Информатиканинг ахборотлашган жамиятдаги урни ва ахамияти


Download 237.5 Kb.
bet3/17
Sana13.09.2023
Hajmi237.5 Kb.
#1676476
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
informatika fani uning mazmuni va axamiyati.

Савол ва топшириклар:

  1. Ахборот технологиялари нима?

  2. «Ахборот технологияси» фани нималарни ургатади?

  3. Ахборот технологияларининг ривожланишини белгиловчи ички ва ташки омилларга нималар киради?

  4. Ахборотларни узатишнинг кандай усулларини биласиз?

  5. Жамиятни ахборотлаштириш деганда нимани тушунасиз?

  6. Жамиятда ахборотларни кайта ишланишига мисоллар келтиринг?

Фойдаланилган адабиётлар:





  1. А.А.Абдукодиров, А.Г. Хайитов, Р.Р.Шодиев «Ахборот технологиялари» «Укитувчи» нашриёти, Тошкент 4-10 бетлар.

  2. Фигурнов «IBM PC для пользователья».

Компьютерга хизмат курсатиш


Режа:


  1. Каттик дискка хизмат курсатиш амаллари.

  2. Компьютернинг фойдаланувчига мос мухитини ташкил этиш.

Таянч иборалар:
Rescue дастури маълумотларни (юклаш дастурини) ёрдамчи дискка ёзиб куяди ва уларни шу дискдан кайта тиклаб беради.
Image дастури ёрдамида нусхаланиб куйилса, дискнинг тизимли сохаси бузилганда уни кайта тиклаш анча енгил бажарилади.
SpeeDick ёки ScanDick дастурлари файллар жойлашишини оптималлаштирувчи дастур.
Компьютердан фойдаланувчи компьютердаги ва экрандаги маълумотларнинг жойлашишини узи учун кулай холатга келтириб олиши лозим. Бунинг учун ёрдамчи дискни тайёрлаб кыйиш, хотирани кераксиз файллардан тозалаш, дискларни оптиммаллаш каби ишлар бажарилади.
Каттик дискка хизмат курсатиш амаллари деганда нима тушунилади? Маълумки, компьютер электр тармогига уланганда винчестер дискчалари харакатга тушади ва унинг айланиш тезлиги минутига 6500-10000 мартагача етади. Бу жуда катта тезлик. Худди шунингдек, компьютернинг бошка курилмалари хам иш жараёнида катта кучланишга эга булади ва электр токи утиши натижасида узидан иссиклик чикаради. Каттик дискка курсатиладиган хизматлар ундги маълумотларга ишлов беришдан иборат. Уларни кандай амалга оширишни куриб чикамиз.
Дискдаги файллар билан ишлаганда операцион тизим, узак каталог, файллар жойлашиш жадвали (FAT-Fait allocation Table), дискнинг юкланиш дастури ёзилган кисмидаги маълумотлардан фойдаланилади. Агар дискнинг тизимли кисми бузилса, дискдаги маълумотлардан тула ёки кисман хам фойдаланиб булмайди. Дискнинг тизимли булимини (Dick Edit туридаги дастур ёрдамида) кайта тиклаш мумкин. Лекин бундай иш фойдаланувчидан юкори малака ва куп вакт талаб килади. Агар тизимли булим файлларини доимий равишда Image дастури ёрдамида нусхаланиб куйилса, дискнинг тизимли сохаси бузилганда уни кайта тиклаш анча енгил бажарилади. Image.exe дастури дискнинг тизимли сохаси хакидаги маълумотларни Image.dat файлига ёзиб куяди. Ушбу файллар жойлашиш жадвали ва узак каталог хакида маълумотлар тасвирланади.
Хар сафар Image.exe файли ишга туширилганда ундаги ахборот янигланиб туради, файлнинг аввалги холати эса, Image.bak файлида сакланади.
Image.exe файлини ишга тушириш куйидагича бажарилади:
Image [диск юритувчи номи].
Агар диск юритувчи курсатилмаса, фаол (жорий) диск юритувчи тушинилади.
Image.bak файлини хосил килишни бекор килиш учун Image / Noback буйруги берилади.
Image дафтурининг бажарилиш вакти жуда киска, шунинг учун уни тез-тез бажариб туриш тавсия этилади.
Ёрдамчи дискни тайёрлаб куйиш хам фойдаланувчи учун мухимдир. Ёрдамчи диск нима ва унинг вазифаси кандай, деган саволга жавоб берайлик. Компьютернинг бошлангич юкланиш жараёнида DOS нинг тизимларини очиш ва уларни ишлатиш учун (яъни бошкаришни буйрук файлларга бериш учун) BIOS дастурларидан фойдаланилади. Агар бу дастурдаги маълумотлар бузилган булса, компьютер ишга тушмайди (юкланиш руй берганда) «куринмайди». Бундай холатда йуколган ёки бузилган маълумотларни тиклаш осон иш эмас, хатто мутахассислар учун хам талайгина вакт талаб килади. Бу вазиятда Rescue дастури ёрдам беради. Ушбу дастур маълумотларни (юклаш дастурини) ёрдамчи дискка ёзиб куяди ва уларни шу дискдан кайта тиклаб беради.
Ёрдамчи дискни тайёрлаш учун 2-3 дакика вакт сарф этилади ва хар сафар DOS конфигурацияси узгартирилганда ёрдамчи дискни янгилаб туриш тавсия этилади.
Компьютерни ишлатиш жараёнида дискда жуда куп кераксиз ва bac кенгайтмали файллар хосил булади. Хотирани кенгайтириш, тозалаш максадида каттик дискларни кераксиз файллардан тозалаш учун Wipeinfo дастуридан фойдаланиш мумкин.
Компьютердан канча куп фойдаланилса, каттик дискнинг файлларга тула колиш эхтимоли шунча ортади. Албатта, хар кандай ахборотни у ишлатиб булингач, хотирадан учириш керак булади. Лекин шунда хам баъзи бир «кераксиз» файллар сони купайиб кетади. Бундай холларда (бъзан, ахборот хажми анчагина катта булганда), ахборотларни «сикувчи» махсус архивлаш дастурлари кулланилади. Архивлаш дастурлари махсус услубларни куллаш хисобига ахборотларни «сикиш» имконини беради, яъни ахборотнинг нисбатан кичик хажмдаги нусхасини яратиш хамда бир нечта файлни битта файлга бирлаштириш имконини беради. Бундай дастурлар кейинги бобда танишасиз.
Каттик дискдаги манзиллар жойлашиши ягона тизим (куриниш)га эга булади. Бу холат барча куриинишдаги дискларга таълукли. Дискни доимий ишлатиш жараёнида – файлларни ёзиш, учириш, кайта ёзишда жуда куп буш жойлар хосил булади ва купгина файллар булак-булак булиб ажралиб колади.
Шунга ухшаш холларда файллар жойлашишини оптималлаштирувчи дастур, масалан, SpeeDick ёки ScanDick дастурларидан фойдаланиш мумкин. Бу дастурлар барча файлларни диск (манзил) бошланишига кучиради ва файлларнинг булакларга ажралишини тугрилайди. Бундай дастурларнинг бажарилиши бир неча минутни ташкил этади. Шу боис, вакти-вакти билан компьютернинг барча мантикий дискларини оптималлаштириш максадга муофик.
Компьютердан фойдаланувчи унинг ресурс ва имкониятларини яхши билиш керак. Компьютернинг асосий ташкил этувчилари – марказий процессор, каттик диск (винчестер), хотира ва бошкалар унинг ишлаши жараёнида катта юкланма (нагрузка) олади. Буни куйидагича ухшатиш билан тушунтириш мумкин. Хар бир автомобиль хайдовчиси уз машинасида юриш учун унга доимий равишда бензин куйиб туриши, ювиши, техник хизматлар курсатиши ва шу каби ишларни уз вактида бажариб туриши лозим. Агар бу ишлар уз вактида бажарилмаса, унинг натижаси жуда ачинарли булади. Худди шунингдек, компьютердан фойдаланувчилар хам уни факат уз масалаларини ечишда ёки турли хил компьютер уйинларни ташкил этишда фойдаланмасдан, хотирадаги кераксиз файлларни учириши, турли узгаришларни тугрилаши, файллар тизимининг бутунлигини саклаш каби амалларни бажариб туриши керак.
Компьютер ахборотларин кайта ишловчи курилма сифатида хизмат килар экан, ундан фойдаланиш инсон учун кулай ва содда булиши керак. Бундай имкониятни эса, хар бир фойдаланувчи узига мослаб «яратиб олади».
Бундай мухитга нималар киради?
Биринчидан, компьютерсиз мулжаллаган ишларни бажара олиш учун у етарлича хотирага эга булиши, етарлича тезликда ишлай олиши, зарур курилмаларни ишлата оладиган дастур таъминотига эга булиши лозим. Булар компьютернинг техник жихатдан талабга жавоб беришини такозо килади. Фойдаланувчи улардан узига мосини танлаши максадга мувофик.
Иккинчидан, фойдаланувчи хар куни амалга оширадиган ишларини бажариш учун интерфейсни кулай холатга келтириб куйиши лозим. Масалан, биргина матн мухарририга кунига бир неча марта мурожат килиниши мумкин. Бундай дастурни ишга тушириш учун бир неча каталог ичига кириш талаб килинмаслиги, балки бош каталогда (Windows мухитида «Рабочий стол»да) жойлашиши лозим. Бу дастурлардан фойдаланиш масаласи.
Учинчидан, курилмалардан фойдаланишни кулай холатга келтириш лозим. Масалан, унг кул билан ишлайдиганлар учун унг тугмачаси фойдаланиш учун кулай булади. Уларни операцион тизимдаги мос параметрларни узгартириш билан созлаб куйиш керак.
Хозирги кунда дастурий таъминот буйича Microsoft фирмасининг махсулотлари кенг таркалган. Бу фирма узи яратаётган дастурий таъминотдан тажрибали фойдаланувчилар билан бирга бошловчиларнинг хам кулай ишлаш имкониятини яратиш борасида тинимсиз изланишлар олиб бормокда.

Савол ва топшириклар:



  1. Каттик дискка хизмат курсатиш амаллари нималардан иборат?

  2. Image дастурининг вазифасини тушунтиринг.

  3. Ёрдамчи диск нима?

  4. Хотирадаги кераксиз файлларни учиришнинг мохияти нимада?

  5. Дискни оптималлаш нима ва кандай амалга оширилади?

  6. Компьютернинг фойдаланувчига мос мухити нима?

  7. Фойдаланувчига мос мухитни хосил килиш кандай амалга оширилади?

Фойдаланилган адабиётлар:





  1. А.А.Абдукодиров, А.Г. Хайитов, Р.Р.Шодиев «Ахборот технологиялари» «Укитувчи» нашриёти, Тошкент

  2. Фигурнов «IBM PC для пользователья».

  3. А.Сатторов «Информатика ва ахборот технологиялари»




Download 237.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling