Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш курси
Download 247.5 Kb.
|
Бошкарувда хорижий тажриба
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бититув малака иш боблари ва параграфлари
- Кириш
- Хорижда профессионал таълим тизими ва унинг шаклланиш ҳамда ривожланиш тарихи.
- 2-боб. Профессионал таълим муассасалар бошқарувида менежмент асослари ва хорижий тажрибалар .
- Хулоса ва таклифлар
- Иловалар
- Профессионал таълим муассасаларини бошқарувида хорижий тажрибалар” деб номланган бўлиб, кириш, 2 та боб, 5 та параграф, хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Раҳбар: А.Жалолов
Кафедра мудири: Ф.Мамарасулов Раҳбар хулосаси: _____________________________________________ Нурматов Толиб Зиядуллаевич М У Н Д А Р И Ж А
АННОТАЦИЯ Мазкур битирув малакавий иш “Профессионал таълим муассасаларини бошқарувида хорижий тажрибалар” деб номланган бўлиб, кириш, 2 та боб, 5 та параграф, хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Битирув малакавий ишнинг кириш қисмида мавзуни долзарблиги, мақсади, вазифалари, амалий аҳамияти тўғрисида умумий маълумотлар келтирилган. Мазкур ишнинг биринчи бобида Ғарб мамлакатларида жойлашган Германия ҳамда Буюк Британия давлатларида профессионал таълимнинг шаклланиш босқичлари, Россия профессионал таълим тизими, унинг ривожланиш босқичлари ҳамда Япония профессионал таълим тизими бўйича маълумотлар ёритиб берилган. Иккинчи бобида: Ўрта махсус профессионал таълим тизимида менежмент ва Ўрта махсус профессионал таълим муассасасида ўқув жараённи самарали бошқариш бўйича маълумотлар ёритилиб муаммо ва уларни ечимлари берилган Малакавий ишнинг хулоса қисмида Профессионал таълим муассасаларида бошқарув муаммосининг долзарблиги унинг назарий ва педагогик амалиётда етарли даражада ривожланмаганлиги ҳамда ишлаб чиқаришнинг ўрта даражадаги мутахассисларни касбий тайёрлаш сифатига бўлган талабларининг ортиб бораётганлигидан келиб чиққан ҳолда ҳар битта параграфга хулоса берилган ва умумлаштирилган. Мазкур масала бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ютуқларни оммалаштиришга доир аниқ таклифлар берилган. Малакавий ишни тайёрлашда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий ва оммавий адабиётлар, интернет сайтларидан фойдаланилган. КИРИШ Муҳтарам юртбошимизнинг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инноватсион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида “Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари шиддат билан ривожланаётгани ислоҳотларни мамлакатимизнинг жаҳон сивилизатсияси етакчилари қаторига кириш йўлида тез ва сифатли илгарилашини таъминлайдиган замонавий инноватсион ғоялар, ишланмалар ва технологияларга асосланган ҳолда амалга оширишни тақозо этади” деб алоҳида таъкидланган. Ҳаракатлар стратегиясида меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, ишчи кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш тизимини кенгайтириш вазифалари белгиланган. Президентимиз томонидан соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш ва замонавий профессионал таълим тизимини барпо этишнинг мақсад ва устувор вазифалари, бир сўз билан айтганда, соҳанинг янги миссияси белгилаб берилди. Ушбу миссия моҳияти янги сифат ва форматда инсон ресурларини ривожлантириш, ёшларда ички ва ташқи меҳнат бозори талаб қилаётган амалий квалификатсияларни шакллантириш, уларнинг Ватанга муҳаббатини, халқига садоқатини юксалтиришдан иборатдир. Шу тариқа тизим олдига қуйидаги вазифалар қўйилди: — ҳудудлар ва соҳалар кесимида иқтисодий тараққиётга муносиб ҳисса қўша оладиган ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш; — ёшларни малакали меҳнат орқали ўз ҳаёт фаровонлигини таъминлашга ўргатиш; — ўз меҳнат фаолиятига инноватсион ва креатив ёндашиш, яратувчанлик, интеллектуал, маданий, маънавий потенсиални ривожлантириш каби компетенсияларни шакллантириш методологиясини яратиш. Ана шу миссия ва мақсадларни кўзлаб, Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрда “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон Ўзбекистон тарихида янги профессионал таълим тизимини ташкил этишга асос бўлган бўлса, 2020 йил 24 январда давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида “Жорий ўқув йилидан бошлаб, мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ташкил этилади” деб мазкур тизимнинг аҳамиятини яна бир бор алоҳида таъкидлади. Бунда иқтисодиётнинг барча тармоқлари баробарида тадбиркорлик, кичик бизнес, оилавий бизнес, томорқа бизнеси, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби тез суръатларда равнақ топаётган соҳалар учун ишчи касблар бўйича малакали кадрлар тайёрланиши кўзда тутилди. Ўз навбатида, янги тизимнинг барча ҳуқуқий-меъёрий асослари яратилди. Жумладан, яқинда “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори эълон қилинди. Қарор билан узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низом, Бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактабларининг намунавий устави, Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежларнинг намунавий устави ҳамда Ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг намунавий устави тасдиқланди. Ушбу ҳужжатлар асосида ўқув жараёни халқаро стандартларга мувофиқлаштирилган таълим дастурлари асосида ташкил этиладиган 3 та тоифадаги таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилади. Жорий этилаётган янги тизим халқаро андозаларга тўла мос бўлиши учун 14 та халқаро ташкилот билан ҳамкорликда ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ўрганилди. Германия, Швейсария, Корея, Туркия ва Хитой ҳамда ЮНЕСКО, Британия Кенгаши, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Осиё тараққиёт банки, Европа таълим фонди, Туркия ҳамкорлик агентлиги, Хитойнинг Университетлар уюшмаси каби қатор хорижий давлат ва ташкилотлардан 200дан ортиқ нуфузли халқаро экспертлар жалб этилди ва улардан салмоқли хулосалар олинди. “Бугунги куннинг энг муҳим вазифаси” деб таъкидлайдилар Президентимиз Ш.Мирзиёев, “Ҳаётимизнинг барча соҳаларида, айниқса, бошқарувда, республика миқёсида, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ ва маҳаллаларни бошқаришда, тармоқ бўғинларини идора этишда янгича фикрлайдиган, қийин дамларда маъсулиятни ўз зиммасига олабиладиган, тўғри қарорлар қабул қиладиган, ҳаёт билан ҳамқадам юришга қодир, иймони пок, билимдон, ишбилармон одамларни топиш, уларга ишонч билдиришдан иборатдир”. Янги профессионал таълим муассасаларида таълим мазмуни, сони ва сифати, таълим дастурлари, технологияларининг ислоҳ қилиниши оқибатида қуйидаги таркибий ўзгаришлар амалга оширилди: Биринчидан, 2020/2021-ўқув йилида профессионал таълим тизимида республика бўйича жами 725 та таълим муассасаси, яъни 339 та касб-ҳунар мактаби, 200 та коллеж ва 186 та техникум фаолият кўрсатиши белгиланди. 1-тоифа — касб-ҳунар мактабларида таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 3-даражасига мос келувчи 2 йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади. Касб-ҳунар мактабларида устувор йўналиш сифатида оилавий бизнес, томорқа бизнеси, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби иқтисодиётимизда муҳим ўрин эгаллаган 200 дан ортиқ ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрланади. Камбағалликка қарши кураш доирасида, аввало, кам таъминланган оилалар фарзандларида тадбиркорликка, бизнесга, пировард натижада даромад олишга йўналтирувчи билим, малака ва кўникмалар ҳамда компетенсиялар шакллантирилади. 2-тоифа — коллежларда таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 4-даражасига мос келувчи, касбларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, 2 йилгача бўлган муддатлар давомида ўқитишга мўлжалланган таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим мутахассислари тайёрланади. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар тасарруфида фаолият кўрсатадиган ва шу соҳадаги аниқ иш ўрни учун мутахассислар тайёрлайдиган ушбу коллежларга мактабларнинг 11-синф битирувчилари қабул қилинади. Коллежларда Германия тажрибасида яхши самара берган “дуал” таълим принсиплари жорий этилади: ўқувчилар ҳафтанинг маълум кунларида коллежда назарий билим олади, бошқа кунлари корхонанинг ўзида бириктирилган уста раҳбарлигида тўғридан-тўғри келажакда ишлайдиган иш ўрнида амалиёт ўтайди. 3-тоифа — техникумларда таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос келувчи, бакалавриат таълим йўналишлари билан интегратсиялашган, кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида камида 2 йил муддатга мўлжалланган таълим дастурлари асосида 11-синфни тугатган ёшлар ўқитилади. 2 йиллик таҳсилдан сўнг битирувчилар олий таълим муассасасида ўқиган касби бўйича суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин. Бу тизим олий маълумот олиш ниятида бўлган кўп сонли мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини яқин келажакда 50-60 фоизга етказиш учун хизмат қилади. Иккинчидан, кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш мақсадида миллий малака тизими ишлаб чиқилди. Ўзбекистонда илк бор Миллий квалификатсия рамкаси, тармоқ квалификатсия рамкалари, касб ва мутахассисликлар бўйича профессионал стандартлар ҳамда табақалаштирилган таълим стандартлари ва дастурлари тасдиқланиб, жорий этилмоқда. Учинчидан, ўқитиш муддатлари ўзгарди. Хусусан, илгариги 3 йиллик бир хил қолипдаги стандартдан тўлиқ воз кечилди.Мутахассисликларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, табақалаштирилган ўқитиш муддатлари жорий қилинди. Қўшимча равишда профессионал таълим муассасаларини тугатган ёшларимизга келгусида олий таълимда ўқишини давом эттириш ва бутун умр давомида ўз малакасини ошириб бориш имконияти берилди. Тўртинчидан, таълим дастурлари ва шакллари ўзгарди. Энди таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашган ва меҳнат бозори талаблари асосида мослашувчан кадрлар тайёрлаш янги профессионал таълим дастурлари асосида жорий этилади. Ўз навбатида, ишчи касблар билан ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш тизими бир-биридан тўлиқ ажратилди ва алоҳида ўқув режа ҳамда дастурлар асосида ўқитилиши белгиланди. Кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклида 2 йилгача муддатда ўқитиш тизими жорий этилади. Мисол учун, олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари билан интегратсиялашган халқаро “Associate degree” даражасида мутахассислар тайёрлаш бўйича камида 2 йил муддатга мўлжалланган таълим дастурлари амалиётга жорий этилади. Таълим дастурлари якунлари бўйича битирувчиларга разряд кўрсатилган сертификат, гувоҳнома ва диплом берилади. Бешинчидан, таълим технологиялари ўзгаради. Бунда, юқорида таъкидлаганимиздек, аввало, Германия тажрибасида яхши самара берган “дуал” таълим принсиплари жорий қилинади. Профессионал таълимнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини бевосита кундалик ҳаётида қўллашга ўргатадиган компетенсиявий ёндашувга асосланган таълим дастурлари яратилди ва янги ўқув йилидан тадбиқ этиш бошланади. Профессионал таълим муассасалари базасида замонавий агротехнологияларга ўқитишни жорий қилиш, “симулясион марказлар” фаолиятини йўлга қўйиш амалга оширилади. Яна бир муҳим жиҳат, бундан буён профессионал таълим муассасалари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари имкониятларидан келиб чиқиб, ўқувчиларни жалб қилган ҳолда иссиқхона, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, боғдорчилик, лимончилик, сабзавот етиштириш, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорлик ва кичик бизнес тармоқлари ташкил этилади. Олтинчидан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, коллежлар ва техникумлар меҳнат бозорининг хусусиятлари, иш берувчиларнинг технологик жараёнларини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнида фойдаланиладиган фан (модул) ва амалиёт дастурларини иш берувчилар билан бирга мустақил ишлаб чиқади ҳамда амалиётга жорий этади. Бу дегани, энди ўрта бўғин мутахассислари олдиндан аниқ иш ўрнига иш берувчи қўйган малака талаблари асосида тайёрланади ва келгусида ўша иш ўрнига бориб жойлашади. Шунингдек, Ўзбекистонда илк марта жорий ўқув йилидан бошлаб, профессионал таълим муассасаларида тадбиркорликка йўналтирилган ўқув режалари тажриба синов-тариқасида жорий этилади. Еттинчидан, давлатимиз раҳбарининг “Инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди”, деган сўзларидан келиб чиқиб, Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида инновацион муҳит, янги макон яратилди. Тизимда ишлайдиган ходимларни ислоҳотлар ижросига шай ҳолатга келтириш, билим, онг ва тафаккурни ривожлантириш мақсадида инновацион ёндашув асосида ўқув курслари ташкил этилмоқда. Ушбу янги муҳитда таълим муассасалари директорлари ва ўринбосарлари орасидан стратегия, инновация ва сифровизатсия моҳиятини англаган, ислоҳотлар ижросини таъминлашга, онгини ўзгартиришга қодир бўлган захира кадрлар, кучли методист ўқитувчилар маълумотлар банки, портфолиолар банки яратилмоқда. Саккизинчидан, таълим тизимини жаҳон андозаларига тўлиқ мослаштириш, ишчи касбларнинг нуфузи ва жозибадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон “WorldSkills” халқаро ҳаракатига қўшилди ва ушбу ташкилотга аъзо бўлди. Айни пайтда “WorldSkills” Ўзбекистон ассотсиатсияси фаолиятини янада ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Бу ташкилот билан ҳамкорлик ёшларимизда замонавий касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш ҳамда халқаро меҳнат бозорида тенгдошлари билан баробар рақобат қилишларида муҳим аҳамият касб этади. Яна бир жиддий ўзгариш. Бугун бутун дунёда XXI аср компетенсиялари сифатида талқин этилаётган “юмшоқ” (soft) компетенсияларни шакллантиришга алоҳида урғу берилади. Бу борада бир қатор нуфузли хорижий тадқиқот марказлари, жумладан, Бутунжаҳон иқтисодиёт форуми томонидан тақдим этилган 2020 йил учун энг муҳим 10 та компетенсия, Европа учун устувор таянч компетенсиялар, Европа стандартлари доирасидаги Дублин дескрипторлари, Россия учун устувор таянч компетенсиялар чуқур таҳлил қилинган ҳолда миллий менталитетимизга хос ва мос компетенсиявий ёндашув жорий этилади. Янги тизим учун яратилаётган ўқув адабиётлари, китоб ва дарсликлар, электрон таълим ресурслари, инновацион, рақамлаштирилган таълим технологиялари, очиқ электрон ресурслар тармоғи, ўқув адабиётларини хорижий давлатлардан олиб келиш, қайта ишлаш, чоп этиш ва тарқатиш, келажак кутубхоналари, келажак аудиторияларини яратиш жараёнларида шу каби муҳим вазифалар доимий диққат марказимизда бўлади. Профессионал таълимнинг янги тармоғида фаолият кўрсатадиган директорлар, директор ўринбосарлари, ўқитувчи педагоглар, ишлаб чиқариш усталарини саралаш, танлаш, тайинлаш, қайта тайёрлаш ва аттестатсиядан ўтказиш, уларнинг мақомини белгилаш ва меҳнатини рағбатлантиришнинг янги тартиблари ишлаб чиқилади. Профессионал таълим жараёнига сўнгги йилларда миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш натижасида Ўзбекистонда ишга туширилган инновацион ишлаб чиқариш қувватлари, саноат, ишлаб чиқариш, аграр соҳаларидаги йирик корхоналар, инновацион бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, АКТ, туризм ва хизмат кўрсатиш тармоқларида замонавий технологик линияларни бошқаришда катта тажрибага эга бўлган мутахассислар, иш юритувчилар, инженер-технологлар, агрономлар ва мастерлар жалб этилади. Бугун эса онлайн таълим тизимига ўтишнинг барча имконияти тўлиқ ўрганилмоқда. Энди биз худди интернет магазиндан онлайн харидни амалга оширганимиз каби онлайн ўқитиш тартибларига ҳам мослашишимиз вақти келди. Айниқса, профессионал таълим соҳасида биз кўпроқ ўқишимиз ва ўрганишимиз талаб этилади. Чунки замонавий меҳнат бозорида кадрлар малакасига бўлган талаблар муттасил ва тез ўзгарувчандир. Бу қўшимча ва мустақил таълим олишни талаб қилади. Умуман, бу давр таълим олдига ҳам ўзига хос талаблар қўймоқда. Биринчи навбатда, таълимни тўлиқ рақамлаштириш керак. Бунда дарс ишланмалари, онлайн тақдимотлар, аниматсион дарслар, видеоинструкторлар каби рақамли контентлар яратилиши лозим. Иккинчидан, бу контентларни жойлаштириш ва барчага қулай бўлган электрон платформалар яратилиши керак. Учинчидан, ўқитувчиларда рақамли контент билан ишлаш, уни бойитиш, ўқув дастурларига мослаштириш, ўқувчиларга етказиш, улар билан тескари алоқа ўрнатиш каби янги компетенсияларни шакллантиришни талаб қилади. Ўқувчиларнинг интернет тармоғига уланганлиги ҳолатида онлайн, интернет тармоғига уланмаган ўқувчилар контингенти билан оффлайн режимларида сабоқлар ташкил қилиш лозим бўлади. Буларнинг барчаси таълим муассасаларининг моддий техника базасининг инфрастуктурасини такомиллаштириш, жумладан, оптик толали алоқа, юқори тезликка эга интернет трафиклари билан таъминлаш каби ўта долзарб масалаларни ечишни талаб қилади. Ушбу вазифаларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши эса иқтисодиётни тараққий эттириш, камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топиши, пировард натижада халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш масалаларининг ижобий ҳал этилишини таъминлайди. Download 247.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling