Информатиканинг ахборотлашган жамиятдаги урни ва ахамияти


Компьютер вирусларидан сакланишнинг эхтиёткорлик тадбирлари


Download 237.5 Kb.
bet6/17
Sana13.09.2023
Hajmi237.5 Kb.
#1676476
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
informatika fani uning mazmuni va axamiyati.

Компьютер вирусларидан сакланишнинг эхтиёткорлик тадбирлари.
Вирусдан куриладиган зарарларга куйидагиларни мисол килиб курсатиш мумкин:

  • Компьютер каттик диск ёки тезкор хотирасининг ифлосланиши- вирусли дастур купайиши жараёнида жараёнида бутун каттик дискнинг узининг нукталари ёки бошка белгилари билан тулдириш мумкин. Буларни у тезкор хотирага хам ёзиши ва шу билан бирга унинг хажмини камайтириши мумкин.

  • Файллар жойлашиш жадвалининг бузилиши. У бузилса, дискдан керакли файл ва каталогни укиш мумкин булмайди.

  • Юкланиш секторидаги маълумотларни бузилиши. Юкланиш сектори дискдаги махсус дастур булиб, унинг бузилиши диск ишини тухтатиб куяди.

  • Дискни кайта форматлаш- дискдаги барча ахборот бутунлай йуколади.

  • Дискка бирор хабар чикариш ёки бирор куйни ижро этиши мумкин. Куп холларда бу хабар тушунарсиз булади.

  • Компьютернинг уз узидан кайта юкланиши.

  • Тугмачалар мажмуи ишини тухтатиб куйиши.

  • Дастурли ва маълумотли файллар мазмунининг узгариши.

Вирус маълумотларни ихтиёрий равишда аралаштириб куяди ва х.к.
Оддий вирусдан зарарланишни вирусга карши дастурлар ёрдамида осон аниклаш мумкин. Полиморф (муракаб тузилишга эга) вирусларни бу усул билан аниклаш кийин, чунки улар уз узини нусхалашда куринишини узгартиради.
Макрослар билан ишлайдиган иловалар макровируслар билан зарарланиши мумкин. Макровируслар- файлларга маълумотлар билан биргаликда урнатиладиган буйруклардир. Бундай иловаларга мисол килиб Word, Excel, Postscripter интерпретаторларини курсатиш мумкин. Улар маълумотлар файлини очаётганда макровирус билан зарарланади.
Илгари факат дисклар вирус билан зарарланар эди. Чунки вируслар дисклар оркали компьютердан компютерга утар эди. Янги BBS вируслари эса модем оркали таркаладиган булди. Интернетнинг пайдо булиши вирусларга карши курашнинг анъанавий усуллари фойда бермайдиган яна бир каналнинг хосил булишига олиб келди. Вируслар билан зарарланиш эхтимоли компьютерда янги файллар ва иловаларнинг пайдо булиш частотасига мос равишда ортади. Компьютердаги маълумотларнинг ахамияти канча зарур булса, вирусга карши хавфсизлик чоралари шунчалик юкори булиши керак.
Шуни эсдан чикармаслик керакки, вируслар, одатда, фойдаланувчининг бирор амали ( масалан, иловаларни урнатиш, тармокдан файлларни укиш, электрон алокани укиш ва х.к.) натижасида пайдо булади. Шунинг учун маълумотлар кириш жойигамахсус фильтрлар, зарарланган файл ва дастурларни юклашни чекловчи махсус дастурлар урнатилиши лозим. Бундай курилмалардан бири Symantic корпорацияси махсулидир ( Тошкентда Nurton DC компанияси унинг партнёри хисобланади). У бир машина урнига бутун корпоратив тармокни комплекс химоялаш гоясини илгари суради. Вируснинг корпоратив тармокка кириш нуктаси исталган нуктада- браузердан то ишчи станциясигача булиши мумкин. Шунинг учун назорат барча боскичларда амалга оширилади. Вирусга карши Symantic дастурий таъминоти Dynamic Document Revien корпорацияси технологиясида бажарилган ва E- mail вирусларига хам карши кураш олиб боради. Вирусга карши дастурли таъминот ишнинг алохида хусусияти шундаки, вирусга карши дастурлар омборини уз вактида янгилаб туриш керак.
Савол ва топшириклар:

  1. Кмпьютер вируси нима?

  2. Вируслардан кандай сакланиш мумкин?

  3. Кмпьютер вирусларининг кандай гурухлари мавжуд?

  4. Вирусдан сакланиш учун кандай чоралар куриш керак?

Фойдаланилган адабиётлар:



  1. А.А.Абдукодиров, А.Г. Хайитов, Р.Р.Шодиев «Ахборот технологиялари» «Укитувчи» нашриёти, Тошкент.

  2. Фигурнов «IBM PC для пользователья».

Мавзу: Файлларни архивлаш.


Режа:




  1. Файлларни архивлаш тушунчаси ва архивлаш дастурлари.

  2. Файлларни архивлаш ва архив файлларни очиш.

  3. Архив файлларни текшириш.

Таянч иборалар:





  1. Архив файл – сикилган холда ягона файлга бирлаштирилган бир ёки бир неча файлни ягона куриниши.

  2. Архивлаш дастурлари – дискда жойни тежаш максадида файллар хажмини кичрайтиришга имкон берувчи дастурлар.

  3. Архивни очиш – архив файлда жойлашган файлларни асл холатига кайтариш.

  4. Архивни янгилаш – архивдаги файлларнинг эскирок версияси устига янгирок версиясини ёзиш.



Архивлаш дастурлари-дискда жойни тежаш максадида файллар хажмини кичрайтиришга имкон берувчи дастурлар. Улар турлича куринишда ишлатилсада, ишлаш тамойили бир хил:файлларда айнан такрорланадиган уринлар мавжуд булиб, уларни дискда тулик саклаш мазмунсиздир. Архивлаш дастурларининг вазифаси такрорланадиган шундай булакларни топиб, уларни урнига бошка бирор маълумотни ёзиш ва уларнинг кетма- кетлигини аник курсатишдан иборатдир. Бундан куринадики, турли файллар учун уларнинг сикилганлик даражаси турлича булади. Масалан, матн ёзилган файллар 2мартагача сикилса, расмларни тасвирловчи файллар турт, хатто беш мартагача сикилади. Дастурлар ифодаланган файллар эса жуда кам-1% га якин сикилади. Уртача килиб айтганда архивлаш дастурлари файллар хажмини 1,5- 2 баробар кискартиришга имкон беради.
Архивлаш дастурлари анчагина. Улар кулланиладиган математик усуллар, архивлаш, архивни очиш тезлиги ва энг асосийси сикиш самарадорлиги билан бир биридан фарк килади. Архивлаш дастурларидан етарли даражада тез ва яхши ишлайдиганлари PKZIP, LHARC, ARJ, RAR дастурларидир.
Архив файл ягона файлга бирлаштирилган бир ёки бир неча файлнинг сикилган холдаги куриниши булиб, ундан керакли холларда файлларни дастлабки куринишда чикариб олиш мумкин.Архив файли ундаги файллар номларини курсатувчи мундарижага эга булади. Архивда жойлашган хар бир файл хакида маълумот берувчи мундарижада куйидагилар жойлашган булади:

  • Файл номи;

  • Файл жойлашган каталог хакида маълумот;

  • Файл узгартирилганлигини курсатувчи сана ва вакт;

  • Файлнинг дискдаги, архивдаги улчами ва параметрлари.

PKZIP\PKUNZIP ва ARJ дастурлари архив файлларининг номлари, одатда куйидаги кенгайтмаларга эга булади;
ZIP- PKZIP\PKUNZIP дастурлари архив файллар учун;

  • ARJ- ARJ дастури архив файллари учун;

Файлларни архивлаш ва архив файлларни очиш.


Файлларни архивлаш билан ARJ дастури мисолида танишиб чикамиз.
Агар МАТN каталогидаги файлларни архивлаш лозим булса,

Download 237.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling