Информатиканинг ахборотлашган жамиятдаги урни ва ахамияти


Маълумотлар омборини бошкариш тизимлари


Download 237.5 Kb.
bet15/17
Sana13.09.2023
Hajmi237.5 Kb.
#1676476
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
informatika fani uning mazmuni va axamiyati.

Маълумотлар омборини бошкариш тизимлари.
Шахсий компьютерлар хисоблаш техникаси воситаларининг янги синфини ташкил этади. Улар ахборотларни кайта ишлашнинг юкори кафолатланиши, арзонлги, ихчамлиги, турли амалларни бажара олиши, кам электр куватини сарфлаши билан ажралиб туради. Бу хусусиятлар компьютерлар асосида кенг вазифаларга мулжалланган автоматлашган ишчи жойлари (АИЖ) ни яратиш имконини беради.
Компьютерда маълумотлар омборини хосил килиш ва улар билан ишлаш учун махсус дастурлар яратилади. Кейинги йилларда чикарилаётган компьютерларда амал бажариш тезлигининг жуда катталиги (100 млрд/с) ва унинг хотираси кенгайганлиги (40- 60 Гб) катта имкониятларга эга булган маълумотлар омборини яратиш имконини бермокда.
Компьютерда маълумотлар омборини яратиш ва уни ишлатишни белгиловчи иккита омил мавжуд: биринчи омил- кандай мазмунга эга булган маълумотлар ( яъни уларни ташкиллаштириш) ва иккинчиси- йигилган маълумотлардан кандай фойдаланиш кераклигидир. Масалан ходимлар руйхатини кайта ишловчи турли хилдаги дастурлар мавжуд.Лекин бундай дастурлар бирор кишининг фамилиясини излаш ёки у хакида бирор маълумотни топишга( ажратишга) караб бир- биридан жиддий фарк килади. Бундан ташкари , хар бир берилган соха учун узининг дастури ишлаб чикилиши керак. Масалан, кимёвий моддалар хакидаги маълумотлар омбори учун мулжалланган дастурлар авиапассажирлар руйхатини кайта ишлаш учун умуман яроксиздир.
Компьютердаги маълумотлар омборидан фойдаланиш учун махсус дастурий воситаларнинг мажмуи- маълумотлар омборини бошкариш тизими яратилади.
Маълумотлар омборидан фойдаланиш учун махсус дастурлар яратилади ва бундай дастурлар маълумотлар омборини бошкариш тизими деб аталади.
Маълумотлар омборида ахборотлар асосан матн ва ракам куринишида сакланади.
Маълумотлар омборини бошкариш тизими вазифасига маълумотлар омборини бошкаришнинг куйидаги хусусиятлари кириши мумкин:

  • Маълумотлар омборига кириш:фойдаланувчининг талабига жавобан ахборот турига катъий назар унга кулай куринишда жавоб бериш

  • Маълумотларни модификациялаш: берилган ахборотни фойдаланувчи талабга мос холда ( техник имкониятларни хисобга олинган холда) узгартириш.

  • Ишончлилик даражаси: курилмалар тасодифан тухтатилганда маълумотлар омборини кайта тикланиш кобиляти.

  • Маълумотларни химоялаш: маълумотлар омборидан рухсатсиз (санкциясиз) фойдаланишнинг чекланганлиги.

  • Маълумотлар омборидан тармокда фойдаланиш: маълумотлардан бир вактда бир неча кишининг ( бир- бирига халаит бермасдан) фойдаланиш.

Маълумотлар омборини бошкариш тизими узининг маълум куринишдаги ички тузилишига, амалга оширувчи амалий дастурларга эга булиши керак.
Бундай дастурлар икки турга: интеграллашган(умумлаштирилган ) ва пакетли дастурларга ажратилади.
Интеграллашган дастурлар автоматлашган ишчи жойлари яратишнинг асосини ташкил этади. Бундай тизимлар куйидагиларни амалга оширишни таъминлайди:
Муаммоли- йуналтирилган ахборотларни киритишнинг кулайлиги;
Олдин киритилган ахборотлардан фойдаланишнинг енгиллиги
Мураккаб структурали хужжатларни кайта ишлаш ва шакллантириш
Шахсий картотекалар, ишчи календарлар, ёзув дафтарлари ва бошка воситаларни яратишнинг мумкинлиги.
Хозирги кунда интеграллашган дастурларга нисбатан пакетли дастурлардан купрок фойдаланилади.
Кенг таркалган пакетли дастурларга матнли ахборотларни кайта ишлаш (Word) , «электрон жадваллар» ва маълумотларомборини кайта ишлаш тизимлари мисол булади.Кенг таркалганлиги буйича «Ишчи графиклар»тизими ва коммуникация тизимлари кейинги уринларда туради.
Муайян йуналишдаги маълумотлар омборини бошкариш учун мутахассислар
томонидан дастурлар яратилади.Уларда фойдаланувчининг тизим билан мулокоти асосида маълум хужжатларни яратиш ёки уни кайта ишлашда куриладиган типик вазифалар ёритиб берилади.



Download 237.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling