Информатиканинг ахборотлашган жамиятдаги урни ва ахамияти


Download 237.5 Kb.
bet16/17
Sana13.09.2023
Hajmi237.5 Kb.
#1676476
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
informatika fani uning mazmuni va axamiyati.

Савол ва топшириклар:

  1. Маълумотлар омбори нима?

  2. Маълумотлар омборида кандай маълумотлар сакланади?

  3. Маълумотлар омборини бошкариш тизими деганда нимани тушинасиз?

  4. Интеграллашган ва пакетли дастурлар хакида нима биласиз?

Фойдаланилган адабиётлар:



  1. А.А.Абдукодиров, А.Г. Хайитов, Р.Р.Шодиев «Ахборот технологиялари» «Укитувчи» нашриёти, Тошкент

  2. Фигурнов «IBM PC для пользователья».

  3. А.Сатторов «Информатика ва ахборот технологиялари»


Компьютер тармоклари


Режа:

  1. Компьютер тармоги тушунчаси;

  2. Компьютер тармоги турлари;

  3. Тармокларнинг техник воситалари.



Таянч иборалар:
Ахборот ашёлари деганда архив, кутубхона, фондлар, маълумотлар омбори ва бошка ахборот тизимларидаги хужжатлар йигиндиси тушунилади.
Маршрутлаш бу- керакли манзилга ахборот блокини узатиш йулини аниклаш жараёнидир.
Селекциялаш- тегишли манзилдаги ахборотни саралаш демакдир.
Коммуникацион тизимлар абонент тизимлар орасида ахборотларни узатиш учун маршрутлаш ва богланишларни коммутация килиш вазифасини бажаради.
Компьютерда турли масалаларни хал килишда фойдаланиш мумкин. Ахборот алмашиш учун магнит ва компакт дисклардан фойдаланиш ёки бошка компьютерлар билан умумий тармокка уланиш керак булади.
Компьютерларнинг узаро ахборот алмашиш ммкониятларини берувчи курилмалар мажмуига компьютер тармоклари дейилади.
Тармокнинг асосий имкониятлари тармокка уланган компьютерлар ва ахборот ашёларига боглик.
Ахборот ашёлари деганда архив, кутубхона, фондлар, маълумотлар омбори ва бошка ахборот тизимларидаги хужжатлар йигиндиси тушунилади.
Тармокдаги компьютерларида сакланаётган ахборот ашёларига ушбу тармокка уланган бошка компьютерлар ёрдамида кириш мумкин. Компьютерлар сонига караб тармоклар локал, минтакавий ва глобал тармокларга булинади.
Локал тармоклар бир бинода ёки бир бирига якин биноларда жойлашган компьютерларда узаро ахборот алмашиш имконини берувчи тармок хисобланади.
Бундай тармокларда ахборот алмашиниш алока кабеллари (баъзан, телефон тизими ёки радиоканал) оркали амалга оширилади. Бунда фойдаланувчилар тармокка уланган компьютерлардаги маълумотларни биргаликда кайта ишлаш ва маълумотларни айрибошлаш ва дастур, чоп этиш курилмаси, модем ва бошка курилмалардан биргаликда фойдаланиш имкониятларига эга булишади.
Шунинг учун, биттадан куп компьютерга ега булган фирмалар уз компьютерларини локал тармокка бирлаштиради.
Локал тармокда компьютерлар орасидаги масофа якин булганлиги боис, телефон каналларидан фойдаланмасдан ахборотни узатиш тезлигини ошириш мумкин.
Локал тармокда ахборотни узатиш учун ахборотни маршрутлаш ва селекциялаш лозим булади.
Маршрутлаш бу- керакли манзилга ахборот блокини узатиш йулини аниклаш жараёнидир.
Селекциялаш- тегишли манзилдаги ахборотни саралаш демакдир.
Локал тармоклар ахборотни маршрутлаш ва селекциялаш усули буйича икки синфга ажратилади.
Лоал тармоклар селекциялаш оркали ахборотни бир абонамент тизимидан бошка тизимга узатишни таъминлайди.
Ишчи тизимлар катта мкдордаги маълумотни саклаш, излаш, мураккаб хисоблашлар, моделлаштириш, дастурий таъминотни ривожлантиришга хизмат килади.
Маъмурият тизимлари тармокни бошкаради. Коммуникацион тизимлар абонент тизимлар орасида ахборотларни узатиш учун маршрутлаш ва богланишларни коммутация килиш вазифасини бажаради.
Минтакавий тармок – бирор туман, вилоят ёки республика микёсидаги компьютерларни узида мужассамлаштирган тармок.
Бундай тармокда бир нечта марказлашган (яъни локал тармокларни бирлаштирувчи) жуда кувватли серверлар мавжуд булади ва бундай серверлар уртасидаги ахборот алока кабели, оптик толали ёки сунъий йулдош радиоалока каналлари ёрдамида узатилади.
Глобал тармок – дунёнинг ихтиёрий давлатидаги компьютерларни узида бирлаштириш имконига эга булган тармок. Бу тармок интернет (Internet) деб хам юритилади.



Download 237.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling