Инновация
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАР УЧУН ИЖОДИЙ ТАСАВВУРНИ
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАР УЧУН ИЖОДИЙ ТАСАВВУРНИ
РИВОЖЛАНТИРУВЧИ УМУМИЙ ЛАВҲАЛИ КЎРИНИШЛАР Ҳар бир дарс боланинг қобилиятининг учқунларини алангалата боладиган кичик ихтиродай ўтиши зарур. Атрофдаги олам ва ўзини англашдаги кичик ютуқлар ҳам бутун ўқув фаолиятини ғаройиб ва мафтункор қилади. Болалар учун синфдошлари олдида ўзини кўрсата олиши, нималарга қодирлигини исботлай олиши жуда мухим қирра ҳисобланади. Бунинг учун уларга имконият яратиш зарур. Синфингизда «мақтанчоқлар куни»ни эълон қилинг: унда ҳар бир бола ўз ижодий кўникмаларини ва ютуқларини кўрсата олади. Тавсия этилган иш услубларини амалиётда қўллаган ота – оналар ва болалар уларнинг фойдали томонларини синфдан ташқари ўтказилган тадбирлар ва ота – оналар мажлисларида ўз тасдиғини топишга ёрдам беради. 1 — синфлардаги машғулотларни тасаввур ёрдамида сирли билимлар мамлакатига тугамас саёхат тарзида ташкил қилиш мумкин. Ўқувчилар дастлабки ҳаёлот усулларини ўрганишади ва буларнинг асосида қизиқ воқеалар, хикоялар, топишмоқлар, шеър ва эртаклар юзага келади. Болалар ижодиёти ўқув жараёнига боғлиқ равишда борган сари бошқарилувчан бўлиб боради, Ўқув йилининг охирига келиб ўқувчилар мустақил равишдан ҳикоя ва эртак тузиш усулларини етарли даражада ўзлаштирган бўлишлари керак, ҳамда тизимларнинг ички тузилиши билан танишиб, уларнинг бўлинмалари ва нима учун хизмат қилишини ўрганиш учун дастлабки қадамларни қўйилиши керак. 2 — синфда ўқувчилар анча нарсаларни мустақил бажара оладилар. Ўқув йили сўнгида ўқувчилар дарс мавзуси билан боғлиқ таянч сўз ва тушунчалар асосида кичик ўқув ҳикоя, воқеа, эртакларни туза оладиган бўлишлари керак. Бу даврда болалар мустақил равишда тизимларни топиш, уларнинг қандай бўлимлардан тузилганини, қандай хусусиятларга ва белгиларига эга эканлигини, нима учун хизмат қилади ва бошқа тизимлар орасидаги боғлиқлигини англаб етиши зарур. 3 — синфда ўқувчилар фаолият муҳити турли — туман бўлади. Болалар дарсликдаги мавзулар асосида тузишган янги ўқув ҳикоясини ёки турли 137 фанларга боглиқ эртаклардан янги «Эртаклар китоби» шаклланади. Тизимларни бўлимларга бўлиш ва тизимлараро боғлиқлик кўникмаси автоматтик даражага етказилади, 3 — синф ўқувчилари фаолиятининг асосий йўналиши картотекалар йиғишни изчиллигини била олишларидир. Ўқувчиларга ҳар кунги ахборат оқимидан ўз фаолиятларига фойдали бўлган маълумотни танлаб олишдек сермашаққат ишни ўргатиш 3 — синф ўқувчиларининг қизиқишлари турли туман бўлиб, бераётган саволларга жавоблар эса турли сохалардан бўлиши мумкин. 4 — синфда ўқувчилар осон ва эркин ҳолда турли ўқув хикоялари ва эртакларини туза оладилар. Улар орасида мактаб дастурига мос «Эртаклар китоби» тузилади. Ўқувчи тизим бўлимларини саралашни ва хусусиятларини эркин ҳолда амалга оширади. Лекин 4 — синфда асосий иш тадқиқотчилик фаолияти ва картотека тузишга қаратилган бўлади. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling