Информатиканинг ахборотлашган жамиятдаги урни ва ахамияти


Download 237.5 Kb.
bet13/17
Sana13.09.2023
Hajmi237.5 Kb.
#1676476
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
informatika fani uning mazmuni va axamiyati.

Савол ва топшириклар:



  1. Маълумотларнинг кандай турлари мавжуд?

  2. Маълумотларнинг кандай куринишлари мавжуд?

  3. Иерархик тизим деб нимага айтилади?

  4. Тармокли тизим деб нимага айтилади?

  5. Маълумотларнинг тармокли модели деб нимага айтилади?

  1. Маълумотлар омборини бошкаришнинг тармокли тизими деб нимага айтилади?

  2. Маълумотларнинг реляцион омбори деб нимага айтилади?

Фойдаланилган адабиётлар:





  1. А.А.Абдукодиров, А.Г. Хайитов, Р.Р.Шодиев «Ахборот технологиялари» «Укитувчи» нашриёти, Тошкент

  2. Фигурнов «IBM PC для пользователья».

  3. А.Сатторов «Информатика ва ахборот технологиялари»

Маълумотлар омбори ва уни бошкариш тизимлари.


Режа:



  1. Маълумотлар омбори тушунчаси.

  2. Маълумотлар омборини ташкил этиш.

  3. Маълумотлар омборини бошкариш тизимлари.

Таянч иборалар:
Маълумотлар омбори – аник бир сохада тупланган билимларни компьютерда тасвирлаш ва кайта ишланган ахборотларни саклашга мулжалланганмодель.
Маълумотлар омборини бошкариш тизими -- маълумотлар омборини яратиш, юритиш ва фойдаланишга мулжалланган дастур ва тил воситалари мажмуи.

Маълумотлар омбори.


Маълумотлар омборини ташкил этувчи элементлар турли куринишда булиши мумкин. Энг куп таркалган ва амалиётда кулланиладиган маълумотлар матнли файллар хисобланади. Чунки матнли файллар оркали турли ахборотларни ифодалаш ва компьютер хотирасида саклаш мумкин.
Компьютер асосидаги ахборот технологияларининг куринишларидан бири маълумотлар омборихисобланади. Оддий файллардан фаркли равишда маълумотлар омбори компьютер хотирасида жойлашган ахборотларни излаш ва саралашни амалга ошириш имкониятларига эга.
Маълумотлар омбори деб, компьютернинг узок муддатли хотирасида сакланаётган ахборотлар ва улар устида аник бир ишлаш усулларига имкон берадиган маълумотлар йигиндисига айтилади.
Маълумотлар омборида турли маълумотлар сакланиши мумкин. Масалан поезд, самалёт, автобусларнинг харакатланиш жадвали, дукон ёки омбордаги махсулотларнинг мавжудлиги хакидаги маълумотлар, талаба, укитувчи ва ходимлар хакидаги маълумотлар ва бошкалар маълумотлар омборига мисол була олади.
Маълумотлар омборини яратиш ва уни ишлатиш учун шахсий компьютердан фойдаланиш шарт эмас. Масалан табибнинг кабулхонасидаги беморлар картотекасини маълумотлар омбори деб хисоблаш мумкин.
Маълумотлар омборини ахборотларни компьютерлашган шаклдаги алохида йигиндиси деб тушуниш мумкин.
Бирор кутубхонадаги барча китоблар ёки бутун дунёдан чикарилаётган журналлардаги математик тадкикотлар хакидаги барча маколалар руйхатини жамланиши маълумотлар омборига мисол була олиши мумкин.
Ер юзида катор фойдаланилаётган мавжуд 3000 маълумотлар омборларидан куп кисмини хусусий компьютерларда яратилган. Улар омборларда кандай маълумотларни саклаш, ахборотни кандай йигиш , кандай янгилаш ва расмийлаштириш кераклиги масалаларини хал этишган. Маълумотлар омборлари хам улар жойлашган давлатлар каби турли- тумандир. Баъзи ахборот тизимлари катта эмас.

Download 237.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling