амалга ошира олмайди.
Ахборотлар тизими воситасида кайта ишлаш учун жадвал куринишидаги маълумотлар кулай хисобланади. Компьютернинг дастурий таъминотига кирадиган дастурлар хотирадаги жадвалларни «танийди». Компьютер хотирасида жадвал сифатида сакланадиган файллар, асосан, кенгайтмаси dbf (Data Base File) булган файллардир. Биз юкорида куриб утган олимлар хакидаги маълумотларни сакловчи файллар хам dbf кенгайтмали файлга мисол була олади.

Download 237.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling